Маҳсулот инновацияси – корхона маҳсулотини сотиш даражаси имкониятини янгилаш жараёнини намоён этади. Технология инновацияси – ишлаб чиқариш имконияти (потенциал) янгилаш жараёнидир. Ижтимоий инновациялар корхонанинг гуманитар доирасини режа асосида яхшилаш жараёнини намоён этади.
Шундай қилиб ҳозирги шароитда фақат инновацион тадбиркорлик рақобатга бардош бера олади, ривожлана олади, тараққиётга эриша олади, чунки уни инновациялар юксалтира олади. Новаторлик асосида инновация фаолиятига таяниб тадбиркорликни ташкил этиш, оддий бизнесни юритишдан фарқли равишда ривожланишни таъминлайди. Доимий изланишга, янгиликни киритишга, рақобатбардошликни йўлга қўйишга, мунтазам модернизацияларни таъминлашга, фан ва техника ютуқлари натижаларини жорий этиб боришга қаратилган тадбиркорлик албатта ўз тараққиётига эриша олади.
2 – савол баёни: Мамлакатнинг инновацион салоҳиятини ошириш давлатнинг устувор вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Шу боис ҳам иқтисодиётни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, иқтисодиётнинг таркибий тузилишини тубдан ўзгартириш, диверсификация қилиш масалаларига ҳозирда давлатимизнинг устувор вазифсиа сифатида қаралмоқда.
Ҳозирги замонавий шароитда ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосида назария ётибди, бу фикримизни немис классиги Иммануил Кант (1724-1804)нинг “назариясиз амалиёт кўрдир”95 деган сўзлари ҳам тасдиқлайди. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистонда миллий инновацион ривожланишнинг назарий асосига хизмат қиладиган асосий йўналишларини аниқлаб олишини лозим топдик. Замонавий шароитда ҳар қандай мамлакатнинг инновацион ривожланишининг миллий тизимини ташкил этувчи ва уни рағбатлантирувчи иккита муҳим омил мавжуд: “инновацион муҳит”, “инновацион инфратузилма”ни шакллантириш ҳамда уни амалиётга жорий этиш омилидир. Бизнинг назаримизда, “инновацион иқтисодиёт”ни узлуксиз ишлаб чиқариш ва рақобатни таъминлашга хизмат қиладиган хўжалик юритишнинг замонавий усули сифатида қабул қилиш лозим.
Ўзбекистонда мулкчиликнинг турли шакллари ривожланишига йўл очилиши билан тадбиркорликни ривожлантиришнинг ҳақиқий ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлари яратилди, уларга:
- мустақил хўжалик юритиш, маҳсулот ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, нарх белгилаш ва тасарруф қилиш эркинлиги;
- ишлаб чиқариш воситалари, ишлаб чиқарилган маҳсулот ва олинган даромадга бўлган мулкчилик ҳуқуқларининг таъминланиши;
- эркин тадбиркорликни таъминлайдиган муайян умумий қонунчилик, солиқ имтиёзлари, тадбиркорликни ривожлантиришда жамият манфаатдорлигининг мавжудлиги;
- етарли молиявий маблағ, моддий техника ресурслари, юқори малакага эга бўлиш, иқтисодий хавф-хатарга қўл ура билиш ва ҳоказоларни киритиш мумкин.
Ҳозирда барча хўжалик юритувчи субъектлар тенг ҳуқуқли бўлиб, рақобат муҳитида ўз фаолиятини олиб бориш имкониятларига эга бўлишади. Эркин рақобат муҳитини яратилиши ва уни тобора кучайиб бориши хўжалик юритиш субъектлари зиммасига уларнинг мулкчилик шаклидан қатъий назар, доимий тарзда ривожланишни, янгиланишни, рақобатбардош бўлишни юклайди. Бундай шароитда оддий хўжалик юритиш наф келтирмайди, рақобатбардошликни таминламайди, рақобатбардошликка эришиш ва уни доимий равишда таъминлаш хўжалик юритувчи субъект зиммасига мулкий шаклидан қатъий назар, тадбиркор бўлишни, ривожланиш йўлини танлаб олишни, иқтисодни белгилаб олиш вазифаларини юклайди. Рақобатбардош маҳсулот (хизматлар) ишлаб чиқариш ва айни пайтда юқори даромадга эришиш хўжалик юритувчи субъектдан изланувчи ижодкор бўлишни, янгиликларни доимий жорий этишни, яратувчан бўлишни, янги ишни амалга оширувчи, фан ва техника ютуқлари натижасидан оқилона фойдаланувчи, янги технологияларни жорий этувчи хўжалик юритишни янги ташкилий жиҳатларини тарғиб этувчи, бошқарувни такомиллаштирувчи, бозорни тадқиқ этувчи бўлишни, товарларни янги турларини ишлаб чиқарувчи, ресурс тежаш усулларидан фойдаланувчи, рақобат муҳитига мослашувчи, новатор бўлишни, барча инновацияларини ўз фаолиятига киритиб борувчи бўлишни, уддабуронлик ва ҳоказоларни талаб этади.
Шу боис ҳам ҳар қандай хўжалик юритувчи субъект биринчи навбатда тадбиркор сифатида инновация фаолиятини юритиши зарур. Хўжалик юритувчи субъект ўз фаолиятини оддий йўл билан олиб борар экан, у эрта ёки кеч рақобат муҳитида енгилади, кўзлаган мақсадига эриша олмайди, ривожлана олмайди, охир оқибатда енгилади, банкротликка учрайди. Шунинг учун ҳам ҳар бир хўжалик юритувчи субъект ўз фаолиятини инновациялар асосида амалга ошириши зарур. Албатта инновациялар кенг қамровлидир. Инновация стратегияси корхонанинг ташкилий, ишлаб чиқариш, технологик, бошқарув ва бошқа тузилмавий салоҳиятидан келиб чиқиб шакллантирилади. Инновация стратегияси ўзининг қамрови, муддатлари, соҳалари, йўналишлари билан фарқланади. Инновация стратегияси корхонанинг ўз имкониятлари ҳамда иқтисодиётнинг бозор инфратузилмавий имкониятларидан келиб чиқиб шакллантирилади. Кўп ҳолларда инновация стратегияси иқтисодиётдаги умумий муҳит билан, эркин рақобат муҳити ҳолати билан, соҳа ва тармоқлардаги ҳолат, ишлаб чиқариш, технологик, тадбиркорлик салоҳиятлари ва мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб шакллантирилади. Корхона фаолияти танлов асосида ташкил этилиши уни у ёки бу инновация стратегияларини ишлаб чиқишга ундайди.
Инновация стратегиясини шакллантириш юқорида қайд этилганидек инновация лойиҳаси сифатида шакллантирилади. Инновацион лойиҳалар портфели кўпгина ҳолларда улар таркибидан танловни ташкил этиш имкониятини беради. Инновацион лойиҳалар муайян муддатларга технологик, бошқарув ва бошқа тузилмавий салоҳиятидан келиб чиқиб шакллантирилади. Инновация стратегияси ўзининг қамрови, муддатлари, соҳалари, йўналишлари билан фарқланади. Инновация стратегияси корхонанинг ўз имкониятлари ҳамда иқтисодиётнинг бозор инфратузилмавий имкониятларидан келиб чиқиб шакллантирилади. Кўп ҳолларда инновация стратегияси иқтисодиётдаги умумий муҳит билан, эркин рақобат муҳити ҳолати билан, соҳа ва тармоқлардаги ҳолат, ишлаб чиқариш, технологик, тадбиркорлик салоҳиятлари ва мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб шакллантирилади. Корхона фаолияти танлов асосида ташкил этилиши уни у ёки бу инновация стратегияларини ишлаб чиқишга ундайди.
Инновацион лойиҳалар портфели кўпгина ҳолларда улар таркибидан танловни ташкил этиш имкониятини беради. Инновацион лойиҳалар муайян муддатларга Инновация стратегияси инновация лойиҳа сифатида шакллантирилиб, унинг бизнес режаси ишлаб чиқилади ва истиқболи белгиланади. Инновация стратегиясини мукамаллиги аввалом бор хўжалик юритувчи субъект ёки корхона салоҳиятига, билимлар даражасига, ижодий ёндошувга, яратувчанликка, истиқболни тасаввур қила олишга, ахборотга эга бўлишга, ўрнатилган халқаро алоқаларни ривожлантиришга, замонавий технологияларни билишга ва қатор бошқа омилларга боғлиқдир. Корхона тадбиркорлик фаолияти салоҳияти унинг инновация стратегиясини аниқловчиси сифатида хизмат қилади. Инновация сиратегиясини шакллантиришда яна асосий омиллардан бири эркин бозор ҳолатидан келиб чиқиб, уни истиқболини белгилаш ва фаолият танловини аниқ амалга оширишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |