1 – мавзу: инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни, моҳияти ва инвестиция жараёнларининг асосий босқичлари



Download 1,27 Mb.
bet113/115
Sana24.02.2022
Hajmi1,27 Mb.
#188337
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   115
Bog'liq
маъруза

Маъмурий рисклар – лойиҳа компаниялари ва лойиҳа фаолиятининг бошқа иштирокчиларини давлат назорат ва тартибга солиш бошқармаларидан турли лицензиялар, рухсатларни олиши билан боғлиқ. Лицензиялар, рухсатлар лойиҳа фаолиятининг барча фаза ва босқичларида талаб қилиниши мумкин: лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда, тендерлар ўтказишда, машина ва асбоб-ускуналарни етказиб беришда, қурилишда, дастлабки ишлар ва объектнинг ишга туширилишида талаб қилинади. Лицензиялар, рухсатномалар сони айрим лойиҳалар бўйича жуда кўп бўлиши мумкин: лойиҳа фаолиятининг у ёки бу тури билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи, табиий ресурслардан фойдаланиш, табиий ресурсларни ва валютани четга олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар, рухсатлар бўлиши мумкин.
Ҳуқуқий риск – бу риск қайсидир даражада мамлакат, маъмурий ва бошқарув рисклари билан боғлик. Аввало, бу риск кредиторнинг кафолат бермаслик ва бошқа кредит билан таъминлашлар эҳтимоли билан боғлиқ ноаниқлик ва ишончсизлигида намоён бўлади. Бундай ноаниқлик ва ишончсизлик сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин: қонунлар мажмуининг ва халқаро ҳуқуқ нормаларининг мукаммал эмаслиги, ҳуқуқий ҳужжатлар сифатининг пастлиги, суд механизмидаги камчиликлар ва бошқалар. Айрим ҳуқуқий рисклар лойиҳа иштирокчилари назоратидан ташқарида бўлиб, улар мамлакат ва сиёсий рискларга яқин. Бундан бошқа ҳуқуқий рискларни миллий қонунчиликни, халқаро инвестицион ҳуқуқларни яхши билувчи, шартнома, келишувлар ва бошқа лойиҳанинг ҳуқуқий ҳужжатларида иштирок этувчи малакали ҳуқуқшунос маслаҳатчини жалб қилиш билан ечиш мумкин.
Форс-мажор риски – лойиҳа фаолиятига тегишли бўлмаган ташқи рисклардан бири бўлиб, унга ер силкиниши, ёнғинлар, сув тошқини, бўронлар ва бошқа табиий ҳодисалар киради. Форс-мажорга айрим ижтимоий ва сиёсий табиий ҳодисалар ҳам киради: иш ташлашлар, инқилоблар, қўзғолонлар ва бошқалар. Шундай йўл билан мамлакат рискининг бир қисми форс-мажор риски сифатида намоён бўлади.
Молиявий бозор энг юқори рискга эга бўлган соҳа деб ҳисобланади.
Ундаги рисклар иккита катта гуруҳга бўлинади:
- тизимли рисклар;
- тизимсиз рисклар.
Тизимли рисклар (инвестиция портфели рисклари) – бу хатар таъсирига баъзи бир қимматли коғозлар эмас, балки бутун бозор, уни катта бир қисми рискларга учрайди. Бу ҳолда иқтисодий нобарқарорлик туфайли ёки бошқа сабабларга кўра кўпчилик эмитент ва қимматли қоғозлар эгалари зарар кўришлари мумкин. Тизимли рискларга қуйидагилар киради: фоиз риски; валюта риски; инфляция риски; сиёсий рисклар.
Тизимсиз рисклар – хатарга баъзи бир қимматли қоғозлар ёки уларни мажмуаси учрайди, яъни маълум бир корхонанинг қимматли қоғозлари ёки тармоқнинг қимматли қоғозлари киради. Тизимсиз рискларга қуйидагилар киради: тадбиркорлик риски; молиявий рисклар; ноликвидлик риски.
Аниқлик киритиш учун қуйидаги рисклар категорияларини акс эттириш мумкин.
Ликвидликни йўқотиш риски (liquidity risk) – у ёки бу қимматли қоғозларга бғлган талаб сезиларли даражада ҳзгаришга юз тутиши мумкин, ундан ҳам ёмони ушбу қимматли қоғозларга умуман талаб йўқолиб ктиши мумкин.
Тадбиркорлик риски (business risk) – қимматли қоғозларнинг нархи (хусусан акциялар) исталган компаниянинг, қанчалик даражада компания ўз танлаган йўналишида мувофақият билан ишлашига боғлиқ.
Молиявий рисклар (financial risk) – компания акциялар нархи, компания раҳбарияти томонидан ўтказилаётган молиявий сиёсатга боғлиқ ҳолда тебранади. Масалан, агар Фонд бозорини молиялашда асосий эътиборини қарз мажбуриятли корпоратив қимматли қоғозлар чиқаришга қаратилса, молиявий риск даражаси юқори бўлади.
Мажбуриятларни бажара олмаслик риски (default risk) – агарда эмитент ўз мажбуриятларини ҳар хил сабабларга кўра ўз вақтида ёки умуман бажара олмаса, пайдо бўладиган инвестиция рискларига айтилади.
Тизимсиз рискларни таъсирини минималлаштириш учун диверсификация деб аталадиган метод қўлланилади ва унинг натижасида инвестицион портфел тузиш зарурияти пайдо бўлади. Инвестицин портфел яратиш орқали инвестор бир қанча эмитент чиқарган молиявий инструмент тўплпмини яратади ва шунда у бир эмас бир қанча тизимсиз рискларига дуч келади. Шу йўл инвестор рискларни диверсификациялайди ва даромадлиликни бирданига ўзгаришини олдини олади. Ушбу шароитда инвестицион портфелда қимматли қоғозлар қанчалик кам бўлса риск даражаси шунча юқори бўлади. Диверсификация методи тизимсиз рискларини минималлаштирадиган энг самарали дастакдир, лекин у фақатгина инвестицион портфелни етарлича миқдорда кўп инструментлар жалб қилингандагина қулайдир.
Диверсификация методининг чегаравий даражаси, риск даражасига боғлиқ, чунки улар фақатгина аниқ молиявий бозорни очиб беради. Бу рискларини турли туманлигини инобатга олган ҳолда қуйидаги хилларини санаб ўтишимиз мумкин.
Фоиз рискларии (interest rate risk) – фоиз ставкалари тебранишидан ҳосил бўладиган инвестиция рисклари. Айниқса қарз мажбуриятини ифодаловчи қимматли қоғозлар эгаларига дахлдордир.
Валюта риски (exchange rate risk) – бу шундай инвестиция рискларики моҳиятан чет эл эмитентларининг қимматли қоғозларга киритган инвестицияларнинг валюта курси тебранишиларидан пайдо бўладиган инвестиция рисклари. Инфляцион рисклари (Inflation risk) – инфляция даражасининг кутилмаганда ошиб кетиши, эмитентлар фаолиятини ўзгаришига олиб боради ва бу акция нархига сезиларли таъсир этиши мумкин.
Сиёсий рисклари (Political risk) - кутилмаганда хусусан, шиддатли сиёсий вазиятдаги ўзгаришларнинг қимматли қоғозлар бозорига таъсир этмасдан иложи йўқ, аксинча анча оқибати ёмонроқ бўлади. Айниқса бу риск ривожланган мамлакатлар молиявий инструментлар билан ишлаган долзарб ва яна турғун бозорларда ҳам уни учратиш мумкин.
Юқорида кўрсатиб ўтилган рисклардан ташқари, қимматли қоғозлар бозорига самарали инвестиция қилишга оз ёки кўп миқдор(даража)да таъсир этувчи омиллар хам мавжуд.
Ушбу рискларнинг таснифи шартли равишда бўлиб, ҳар бир лойиҳа учун аҳамиятли рискларни аниқлаш нуқтасига йўналтириш сифатида қаралади. Бундай рисклар аниқ ҳолатларда мутахассислар ва экспертлар томонидан тармоққа тегишлилиги, масштаблари, танланган технология, лойиҳани амалга ошираётган мамлакат ва бошқа лойиҳанинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади. Лойиҳа рискларининг бир неча турлари мавжуд. Уларнинг ҳеч бирини таъсири жиҳатидан аҳамиятсиз ва хавфсиз, деб бўлмайди. Инвестиция рисклари кичик бир технологик ёки шу каби микродаражадаги жараёндан тортиб, то мамлакат, ҳатто, халқаро миқёсдаги турли ҳолатлар ва ҳодисаларнинг ўзгаришига боғлиқ ҳолда юзага келиши мумкин.



Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish