1- мавзу: Кириш


Ташқи ёритгичларни жойлаштириш



Download 38,15 Mb.
bet7/17
Sana24.02.2022
Hajmi38,15 Mb.
#203526
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Bog'liq
ЙҲҚ ва ҲХА. ММ

Ташқи ёритгичларни жойлаштириш
Туманга қарши битта ёки иккита қизил чироқ транспорт воситаларининг орқасига 400-1200 мм баландликда ва тўхтатиш ишорасида камида 100 мм яқинликда ўрнатилади.
Туманга қарши фара, орқа чироқлар, габарит чироқлари ва давлат рақами белгисини ёритувчи чироқлар бир вақтда ёқилиши керак.
Енгил транспорт воситаси ва автобусга битта ёки иккита қўшимча қизил рангли. Тормоз берганда ёнувчи чироқни 1250-1400 мм баландликда ўрнатишга рухсат этилади.
Ойна тозалагич ва ойна ювгичлар
Ойна тозалагич белгиланган тартибда ишламаётгандаги ҳолат.
Транспорт воситасининг таркибида кўзда тутилган ойна ювгич ишламаёт-
гандаги ҳолат.
Шиналар
Транспорт воситаларининг шиналари нақшлари қолдиқ изларининг
меъёрини белгилайди, яъни:
- Енгил автомобилларда, 1,6 мм дан кам.
- Юк автомобилларида 1,0 мм дан кам,
- Автобусларда 2,0 мм дан кам.
- Мотоцикл ва мопедларда 0,8 мм дан кам бўлмаслиги керак.
Шиналарнинг баъзи жойлари шикастлангандаги ҳолат;
Қўшалоқ шиналар орасида хавф-хатар туғдирувчи бегона жисмлар кириб қолгандаги ҳолат;
Шина ўлчамлари ёки унга чекланган оғирлик транспорт воситасининг турига мос келмагандаги ҳолат;
Транспорт воситасининг битта ўқига диагонал ва радиал, шунингдек, ҳар хил нақшли шиналар ўрнатилган бўлгандаги ҳолат;
Шаҳарлараро қатнайдиган автобуснинг олдинги ўқига нақши қайта тикланган шина, бошқа ўқига эса иккинчи марта таъмирлаш йўли билан тикланган шина ўрнатилгандаги ҳолат;
Енгил автомобиллар ёки автобусларнинг олдинги ўқига иккинчи марта таъмирлаш йўли билан тикланган шиналар ўрнатилган бўлгандаги ҳолат.
Транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқлайдиган шартлар ЙҲҚнинг
3-иловасида берилган бўлиб, 7 бобни ўз ичига олади:
1-боб. Тормоз тизими бўлиб, 7 банд;
2-боб. Бошқарув қурилмаси. 4 банд;
3-боб. Ташқи ёритгичлар. 4 банд;
4-боб. Ойна тозалагич ва ойна ювгичлар. 2 банд;
5-боб. Шиналар. 7 банд;
6-боб. Юргизгич (мотор). 5 банд;
7-боб. Транспорт воситаси тузилишининг бўлак қисмлари. 15 банд.
1-боб. 1-банди. Тормоз тизимининг тузилиши ўзгартирилса, ишлаб чиқарувчи корхона талабларига мос келмаса, ёки транспорт воситасининг шу турида кўзда тутилмаган тормоз суюқлиги ёки бошқа қисмлар қўлланилса, транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланади;
2-банд. Тормоз тизимининг самарадорлиги меъёрларини белгилайди, яъни транспорт воситаларининг турига қараб тормоз йўли меъёрлари ўрнатилган. Улар таъминланмаса транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланади.
3-банд. Гидравлик тормоз узатмасининг зичлиги бузилгандаги ва ҳаво сиқувчи мосламада герметик йўқолгандаги ҳолат;
5-банд. Тормоз узатмасидаги ҳаво босимини ўлчайдиган асбоб (манометр) ишламагандаги ҳолат;
6-банд. Тўхтаб туриш тормоз тизими транспорт воситасини ҳаракатсиз ҳолатда ушлаб тура олмагандаги ҳолат,яъни:
- Тўла вазндаги транспорт воситаларини 16% дан кам бўлмаган қияликда.
- Аслаҳаланган енгил автомобиллар ва автобуслар 23% дан кам бўлмаган қияликларда.
7-банд. Қулфловчи мослама тўхтатиб туриш тормоз тизимининг дастаги (ричаги)ни ушлаб тура олмагандаги ҳолат;
2-боб. 1-банд. Бошқарувчи қурилмасидаги энг катта люфтни бўлгандаги ҳолат. яъни:
- Енгил автомобиллар ва микроавтобуслар 10°
- Юк автомобиллари 25°
2-банд. Бошқарув қурилмасидаги қисмлар тузилишида кўзда тутилмаган сезиларли ўзгаришлар бўлгандаги, резбали бирикмалар тегишли равишда мустаҳкамланмаган ҳолатлар;
3-банд. Бошқарув қурилмасининг тузилишида кўзда тутилган кучайтиргич носоз бўлса ёки умуман бўлмагандаги ҳолат;
4-банд. Бошарув қурилмасида нуқсонли қисимлардан фойдаланиш ҳолат;
3-боб. 1 банд. Ташқи ёритгичлар сони, тури, жойлашуви ва ишлаш тартиби транспорт воситасининг тузилиши талбига мос келмаса тақиқланиши берилган.
2-банд. Ёритувчи фара нурини йўналиши бузилгандаги ҳолат;
3-банд. Агар ташқи ёритгичлар ва нур қайтаргичлар белгиланган тартибда ишламаётган ёки ифлосланган ҳолат;
4-банд. Ёритиш асбобларида нур сочувчи бўлмаса ёки мос келмайдиганидан фойдаланилгандаги ҳолат.
4-боб. 1-банд. Ойна тозалагич белгиланган тартибда ишламаётгандаги ҳолат;
2-банд. Транспорт воситасининг таркибида кўзда тутилган ойна ювгич ишламаётгандаги ҳолат;
5-боб, 1-банд. Транспорт воситаларининг шиналари нақшлари қолдиқ изларининг меъёрини белгилайди, яъни:
- Енгил автомобилларда, 1,6 мм дан кам.
- Юк автомобилларида 1,0 мм дан кам,
- Автобусларда 2,0 м дан кам.
- Мотоцикл ва мопедларда 0,8 мм дан кам бўлмаслиги керак.
2-банд. Шиналарнинг баъзи жойлари шикастлангандаги ҳолат;
3-банд. Қўшалоқ шиналар орасида хавф-хатар туцдирувчи бегона жисмлар кириб қолгандаги ҳолат;
4-банд. Шина ўлчамлари ёки унга чекланган оцирлик транспорт воситасининг турига мос келмагандаги ҳолат;
5-банд. Транспорт воситасининг битта ўқига диагонал ва радиал, шунингдек, ҳар хил нақшли шиналар ўрнатилган бўлгандаги ҳолат;
6-банд. Шаҳарлараро қатнайдиган автобуснинг олдинги ўқига нақши қайта тикланган шина, бошқа ўқига эса иккинчи марта таъмирлаш йўли билан тикланган шина ўрнатилгандаги ҳолат;
7-банд. Енгил автомобиллар ёки автобусларнинг олдинги ўқига иккинчи марта таъмирлаш йўли билан тикланган шиналар ўрнатилган бўлгандаги ҳолат;
6-боб. 1-банд. Ишлатилган газлардаги заҳарли моддалар меъёридан ортиқ бўлса.
2-банд. Ёнилци узатиш тизими жипс(зич)лиги бўлмаса.
3-банд. Радио тўлқинларидаги шовқинни сўндирувчи мосламалар бўлмаса.
4-банд. Ишлатилган газларни чиқариш тизими бузуқ бўлса.
5-банд. ДАН органи рухсатисиз юргизгич тузилишига ўзгартириш киритилган бўлса бошқа турдаги ёнилци ишлатиш учун қўшимча мослама ва жихозлар ўрнатилган бўлса, бундай ТВ ларидан фойдаланишни тақиқланишини изоҳлайди.
Транспорт воситалари қуйидагилар билан жиҳозланмаган бўлса:
– автобусларда тиббиёт қутичаси (аптечка), фавқулодда ҳолатларда ойнани синдириш учун фойдаланадиган болғача, ўт ўчиргич, мажбурий тўхтаганини билдирувчи белги (милтилловчи қизил чироқ);
– микроавтобус, юк ва енгил автомобилларда тиббиёт қутичаси (аптечка), ўт ўчиргич, мажбурий тўхтаганини билдирувчи белги (милтилловчи қизил чироқ);
– ишлаб чиқарган корхона томонидан назарда тутилмаган ва белгиланмаган жойда антенна, сирена, рация, товуш чиқариш мосламалар, ёритгичлар ва ҳар хил безаклар тегишли рухсатсиз ўрнатилса;
– тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларида ва тўла вазни 5 тоннадан ортиқ бўлган автобусларда тисарилишга қарши тиргак (бошмоқ);
– автопоездлар, тиркамалар, тракторлар, аравалар ва бошқа ўзиюрар машиналарда ташқи ёруғликни қайтарувчи (қизил-оқ рангли) хавфсизлик мосламалари;
– кажавали мотоциклларда тиббиёт қутичаси, фалокат сабабли тўхташга мажбур бўлганини билдирувчи белги.


Назорат саволлари:


1. Қандай ҳолатларда тормоз тизимидан фойдаланиш тақиқланади?
2. Қандай ҳолатларда ёригичлардан фойдаланиш тақиқланади?
3. Қандай ҳолатларда ойна тозалагичлардан фойдаланиш тақиқланади?
4. Қандай ҳолатларда шиналардан фойдаланиш тақиқланади?
5. Қандай ҳолатларда рул бошқармасидан фойдаланиш тақиқланади
11-мавзу. Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашнинг давлат бошқаруви тизими.
Режа:

  1. Давлат ташкилотларининг ҳаракат хавфсизлиги соҳасини бошқаришнинг умумий тизими.

  2. Вазирлар махкамасининг ва маҳаллий хокимият органларининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни.

  3. Ҳаракат хавфсизлиги соҳасини бошқарув бўйича махсус ваколатли давлат органлари.

  4. Йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда жамоат ташкилотларини иштроки.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органларига қуйидагилар киради:


Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорт агентлиги;
Ўзбекистон автомобил йўллари қуриш ва улардан фойдаланиш давлат-акциядорлик компанияси.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг йўл ҳаракат хавфсизлиги бош бошқармаси.
Автомобил транспорти сохасидаги ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни давлат ваколатли органи Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги ва юридик мақомга эга бўлган турли вазирлик, компания, концерн, уюшмаларга тегишли автокорхоналар, шунингдек, хусусий автотранспорт корхоналари томонидан олиб борилади.
Автомобил йўлларида ва шаҳар кўчаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларни йўл хўжаликларига қарашли ташкилот ва корхоналар бажардилар. Автомобил транспорти сохасидаги ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни давлат ваколатли органи Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги ва юридик мақомга эга бўлган турли вазирлик, компания, концерн, уюшмаларга тегишли автокорхоналар, шунингдек, хусусий автотранспорт корхоналари томонидан олиб борилади.
Автомобил йўлларида ва шаҳар кўчаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларни йўл хўжаликларига қарашли ташкилот ва корхоналар бажардилар. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари қуйидагилардан иборат:
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш давлат дастурларини тасдиқлаш ва уларни амалга ошириш устидан назорат олиб бориш;
йўл ҳаракати қоидаларини ҳамда йўл ҳаракати ҳавфсизлигини таъминлаш ва йўл ҳаракатини ташкил этиш масалаларига доир бошқа норматив ҳужжатларни тасдиқлаш;
вазирликлар ва идораларнинг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, экологик хавфсизлик талабларига риоя этиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
транспорт воситалари ва йўлларнинг техникавий ҳолатига, йўллар ва темир йўлдан ўтиш жойлари бўйлаб йўл ҳаракати хавфсизлигига доир ягона талабларни белгилаш;
транспорт воситаларининг ҳайдовчиларини тайёрлашга, шунингдек аҳолига йўлларда юриш-туриш хавфсизлиги қоидаларини ўргатишга доир умумий талабларни белгилаш;
транспорт воситаларининг ҳайдовчиларини, шундай воситаларнинг ўзини йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши ҳолларини, ЙТҲ лари ва бошқа кўрсаткичларни ҳисобга олишнинг ягона тизимини тасдиқлаш;
Йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколотлари қуйидагилардан иборат:
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш давлат дастурларини амалга ошириш;
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳудудий дастурларини тасдиқлаш ҳамда уларни амалга ошириш устидан назорат олиб бориш;
йўл ҳаракати хавфсизлиги тиббий жиҳатида таъминлашини, шунингдек, йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлган жабирланганларга тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш.
йўл-транспорт ҳодисалари оқибатидаги жароҳатланишларнинг олдини олиш, аҳолига йўлларда юриш-туриш хавфсизлиги қоидаларини ўргатиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини тарғиб этиш ҳамда экологик хавфсизлик талабларига риоя этиш чора-тадбирларини кўриш;
шаҳарлардаги, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги кўчаларнинг, йўлакларнинг ҳамда йўл ҳаракатини бошқариш воситаларининг, шунингдек шаҳар электр транспорт йўлларининг қурилиши ва соз ҳолатда сақлашини таъминлаш;

Download 38,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish