1- б о б. ЎРта осиеда археология фанининг ривожланиши



Download 0,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/12
Sana21.07.2022
Hajmi0,87 Mb.
#833781
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
O\'rta Osiyo arxeologiyasi - J. Kabirov, A. Sagdullayev

Бўзсув II макони
. Бўзсув I жой-маконидан анча жанубда бўлиб, Тошкент область 
Янгийўл районидаги Шўралисой мавзеи, қадимги Бўзсув канали бўйича жойлашган. 
Бўзсув II дан 451 дан ортиқ мустье, сўнгги тош ва кейингй даврига мансуб тош 
қуроллар ва бошқа буюмлар топилган. 
Бўзсув II дантопилган 451 буюмдан 297 таси мустье даврига мансуб бўлиб, улар ҳар 
хил шакл ва катталикдаги нуклеуслар, нуклеус парчалари, майда тош парчалари, қўл 
чопқилари, катта қирғичсимон қуроллар, бир ва икки тиғли тош пичоқлар, тешгичлар, 
пичоқ қирғичлар, ўткир учли пойконлар, парракчалар, ретушли ва ретушсиз синиқ-
учриндилар ва бошқалардир. Бў-сув П қуйи қатламидан топилган қуролларнинг аксарияти 
Бўз-сув I мустье даври макони қуролларига яқин туради. Айни вақтда Бўзсув II қуроллари 
кўп жиҳатдан кўп қатламли Қўлбулоқ маконининг мустье даври қатламидан топилган 
қуролларга ҳам, Оҳангарон водийсидаги Яккабоғ жой-маконидан топилган тош 
қуролларга ҳам ўхшайди. Демак, Бўзсув П дан топилган тош қуроллар ва буюмларни 
мустье маданиятига мансуб дейиш мумкин. 
Бўзсув 3, 4, 5 жой-маконлари
Бўзсувнинг қуйи оқимида бўлиб, мазкур маконлардан 
27 та тош буюм топилган. Бўзсув 3 дан нуклеус бўлаклари, учиринди, Бўзсув 4 дан синиқ-
учиринди, тош парчаси, Бўзсув 5 дан эса паррак ва синиқ-учиринди топилган. Бўзсув 6 
дан ҳам тош қуроллар топилган. Улар мустье ва қуйи тош асрига мансуб қуроллардир. 
Бўзсув 6 дан топилган қуролларнинг бир қисми Бўзсув 1—2 дан топилган мустье даври 
қуролларига ўхшаб кетади. 
Шундай қилиб, Бўзсув 1—2 ва Қорақамиш ҳамда Бўзсув 3— 6 жой-маконлари 
Оҳангарон дарѐси ҳавзасидаги тош асри ѐдгорликлари билан бевосита боғлиқдир. Айни 
вақтда Бўзсув ѐдгорликларидан топилган тош қуролларнинг аксарияти Кўлбулоқникига 
ўхшаб кетади. Чирчиқ дарѐсииинг юқори оқимидаги Обираҳмат, Хўжакент, Кўприкбоши, 
Зоғариқ, Юсуфхона, Оқ-тош, Тусиѐ ѐдгорликлари орасида ҳам худди шундай яқинликни 
ва ўхшашликни кузатиш мумкин. 
Тошкент ва унинг атрофидан топилган тош асри ѐдгорликларини ўрганиш 
натижаларига, шунингдек воҳанинг қулай табиий-географик шароитига асосланиб, шуни 
айтиш мумкинки, Тошкент воҳасига одамлар қадимги тош асридаѐқ кириб келиб, мустье 
ва ундан кейинги даврларда воҳа бўйлаб кенг тарқала бошлаганлар. 
Чирчиқ ва Оҳангарон дарѐлари ҳамда Қорақамиш жарлигидан топилган ашель, 
мустье, қуйи, ўрта, янги тош ва бронза даврига мансуб ѐдгорликларнинт топилиши 
фикримизнинг далилидир. 
Зарафшон воҳасининг қулай табиий-географик шароити ҳам жуда қадим 
замонлардан бошлаб ибтидоий кишиларнинг диққат-эътиборини ўзига жалб қилиб келган. 
Воҳа бўйлаб Омонқўтон, Зирабулоқ, Қўтирбулоқ, Ковоби, Вауш, Ижонд, Гўрдара каби 
қатор қадимги тош асри ѐдгорликларининг топилиши диққатга сазовордир. 

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish