1- мавзу: Кириш


Йўл ҳаракатини ташкил қилишнинг асосий мақсади



Download 38,15 Mb.
bet9/17
Sana24.02.2022
Hajmi38,15 Mb.
#203526
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
Bog'liq
ЙҲҚ ва ҲХА. ММ

Йўл ҳаракатини ташкил қилишнинг асосий мақсади деб ҳар хил транспорт воситаларини юқори тезлик билан йўлнинг турли бўлагидан йилнинг ҳар қандай об-ҳаво шароитларида хавфсиз ўтказиш тушунилади. Ҳаракатни ташкил этишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • транспорт воситаларининг ҳаракат тартибини белгилаш ва таъминлаш;

  • автомобилларнинг юқори самарадорлик билан ишлашини ҳар қандай об-ҳаво шароитида таъминлаш ва энг яхши йўл шароитларини вужудга келтириш;

  • ҳаракат хавфсизлигини йўлнинг ҳар қандай бўлагида ва турли об-ҳаво шароитларида таъминлаш;

  • атроф - муҳитни булғатмаслик;

  • транспорт воситаларининг ва йўл иншоотларининг тез ишдан чиқмаслигини таъминлаш.

Ҳаракатни ташкил қилишдаги ечиладиган масалалар кўламига қараб, уларни уч даражага бўлиш мумкин:

  1. Давлат аҳамиятидаги даража. Бу даражада йўлда ҳаракатланиш қонун ва меъёрлари тузилади, «Автомобил – ҳайдовчи – йўл – пиёда - муҳит» тизимидаги элементларга талаб стандартлаштирилади, йўл тармоғининг ривожланиш режалари тузилади, давлат миқиёсида автомобиллаштириш кўлами мувофиқлаштирилади.

  2. Вазирликлар даражиси. Бу даража йўловчиларни ва юкларни ташишни такомиллаштириш ва ривожлантириш; транспорт воситаларини ишлаб чиқариш; йўлларни қуриш, таъмирлаш; йўлда юришни ташкил қилишда ишлатиладиган техник воситаларни ишлаб чиқариш; ҳайдовчиларни тайёрлаш ва йўл қоидаларини йўл ҳаракати қатнашчиларига тарғибот қилиш масалалари кўриб чиқилади.

  3. Муҳандис хизмати даражаси. Бу даражада йўлда ҳаракатни ташкил қилиш бўйича изланишлар; йўлнинг хавфли бўлакларида ҳаракатланиш шароитларини яхшилаш; йўлнинг турли бўлакларида бўйлама ва кўндаланг кўринишни яхшилаш; транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш; ҳаракатни ташкил қилиш учун ишлатиладиган техник воситаларни татбиқ этиш ва ишлатиш; ҳайдовчилар ва пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишларини назорат қилиб бориш масалалари ҳал қилинади.

Ҳаракатни ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари йўлларда ҳаракатни амалга ошириш, хавфсизликни таъминлаш жараёнида вужудга келадиган барча ижтимоий муносабатларни тартибга солиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш йўналишдаги меъёрий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси талабларига мувофиқ равишда ишлаб чиқилган.
Ҳозирги кунда “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳаракат хавфсизлигининг ҳуқуқий мезонини таъминловчи асосий меъёрий ҳужжат бўлиб хизмат қилади. Бу қонун йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида юзага келувчи муносабатларни тартибга солиш ҳамда фуқароларнинг ҳаёти, соғлиги ва мол-мулкини муҳофаза этишни таъминлашга, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, шунингдек, атроф-муҳитни ҳимоя этишга қаратилган. Қонунинг мақсади; асосий тушунчалар; қонун ҳужжатлари; давлат бошқаруви; (Вазирлар Маҳкамаси, Ҳокимиятлар, автомобил ва дарё транспорти агентлиги, йўл хўжалиги, ички ишлар вазирлиги) соҳа ваколатлари; транспорт воситалари эгаларининг мажбуриятлари; йўлларга доир талаблар; транспорт воситаларига доир талаблар; транспорт воситаларидан фойдаланувчиларга талаблар; йўл ҳаракати хавфсизлигини тиббий жиҳатдан таъминлаш; ташкил этиш; йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари; транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи; ҳайдовчиларни тайёрлашга доир талаблар; бошқариш ҳуқуқининг бекор қилиниши; қонун бузганлик учун жавобгарлик.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш йўл-транспорт ҳодисаларнинг олдини олиш ва бу борада ягона давлат сиёсатини юритиш, йўл ҳаракати қоидаларини халқаро «Йўл ҳаракати ҳақидаги» Конвенция талабларига мувофиқлаштириш мақсадида ҳамда «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунга асосан Вазирлар Маҳкамаси мунтазам равишда «Йўл ҳаракати қоидалари»ни кўриб чиқиб, такомиллаштирилган вариантини тасдиқлайди. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан «Йўл ҳаракати қоидалари» 2010 йил 1 мартдан эътиборан амалга киритилди.
Давлат намуналари ёрдамида йўл белгилари, йўл чизиқлари, йўл ҳаракатини ташкил қилиш техник воситалари, светофорлар, йўл тўсиқлари, бошқа ҳаракат хавфсизлигини таъминловчи қурилмаларга умумтехникавий шартлар белгиланади.
«Йўл ҳаракати» ҳақидаги ва «Йўл белгилари ва сигналлари» ҳақидаги Конвенциялар энг асосий халқаро меъёрий ҳужжат ҳисобланади. Бу Конвенциялар 1968 йилда Вена шаҳрида БМТ «Йўл ҳаракати» конференциясида қабул қилинган. Конвенцияга 1971 йил Женевадаги Европа кенгашида тўлдиришлар киритилган.
Автомобил йўлларида инсонлар томонидан бошқариладиган турли хилдаги механик ва механик бўлмаган транспорт воситалари, ҳаракатланаётган (ёки ҳаракатда бўлмаган) пиёдалар мажмуидан иборат мураккаб динамик тизим мавжуддир. Бу тизим йўл ҳаракати деб аталади. Йўл ҳаракатининг муаммолари ва махсус томонлари, энг аввало, “Автомобил-ҳайдовчи-йўл-пиёда” тизими орқали белгиланади. Улар ўз навбатида атроф-муҳитда фаолият кўрсатадилар



Download 38,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish