1- мавзу: Кириш


Ҳаракатланиш тезлиги боби ўз ичига 5 бандни олади



Download 38,15 Mb.
bet3/17
Sana24.02.2022
Hajmi38,15 Mb.
#203526
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
ЙҲҚ ва ҲХА. ММ

Ҳаракатланиш тезлиги боби ўз ичига 5 бандни олади:
1- банд. Ҳайдовчи шароитларни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситасини чекланган тезликдан оширмасдан бошқаришини;
2- банд. Аҳоли яшайдиган жойдаги рухсат этилган тезликни;
3- банд. Аҳоли яшайдиган жойлардан ташқаридаги рухсат этилган тезликларни;
4- банд. Ҳар қандай йўллардаги ҳарақат тезликларини;
5- банд. Ҳайдовчиларга тақиқланган ҳолатларни изоҳлайди.
13- боб. Қувиб ўтиш боби 6 бандни ўз ичига олади:
1-банд. Ҳайдовчининг қувиб ўтиш ҳолатларини;
2- банд. Қувиб ўтиш шартларини;
3- банд. Қувиб ўтишдаги ҳарақат тезлиги;
4- банд. Қувиб ўтишни тугаллагандан қейинги ҳолатларни;
5- банд. Қувиб ўтишни тақиқловчи ҳолатларни;
6- банд. Аҳоли яшайдиган жойлардан ташқаридаги йўлларда қувиб ўтиш ҳолларини.
14- боб. Тўхташ ва тўхтаб туриш боби 8 бандни ўз ичига олади:
1- банд. Транспорт воситаларида йўлнинг ўнг ёки чап томонида тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини;
2- банд. Транспорт воситаларини пиёдалар ҳарақатига халақит бермасдан йўл ёқасида қўйишни;
3- банд. Транспорт воситаларини аҳоли яшайдиган жойлардан ташқарида тўхташ ва тўхтаб туриши мумкинлиги;
4- банд. Тўхташ тақиқланган жойлар:
-тоннелларда, темир йўл кесишмаларида, пиёдалар ўтиш жойларида ва уларга 5 метрдан камроқ масофа қолганда;
-тўхташ тақиқланган йўл белгиси (3.27) ҳамда чизици (1.4) нинг таъсири доирасида.
5- банд. Тўхтаб туриш тақиқланган жойлар:
- темир йўл кесишмаларига 50 метр қолганда;
- тўхташ ва тўхтаб туришни тақиқловчи йўл белгилари (3.27-3.30) ва чизиқлари (1.14-1.10) таъсирлари доирасида.
6-банд. Тўхташ тақиқланган жойда мажбурий тўхтаган ҳайдовчининг кўрадиган чоралари ҳақида;
7-банд. Тўхтаган транспорт воситаларини бошқа транспорт воситалари ҳаракатига хавф туцдирмаслиги тўғрисида;

Назорат саволлари:


1. Аҳоли яшаш жойларида энг юқори тезлик қанча?
2. Аҳоли яшаш жойларидан ташқарида энг юқори тезлик қанча?
3. Қувиб ўтиш нима?
4. Қандай ҳолатларда қувиб ўтиш тақиқланади?
5. Қаерларда тўхташ ман этилган?
6. Қаерларда тўхтаб туриш ман этилган?

7 - МАВЗУ:


Чорраҳаларда ҳаракатланиш.
Таянч иборалар. Чорраҳа. Туташма. Чорраҳа худуди. Чорраҳа турлари. Чорраҳаларни жиҳозлаш. Чорраҳада ўтиш тартиби.
Чорраҳаларда ҳаракатланиш боби 13 бандни ўз ичига олади ва тартибга солинган чорраҳалар ва тартибга солинмаган чорраҳаларда ҳаракатланиш тартибларини белгилаб беради:
1- банд. Чапга ёки ўнгга бурилаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси пиёдаларга йўл бериш кераклигини;
2- банд. Тирбандлик туфайли тўхташга мажбур бўлган ҳайдовчининг вазифаларини белгилайди;
3- банд. Ҳайдовчиларнинг имтиёз белгиларига амал қилиш шартларини изоҳлайди;
4-банд. Светофорнинг яшил ишорасида ҳайдовчининг амал қилиш керак бўлган шартларни;
5-банд. Светофорнинг қизил ишорасида ҳайдовчининг амал қилиши керак бўлган шартларни;
6-банд. Рельссиз транспорт воситаларига нисбатан трамвайнинг олдин ўтиш ҳуқуқини белгилайди;
7- банд. Светофорнинг рухсат этувчи ишорасида чорраҳага кирган ҳайдовчи ундан чиқишда белгиланган йўналишда ҳаракатни давом эттириш кераклигини;
8- банд. Светофорнинг рухсат берувчи ишорасида ҳайдовчи чорраҳа орқали ҳаракатланишни тугаллаётган транспорт воситалари ва қатнов қисмидан тегишли йўналишда ўтишни тугаллаётган пиёдаларга йўл бериш шартлигини;
9- банд. Асосий йўлдан келаётган транспорт воситасининг ҳайдовчисига иккинчи даражали йўлдан келаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл бериши кераклигини изоҳлайди;
10- банд. Тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада трамвай релқссиз транспорт воситаларига нисбатан олдин ўтиш ҳуқуқига эга эканлигини белгилайди;
11- банд. Асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари кераклигини изоҳлайди;
12- банд. Чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда рельссиз транспорт воситасининг ҳайдовчисига тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши ёки ўнгга ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши кераклигини;
1 3- банд. Агар ҳайдовчи ўзи ҳаракатланаётган йўлнинг қопламаси бор-йўқлигини аниқлай олмаса ва имтиёз белгилари бўлмаса, унда у ўзини иккинчи даражали йўлда деб ҳисоблаш кераклигини белгилайди.
Назорат саволлари:
1. Чорраҳа нима?
2. Туташма нима?
3. Чорраҳанинг худуди қандай белгиланади?
4. Қандай чорраҳалар тенг аҳамиятли?
5. Қандай чорраҳалар тенг аҳамиятсиз?
6. Қандай ҳолларда пиёдаларга йўл бериш керак?

8 - МАВЗУ:


Мураккаб шароитларда ҳаракатланиш тартиби.


Таянч иборалар. Темир йўл кесишмаларига кириш тўхташ тақиқланган ҳолатлар. Темир йўл кесишмасида мажбурий тўхташ. Автомагистралларда тақиқланган ҳолатлар. Турар жой даҳаларида тақиқланган ҳолатлар. Тик нишаблик ва тик баландликда ҳаракатланишдаги талаблар.

Темир йўл кесишмалари орқали ҳаракатланиш боби 5 бандни ўз ичига олади:


1-банд. Темир йўл кесишмаларида поезд (локомотив, дрезина) ларнинг имтиёзини;
2-банд. Темир йўл кесишмаларига яқинлашаётган ҳайдовчига мажбурият юклайди, ҳайдовчи барча йўл белги ва чизиқларига, светофор ва навбатчи ишораларига, шлагбаум ҳолатига, яқинлашиб келаётган поезд йўқлигига ишонч ҳосил қилиши шарт;
3-банд. Темир йўл кесишмасига кириш тақиқланган ҳолатларни, яъни қуйидаги хоналарда темир йўл кесишмасига кириш тақиқланади:
 Светофор ишорасидан қатъий назар шлагбаум ёпиқ бўлганда;
 Шлагбаумдан қатъий назар светафорнинг тақиқловчи ишорасида;
 Навбатчини тақиқловчи ишорасида.
 Агар кўриниш чегарасидаги масофада кесишмаган поезд яқинлашиб келаётган бўлса;
 Кесишмадан кейин ҳосил бўладиган тирбандлик туфайли ҳайдовчи кесишмада тўхташга мажбур бўлса.

Download 38,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish