1- б о б. ЎРта осиеда археология фанининг ривожланиши



Download 0,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/12
Sana21.07.2022
Hajmi0,87 Mb.
#833781
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
O\'rta Osiyo arxeologiyasi - J. Kabirov, A. Sagdullayev

Обираҳмат ғор-макони
. Мустье даврига мансуб ғор-маконлардан бири шу 
Обираҳмат ғоридан топилган. У Тошкент шаҳридан 100 км шимоли-шарқда, Ғарбий Тянь-
Шань Чотқол тиз-масидаги Палтов сойининг юқори соҳилида жойлашган. Ғор ѐйсимон 
шаклда бўлиб, эни 20 метрдан ортиқдир, жанубга қараган, сатҳи кенг, қуруқ ва ѐруғ. 
Қовлаш натижасида ғорда одамлар узоқ вацт яшаганлиги. равшан бўлди. Шунинг 
учун унда 10 метр қалинликдаги 21 та маданий қатлам вужудга келган. Ғорда ибтидоий 
одамлар маданияти ва ҳаѐтини акс эттирувчи маданий қатламлар сақланиб қолган. Унинг 
маданий қатламларидан оҳак тошли чақмоқ-тошдан ясалган хилма-хил меҳнат қуроллари 
ва буюмлар, чунончи, нуклеуслар, парракчалар, ўткир учли сихчалар, қирғичлар ва 
куракчалар, учриндидан тайѐрланган пичоқлар ковлаб олинган бўлиб, уларнинг умумий 


16 
сони 30 мингдан ортади. Ғорнинг маданий қатламларидан топилган қуролларнинг 
ишланиш техникаси ўзига хос бўлиб, призма шаклидаги ѐрма техника, қисман леваллуа 
типидаги техника билан характерланади. Ғордан ҳайвон суякларидан ясалган бигизлар
шунингдек асл буғу, тоғ эчкиси, тўнғиз, жайрон, ғор шери, архар ва бошқа ҳайвонларнинг 
суяклари, гулхан, кул, кўмир ва бошқа нарсалар қолдиқлари ҳам топилган. Олимларнинг 
фаразларига кўра, ғо-даги одамлар милоддан 120—40 минг йил муқаддам истиқомат 
қилганлар ва бу рисс-вюрм ва вюрм музланиш даврининг биринчи ярмига тўғри келади. 
Бу ғорда истиқомат қилган ибтидоий одамлар тоғ меваларини териб еб, ѐввойи 
ҳайвонларни овлаб тирикчилик ўтказганлар. 
Обираҳмат ғор-макони Ўрта Осиѐ илк тош асри ѐдгорликларининг энг ажойиб 
намунаси ҳисобланади. 
Хўжакент манзилгоҳи
. У Ўзбекистондаги мустье даври ѐдгорликларидан бири 
бўлиб, Тошкент шаҳридан 80 км шимоли-шарқдаги Хўжакент қишлоғи яқинида 
жойлашган. Хўжакент ғори Чирчиқ дарѐсининг чап соҳилидаги қоя тошлар бағрида 
бўлиб, денгиз сатҳидан 12—17 метр баланддадир. Ғор шимоли-ғарбга қараган, баландлиги 
2,5 метр, кенглиги 6 метр, чуқурлиги 4 метр. Хўжакент ғорининг маданий қатламларидан 
ишлов берилган нуклеуслар, қўл чопқилари, парракчалар, тешгич бигизлар, синиқ-
учриндилар топилган. Улар ишланиш техникаси жиҳатидан қадимий хусусиятларга - эга 
бўлиб, кўп жиҳатдан Обираҳмат, Тешиктош ва бошқа мустье даври ѐдгорликларидан 
топилган қуролларга ўхшаб кетади. Хўжакент ғори буюмлари Обираҳмат ғори буюмлари 
билан замондош бўлиб, улар милоддан 100—40 минг йиллар илгари яшаган қадимги 
одамлар — неандерталлар томонидан ишланган. Уларнинг ҳам асосий машғулоти 
термачилик ва овчилик бўлган. 
Мустье даври ѐдгорликлари Обираҳмат ва Хўжакент ғор-маконлари билан чекланиб 
қолмай, балки Чирчиқ дарѐсининг бўлган тошнинг хом ашѐсини Қурама тоғларидан олиб 
келган бўлишлари керак, шунингдек тош қурол ясаш учун дарѐ тошларидан ҳам 
фойдаланганлар. 
Оҳангарон воҳасининг қулай географик шароити — юмшоқ иқлими, мўл-кўл ер-
суви, бой ўсимлик ва ҳайвонот дунѐси илк тош ва ундан кейинги давр кишиларининг 
диққат-эътиборини ўзига жалб қилгаи. Шунинг учун одамлар бу еуга анча эрта келиб 
ўрнаша бошлаганлар, термачилик ва ѐввойи ҳайвонларни овлаш билан шуғулланганлар. 
Мустье даври ѐдгорликлари Тошкент областининг тоғ, тоғ-олди ва йирик дарѐлари 
бўйидан топилибгина қолмай, воҳанинг марказий.ва қуйи қисмларидан ҳам топилган. 
Тошкент воҳасининг текисликларидан. топилган мустье даври ѐдгорликларига Зоғариқ, 
Қорақамиш, Шоимкўприк, Бўзсув 1—2, Бўзсув 3—6 каби маконларни киритиш мумкин. 

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish