1- мавзу: Кириш



Download 38,15 Mb.
bet13/17
Sana24.02.2022
Hajmi38,15 Mb.
#203526
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
ЙҲҚ ва ҲХА. ММ

Автомобилнинг конструктив хавфсизлиги деганда, уни ишлатиш жараёнида атроф муҳитга, ҳаракат қатнашчиларига зарар етказмаслик ва йўл-транспорт ҳодисаларининг оқибатларини, оғирлигини юмшатишга айтилади.Бу хусусият жуда мураккаб бўлиб, автомобилдан фойдаланишни бошқа хусусиятлари билан боғлиқ. Конструктив хавф­сизлик актив, пассив, авариядан кейинги ва экологик хавфсизликларга бўлинади.
Актив ҳавфсизлик деб, транспорт воситасидаги ЙТҲ вужудга келиш эҳтимолини камайтириш хусусиятига айтилади. Бу хусусиятларга тортиш — тезлик, тормозлаш хусусиятлари, турғунлик, бошқарилувчанлик, бурилувчанлик, информативлик, товуш ва ёруглик сигнализацияси, маневрчанлик ва бошқалар киради.
Тормозлаш хусусиятлари керакли интенсивликдаги секинлашишни амалга ошириш ва транспорт воситасини нишабликда тўхтатиб туриш билан аниқланади.
Халқаро амалдаги меъёрий ҳужжатларга асосан, транспорт воситаси қуйидаги тормоз тизимлари билан жиҳозланиши керак.
Автомобилнинг турғунлиги - бу сурилиш ва ағдарилишга қаршилик кўрсата олиш хусусияти.
Автомобилнинг бошқарилувчанлиги - бу ҳайдовчи берган ҳаракат йўналишини сақлаш ёки ўзгартиришда энг кам жисмоний ва руҳий энергия сарфлаш хусусиятидир.
Стабилизация деб, бошқариладиган ғилдиракларга ташқи куч таъсири тугаганда, тўғри чизиқли ҳаракат йўналишига мос келадиган нейтрал ҳолатини сақлаш ёки тиклаш хусусиятига айтилади.
Информативлик — бу бошқариладиган транспорт воситасида ҳаракатланиш жараёнининг ҳаракат қатнашчилари ва транспорт воситалари хақидаги ахборот билан таъминлаш хусусиятидир.
Маневрчанлик - транспорт воситасини энг кичик майдончада горизонтал текисликда ҳаракатланиш йўналишини ўзгартира олиш қобилиятидир.
Пассив хавфсизлик - бу автомобилнинг йўл-транспорт ҳодисаси оқибатлари оғирлигини юмшатишни таъминлаш хусусияти. Пиёдалар, йўловчилар, ҳайдовчи жароҳатланишининг олдини оладиган ёки оқибатларини юмшатадиган хавфсиз автомобил конструкциясини яратиш билан пассив хавфсизликка эришилади.
Пассив хавфсизлик ташқи ва ичкига бўлинади. Ташқи пас­сив хавфсизлик талаблари инсонларга тан жарохати етказиш эҳтимолини олдини олишга қаратилган. Бунга чироқлар, кўзгулар, эшик дасталари киради. Ички пассив хавфсизликка эса, кабина ичида жароҳат етказиш мумкин бўлган деталларнинг бўлмаслиги талаблари киради.
Ички пассив хавфсизликни таъминлашга унча қиммат турмайдиган ва оддий ҳисобланган хавфсизлик тасмаларидан фойдаланилади. Улар кўп ҳолларда ҳайдовчи ва йўловчилар ҳаётини ЙТҲ содир этилганда асраб қолади. Шунингдек, болаларнинг махсус ўриндиклари, пешойналарнинг янги конструкцияларидан фойдаланиш, автомобил асосини, эшик ва ён тиргакларни кучайтириш, салон ашёларининг эластиклик ва зичлигини ошириш самарали тадбирлар ҳисобланади.
Авариядан кейинги хавфсизлик — ЙТҲ да одамларни тезлик билан транспорт воситасидан чиқариб олиш ва хавфсиз жойга кўчириш ҳамда уларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатишни таъминланиши билан белгиланади. Автомобил конструкциясида эшик қулфларининг блокировка қилиниши, эвакуация қилиш қурилмаси, ўт ўчириш, ёнилғи бакига автоматик равишда ёнишни сусайтирадиган моддани пуркаш, электр симларини маҳкамланиши, уларни коррозияга чидамлилиги, салонни қоплаш ашёлари ва зарарли газлар ажралмаслигини таъминлаш керак.
Экологик хавфсизлик — транспорт воситасининг атроф-муҳитга ва одамлар соғлигига минимал зарар етказиш хусусияти­дир. Автомобил атмосферага зарарли модда чиқарадиган манбаларнинг асосийларидан биридир. У 15 минг км йўл юрганда ўзидан 3250 кг карбонат ангидрид гази, 500 кг карбон оксиди гази, 100 кг зарарли углеводородлар ва 30 кг га якин азот оксиди ажратиб чиқаради.
Автомобилни тормозлаш хусусиятлари деганда, ҳайдовчи хоҳиши билан автомобилни ҳаракатланиш тезлигини пасайтириш зарур бўлганда тезда тўхтатиш ва нишаблик жойларида тўхтатиб туриш хусусиятига айтилади.
Турғунлик деганда автомобилнинг сурилиш, сирпаниш, ағдарилишга қаршилик кўрсатиш хусусиятлари тушунилади. Автомобилнинг бўйлама ва кўндаланг тургунликлари бўлади. Автомобил­нинг турғунлиги бир неча кўрсаткичлар билан баҳоланади. Булардан асосийси: айлана бўйлаб, ҳаракатланганда автомобил сурилишига, (ағдарилишига) сабаб бўладиган энг катта тезлик; ғилдиракни кўндаланг сурилишига сабаб бўладиган энг катта қиялик бурчак; автомобилни ағдарилиши бошланишига мос келадиган энг катта қиялик бурчак.

Download 38,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish