1 – мавзу: инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни, моҳияти ва инвестиция жараёнларининг асосий босқичлари



Download 1,27 Mb.
bet109/115
Sana24.02.2022
Hajmi1,27 Mb.
#188337
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   115
Bog'liq
маъруза

Таянч сўз ва иборалар

Инновация, инновацион фаолият, маҳсулот инновацияси, технологик инновация, ижтимоий инновация, инновация стратегияси, патент, лицензия, даромадли ёндашув, франчайз, гудвилл, ноу-хау, интеллектуал мулк, номоддий актив, асосий восита.




Ўзини – ўзи текшириш учун саволлар

1. Инновацияларга қаратилган инвестицияларнинг моҳияти


2. Хўжалик юритувчи субектлар инновацион фаолиятининг аҳамияти
3. Инновация стратегияси шакллантириш тартиби қандай?
4. Номоддий активлар деганда нимани тушунасиз?
5. Номоддий активларни баҳолаш қандай амалга оширилади?
6. Гудвиллни баҳолаш усуллари
7. Франчайзнинг иқтисодий моҳияти
8. Интеллектуал мулк объектининг қийматининг қандай ёндашувлари мавжуд?
15 – МАВЗУ: ИНВЕСТИЦИЯ РИСКЛАРИ ВА УЛАРНИ ПАСАЙТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
РЕЖА:

    1. “Инвестиция рисклари” тушунчаси, мазмун-моҳияти ва хусусиятлари

    2. Инвестиция фаолияти билан боғлиқ рисклар ва уларнинг таснифланиши.

    3. Рискларни бошқариш ва риск даражасини пасайтириш йўллари


1 – савол баёни: Инвестицион фаолиятда риск – бу инвестицияларни қисман ёки тўлиқ йўқотиш, кутилган даромаддан камроқ фойда олиш ва лойиҳада кўзланган мақсадларга эриша олмаслик хатаридир. Лойиҳадан қанчалик кўп миқдорда даромад олиш тахмин қилинса, шу қадар юқори рискли деб эътироф этилади. Ҳозирги кунда лойиҳа рисклари деганда лойиҳани амалга ошириш натижасида кўзланган даромадларнинг пасайишига сабаб бўладиган вазиятлар мажмуаси тушунилади. Шу билан бирга лойиҳа риски инвестицион лойиҳани амалга оширишга ҳалақит берадиган ёки лойиҳа самарадорлигини пасайтирадиган рискларнинг йиғиндисини ҳам англатади. Рискни маълум бир қарорни қабул қилиш натижасида захираларни йўқотиш имконияти, даромадларни ололмаслик ёки қўшимча харажатлар зарурати сифатида белгилаш мумкин.
Амалиётда инвесторлар ҳар доим режалаштирилган натижаларга эриша олмайдилар. Бунинг асосий сабабларидан бири – рискларнинг мавжудлигидир. Шундай ҳолатлар бўлганда тадбиркор инвестицияларни жалб этиш, ундан самарали фойдаланиш орқали фойда (даромад) олганлигини ҳис этади. Бундай ҳис туйғулар таркибида яна бир ҳоҳиш юзага келади, яъни агар мен ушбу ишни хаётга тадбиқ этишда профессионал ёндашганда кўзланган фойда 10-15% кўп бўлган бўлар эди деб фараз қилади. Унда савол туғилади. Тадбиркор инвестицияни жалб этиб кўзланган фойда (даромад)ни қўлга киритган бўлса яна қандай фойда (даромад) устида гап бориши мумкин? Дарҳақиқат, ҳар бир молиявий муносабатларни оқилона ташкил этишда тўсиқлар бўлади, кўпинча уларни эътиборга олиб бўлмайди, бир тўсиқни олдини олсак, иккинчи омил юзага келиб харажатларни оширади, фойдани эса камайтиради. Шу сабабли қўлга киритилган ҳар қандай молиявий натижа бу рискли фаолият юритиш натижасидир, рисксиз фаолият бўлмайди.
Инвестицион фаолиятда риск – бу инвестицияларни қисман ёки тўлиқ йўқотиш, кутилган даромаддан камроқ фойда олиш ва лойиҳада кўзланган мақсадларга эриша олмаслик хатаридир. Лойиҳадан қанчалик кўп миқдорда даромад кутилса, у шунчалик юқори рискли ҳисобланади.
Риск атамасига турлича маъно бериб келинмоқда. “Риск” сўзи Европанинг кўп тилларида мавжуд. Мисол учун грекларда ridsikon сўзи мавжуд бўлиб, у қоя, чўққи маъносини билдиради.
Италияликлар тилида risiko сўзи хатар, таҳдид маъносини, risicare сўзи қоядан моҳирона ўтиш маъносини билдиради. Французлардаги risdoe сўзи тахдид, қояни айланиб ўтмоқ маъносини беради. Вобстер луғатида риск – хавф-хатар, зарар ва йўқотиш эҳтимоли деб таърифланган. Ожегова луғатида риск - хавф эҳтимоли ёки муваффақият умидида хавф томон бориш маъносида келиши кўрсатилган. Иқтисодчи Е.С.Стоянованинг “Молиявий менежмент” китобида “риск - бу зарарнинг пайдо бўлиши ёки прогнозлаштирилганидек даромад ололмаслик хавфи эҳтимоли” деб таъриф беради. Грабовий П.Г., Петрова С.Н.ларнинг “Замонавий бизнесда риск” китобида таърифланишича, “Риск деганда маълум бир ишлаб чиқариш ва молиявий фаолият натижасида корхона томонидан ўз ресурсларини маълум қисмидан айрилиш, фойда ололмаслик ёки қўшимча харажатлар қилиш эҳтимоли”дир. Иқтисодчи Чалый-Прилуцкий В.А.нинг “Бозор ва риск” китобида келтирилишича: “Риск - бу танлов шароитида бажарилган шундай фаолиятки, қачонки муваффақиятсизлик шароитида танлов олдидагига нисбатан оғирроқ шароитга тушиб қолиш эҳтимоли мавжуд бўлади”102.
Риск – бу башорат қилинаётган лойиҳани амалга оширишда хақиқий шароитлардан озгина чекинилганда даромадларни ололмаслик ёки зарарларнинг юзага келиш эҳтимолидир. Риск кутилиши мумкин бўлган хатар бўлиб, инвестициядан мўлжалланган фойдани олиш жараёнига хос бўлган ноумидсизликдир. Рискларнинг пайдо бўлиш сабаблари турличадир. Масалан, маълумотларнинг танқислиги ёки тўлиқ бўлмаслиги, ташқи ва ички муҳитдаги харакатлар (рақобатчилар, ишчилар ҳолати, хукумат ва бошқаларнинг харакатлари) ва ҳ.к. “Риск” тушунчасига жуда яқин бўлган “ноаниқлик” тушунчаси рискнинг аниқ турларини таснифлаш учун синоним сифатида қўлланилади. Ноаниқлик – бу инвестицион лойиҳани амалга ошириш шарт-шароитлари хақидаги маълумотларнинг тўлиқ ёки аниқ емаслигидир. Масалан, инфляция хақидаги, техника-технологиялардаги ўзгаришлар ҳақидаги, лойиҳа қувватининг, объектнинг қурилиш ва фойдаланишга топшириш муддатлари, харажат ва натижаларнинг нотуғри ҳисоб-китоб қилиниши каби маълумотларнинг тўлиқ ёки аниқ эмаслиги натижасида ноаниқлик юзага келади.
Рискни тушунишда икки хил қараш мавжуд. Биринчидан, риск – бу объектив, яъни хавф-хатар, муваффақиятсизлик ва унинг натижасида молиявий ресурсларининг бир қисмидан ёки бутунлай ажралиш, режалаштирилган даромадни ололмаслик, зарар кўриш деб қараш. Иккинчидан, риск – бу субъектнинг хавф-хатар, муваффақиятсизлик, зарар кўриш эҳтимолини била туриб, яхши натижага эришиш умидида фаолиятни амалга ошириш деб қараш. Демак, иккинчи хил қарашда риск фаолиятдир, фаолият бошлаш ёки бошламасликнинг шарти.
Аммо шу ўринда айтиш жоизки, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жараёнида юзага келиш имконияти билан боғлиқ салбий ҳолатлар ва оқибатлар риск тушунчаси билан изоҳланади. Риск билан ноаниқликнинг фарқи шундаки, натижалар эҳтимоллиги жорий давр маълумотлари асосида баҳоланаётган вақтда риск эътиборга олинади. Ноаниқлик эса бундай эҳтимоллик ўтган ва келаси давр маълумотлари етишмаслиги ёки тўлиқ эмаслиги сабабли субъектив аниқланган вақтда эътиборга олинади. Ҳар қандай ҳолда ҳам келгуси иқтисодий ҳолатлар истиқболини белгилаш (инфляция, фоиз ставкаси, талаб ва таклиф, ишлаб чиқариш, сотиш ҳажми ва бошқалар) келажакнинг маълум эмаслиги сабабли фақат тахминий ва ноаниқ натижалар бўлиши мумкин.
Рискларнинг ҳар иккаласи ҳам лойиҳадаги йўқотиш ва зарарларга боғлиқ бўлганлиги учун уларнинг бир-бири билан узвий алоқадорликда ифодалаш мақсадга мувофиқдир. Инвестиция рискларини турли белгилар бўйича таснифлаш мумкин (19.1 – жадвал).
Шу ўринда айтиш жоизки, рисклардан мутлоқ йўқотишлар “0” га тенг бўлган ҳолатини юзага келтиради. Бундай ҳолатдан чиқиш эса тадбиркорнинг инновацион ғояларини амалиётда қўллаш даражаси билан боғлиқ бўлади. Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида унинг ҳар бир босқичи (фазаси) ўзига хос рисклар билан боғлиқдир. Биринчи босқичда (инвестиция олди фазасида) кўпроқ лойиҳа ташаббускорлари маркетинг рискига, бозор рискига, информацион ва ижтимоий рискларга таъсирчан бўлади. Инвестиция босқичида кўпроқ илм-техника риски, молиявий рисклар, ташқи иқтисодий рисклар ва сиёсий рисклар ўз таъсирини кўрсатади. Эксплуатация босқичида эса лойиҳа иштирокчилари технологик, экологик, форс-мажор, ноликвидлик, иқтисодий ва молиявий рисклар билан юзма-юз бўлиш эҳтимоли мавжуд. Бундан ташқари, лойиҳа фаолиятида энг кўп учрайдиган рисклар ҳам мавжуд, яъни иқтисодий қонунларнинг ва иқтисодий холатнинг ўзгариб туриши; инвестициялаш ва фойдадан фойдаланиш шартлари билан боғлиқ рисклар; чегараларнинг беркилиши; сиёсий ҳолатнинг ноаниқлиги, бозор конъюнктурасининг, яъни баҳо, валюта курслари, ялпи ички маҳсулот ва бошқаларнинг ўзгариб туриши, табиий иқлим шароитларининг ўзгариши, табиий офатларнинг юз бериши, ишлаб чиқариш техник рисклари асбоб – ускуналарнинг бузилиши ва тўхтаб қолиши; лойиҳа иштирокчилари мақсадларининг ноаниқлиги, уларнинг молиявий ҳолати ва ишдаги обрўси ҳақидаги маълумотларнинг тўлиқ эмаслиги ва бошқалар.


Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish