1- б о б. ЎРта осиеда археология фанининг ривожланиши



Download 0,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/12
Sana21.07.2022
Hajmi0,87 Mb.
#833781
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
O\'rta Osiyo arxeologiyasi - J. Kabirov, A. Sagdullayev

Шабакти I макони
. Бу макон Қозоғистон ССРнинг Жамбул областидаги Сари сув 
райони, Бойқадам посѐлкасидан 20 км жануби-ғарбда бўлиб, у ердан синиқ, нуклеус, 
қўпол қўл чо-қилари топилган; қуроллар кўп жиҳатдан Бўриқазиган ва Танирқазиган 
қуролларига ўхшаб кетади, демак, Шабакти I маконидан топилган топилмалар ҳам илк 
палеолитнинг ашель да-рига, яъни милоддан аввалги 700—350 мингйилликларга мансуб 
бўлиши мумкин экан. 
Қуйи палеолит босқичига мансуб жой-маконлар Чўлақтоғ шаҳарчасидан 36 км 
шимоли-ғарбдаги Учбулоқ, Шабакти-Интали, Бургутли ва Узунбулоқдан, Чўқои 
Валиханов ва бошқа жойлардан ҳам топилган. 
Қозоғистоннинг жанубий областларидан қуйи тош асрига мансуб ѐдгорликларнинг 
топилиши олимлар ва жамоатчилик орасида жуда катта қизиқиш уйғотди. Айни вақтда 
Қозоғистоннинг шарқий, шимолий ва ғарбий ўлкаларидан ҳам илк тош асри маконлари 
топилган. Булар орасида Сари Арка, Семиз буғу, Қудайқул, Жаман Айбат каби маконлар 
диққатга сазовордир. Мазкур жойлардан қадимий қўл чопқилар, учриндилар, ьуклеуслар, 
тош парчалари ва бошқа қуроллар топилган. Бундай тош қуроллар Манқишлоқдан ҳам 
топилган бўлиб, мутахассисларнинг фикрича, булар ашель, ашель-мустье даврига, яъни 
милоддан аввалги 500—100 минг йилликларга мансуб экан. 
Кўриниб турибдики, Қозоғистоннинг жанубий, марказий ва ғарбий районларида илк 
тош асрининг ашель босқичига мансуб ѐдгорликлар — жой-маконлар Ўрта Осиѐнинг 
бошқа районларига нисбатан анча кенг тарқалган экан. Бу ҳолни Ўрта Осиѐнинг ғарбий, 
жанубий районлари, шунингдек шарқий қисми камроқ тадқиқ қилингашшги ва бу 
майдонлар экинзорларга айлантирилганлиги билан изоҳлаш мумкин. Демак, ерларнинг 
деҳ-қончилик мақсадлари учун ўзлаштирилиши тош асри ѐдгорликларининг маданий 
қатламлари бузилишига олиб келган бўлиши мумкин. 
Бунинг устига илк тош асри маконлари қабристонлар, қадимий қишлоқ ва шаҳар 
харобалари каби кўзга яққол ташланиб турмай, ер қатламининг анча чуқур қисмига 
яширинган бўлади. Шунинг учун ҳам тош асри жой-маконларини топиш аича мураккаб 
ишдир. 
Қозоғистонга бевосита қўшни бўлган Қирғизистон территориясида ҳам илк тош 
даври жой-маконлари саноқли жойлардан топилган. 
1953 йилда Қирғизистоининг Он Арча деган жойидан ашель-мустье даврига, яъни 
милоддан аввалги 300—100 минг йилликларга мансуб чақмоқтошдан ясалган қўл 
чўқморлари, нуклеуслар, учринди ва бошқа тош парчалари топилган. Ҳозирча Ов Арча 
Қирғизистондаги илк тош асрига мансуб ягона ѐдгорлкк-дир. 
Тожикистон археолог ва геологларининг 70-йиллардаги қидирув ва қазиш ишлари 
натижасида жиддий муваффақиятлар қўлга киритилди. Археолог ва геологларнинг 
биргаликдаги ҳаракатлари натижасида Ўрта Осиѐнинг жанубидан илк тош асрининг 
ашель босқичига мансуб Қоратоғ I, Лохутий 1 ва Хаволанг каби жой-маконлар топилди. 
Қоратоғ I жой-макоки. Бу жой-макон Ўрта Осиѐ, хусусан Тожикистон 
территориясидаги энг қадимги тош асри ѐдгорликлардан биридир. 
Қоратоғ I Душанба шаҳридан 50 км жануби-шарқда бўлиб,. Утаган қишлоғидан 1 км 
шарқи-жанубда, Явон Қоратоғининг юқори қисмидадир. У Юрган-Дара жарлигининг 
жануби-шарқий соҳилида, океан сатҳидан 1720 метр, Вахш дарѐси суви сатҳидан зса 1125 
метр баландда жойлашган. 
Қоратоғ 1 нинг маданий қатламларидан чақмоқ ва дарѐ тошларидан тайѐрланган 
хилма-хил меҳнат қуроллари, чунончи, қирғич, тешгич, чоппер, қирғичча, учриндилар, 


14 
тош парчалари, нуклеуслар, бутун-бутун қайроқ тошлар, шунингдек қўпол тош чопқилар 
топилган. 
Қоратоғ I маконидан топилган тош қуроллар ва бошқа буюмларни 
термолюминесцент услуби билан текшириш ва тош қуролларни қиѐсий ўрганиш 
натижаларига қараб хулоса чиқарилса, 5-қатламдаги буюмларнинг санаси милоддан 
аввалги 250—180 минг йил қадимий даврга бориб тақалади. Бу қадимги тош асрининг 
ўрта ва сўнгги ашелга, Европадаги рисс ѐки рисс-вюрм музланиш даврининг бошларига 
тўғри келади. 
Тадқиқотларнинг натижаси Қоратоғ I жой-макони Ўрта Осиѐдаги энг қадимий тош 
асри ѐдгорликларидан бири эканлигини кўрсатди. 

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish