1- мавзу: Кириш


Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлигининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари



Download 38,15 Mb.
bet8/17
Sana24.02.2022
Hajmi38,15 Mb.
#203526
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
ЙҲҚ ва ҲХА. ММ

Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлигининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари.
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорт агентлигининг ваколатлари қуйидагилардир:
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштрок этиш;
автомобилда юк ташиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари юзасидан норматив ҳужжатларни амалга ошириш;
транспорт воситалари ва транспортда кўрсатиладиган хизматлар сертификатлаштирилишини амалга ошириш;
йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига автомобил транспортида риоя этиши устидан назорат олиб бориш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Ўзбекистон автомобил йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш давлат-акциядорлик компаниясининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари.
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Ўзбекистон автомобил йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш давлат-акциядорлик компанияси ваколатлари қуйидагилардан иборат:
ўз тасарруфидаги автомобил йўлларидан транспорт воситаларининг хавфсиз қатнов учун бу йўлларнинг соз ҳолда сақланишини таъминлаш;
йўл ҳаракати қатнашчиларини йўл қопламасининг ҳолатига оид ва бошқа шароитлар тўғрисида зарур ахборот билан таъминлаш;
автомобил йўлларида йўл ҳаракатини бошқариш воситалари, тезкор алоқа тизми қурилиши ва жиҳозланишини амалга оширади ҳамда уларнинг сақланишини таъминлаш;
автомобил йўлларининг қатнови учун хатарли жойларини аниқлаш ва бу жойларда йўл ҳаракатини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирларини кўриш;
оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли ва махсус юкларни ташувчи транспорт воситаларининг қатнов йўналишларини белгилашда иштрок этиш, шунингдек йўл хизмат кўрсатиш объектлари жойлашувига розилик бериш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракат хавфсизлиги бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари.
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракат хавфсизлиги бош бошқармасининг ваколатлари қуйидагилардан иборат:
йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари ва нормаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
йўл ҳаракати қатнашчиларини йўл ҳаракати хавфсизлиги қонунига ва қоидаларига, бошқа қонун ҳужжатларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга оид қисмига риоя этиши устидан назорат олиб бориш;
жамоат транспортининг, шунингдек оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли ва махсус юкларни ташувчи транспорт воситаларининг қатнов йўналишларини белгилашда иштирок этиш;
йўлларни, темир йўл кесишуви жойларини, автомобил ёнилғиси қуйиш тармоқларини, транспорт воситаларининг конструкцияларини қуриш, реконтрукция қилиш лойиҳаларига розилик бериш;
фойдаланишдаги транспорт воситаларининг техник ҳолати устидан назорат олиб бориш, транспорт воситаларининг техник кўригини ўтказиш;
йўллар ва темир йўлдан ўтиш жойларининг сақланиши, уларнинг йўл ҳаракатини бошқариш воситалари билан жиҳозланиши ва автомобил йўлларини техник кўрикдан ўтказиш устидан назорат олиб бориш;
йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари ва нормаларига мувофиқ бўлган йўллар ва темир йўл кесишуви жойларидан фойдаланишни тақиқлаш;
транспорт воситалари, йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши ҳоллари ва йўл-транспорт ҳодисалари ҳисобини ва рўйҳатини юритиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ унинг ваколат доирасига берилган маъмурий ҳуқуқ бузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриш;
Назорат соволари:
1.Ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда давлат бошқарувининг ўрни?
2.Ҳаракат хавфсизлиги қонуни қандай асосий бўлимлардан иборат?
3.Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлашдаги ваколатлари нималардан иборат?
4.Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлигини ҳаракат хавфсизлигини таъминлашдаги ваколотлари нималардан иборат?
5.«Ўзавтойўл» давлат акцадорлик компаниясини хавфсизлигини таъминлашдаги ваколотлари нималардан иборат?
6.Ўзбекистон Республикаси ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг хавфсизлигини таъминлашдаги ваколотлари нималардан иборат?
7.Йўл ҳаракатини хавфсизлигини таъминлашда жамоат ташкилотларининг иштироки нималардан иборат?

12-мавзу. Ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш асослари.


Таянч сўзлар ва иборалар: Автомобил; ҳайдовчи; йўл; пиёда; автомобил- ҳайдовчи; ҳайдовчи - йўл; Автомобил - пиёда; йўл – пиёда; йўл – пиёда; ҳаракат – муҳит.



Download 38,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish