Марказий осиёда уйғониш даври маданиятини белгилаган ижтимоий-сиёсий шарт-шароитлар и. Муллажонов



Download 54 Kb.
bet1/2
Sana25.02.2022
Hajmi54 Kb.
#271569
  1   2
Bog'liq
MARKAZIY OSIYODA UYG'.


МАРКАЗИЙ ОСИЁДА УЙҒОНИШ ДАВРИ МАДАНИЯТИНИ БЕЛГИЛАГАН ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАР


И.Муллажонов,
ЧОТҚМБЮ Гуманитар фанлар
кафедраси катта ўқитувчиси

Давлатимиз ўз истиқлол даврини, озод ва имкониятларга тўла даврни бошдан кечираётган бир даврда Шарқ тафаккурида биз учун минг йиллик тарих давомида шаклланган фалсафанинг ўрни алоҳида аҳамият касб этади. Ҳозирги даврдаги туб ислоҳотлар ҳар бир кишидан билим, салоҳият, самарали меҳнат, юқори малака, юксак онглилик, ижодкорлик, жамият олдида масъулиятни ҳис этишни талаб қилади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “... гап, энг аввало, ёшлар ва аҳоли ўртасида мамлакатимизнинг бой тарихини, унинг бетакрор маданияти ва миллий қадриятларини кенг тарғиб қилиш, жаҳон илм-фани ва адабиёти ютуқларини етказиш учун зарур муҳит ва шарт-шароит яратиш ҳақида бормоқда”1. Яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиб, аждодларимиз барпо этган қимматли маданий ва маънавий манбаларни ўрганиб таҳлил этиш, бугунги кунда бизнинг вазифамиздар. Бу муҳим вазифаларни амалга ошириш, маънавий бой, баркамол шахсни шакллантириш энг эзгу мақсадларимиздан биридир.


Ўзбекистонда Шарқ Уйғониш даври масаласи маҳаллий материалларни умумлаштирган ҳолда етарли ишланмаган. Марказий Осиё минтақасидаги Уйғониш ҳақида гап борганда IX-XI асрлар аввало хорижий маданият ва қарор топган исломий этиқодга нисбатан ривожланган ва бойиган қадимий маданият негизида миллий Уйғониш деб қаралмоғи лозим. Марказий Осиё узоқ йиллик тарихида кўп босқин ва талончиликларни кўрди, уларга қарши озодлик ва мустақиллик учун кураш олиб борди. ҳақиқат шундаки, ҳар бир босқиндан сўнг миллий давлатчилик ва маданият тикланди. Мустақилликка интилиш ғояси ва ҳаракати ўзга халқлар томонидан яратилган маданиятларни инкори эмас. Марказий Осиё маданиятида умуминсоний аҳамиятга молик жамики маданият ютуқлари ижодий уйғунлашганидек, айни пайтда минтақа маданияти бошқа халқлар маданиятларига самарали таъсир кўрсатди ва уларни бойитди.
IX-XI асрлар мусулмон фани ва маданияти тарихида катта ютуқлар ва муҳим илмий кашфиётлар даври бўлганлигидан, бу даврни тадқиқотчилар тарафидан Шарқ фани ва маданиятининг “олтин даври” деб эътироф этилади. Ўша даврда араб халифалиги таркибига кирган Мовароуннаҳр ва Хуросон минтақаси юз берган маданий-маърифий юксалишни таъминловчи ва ҳаракатлантирувчи асосий кучлардан бири эди. Бу хулоса, биринчи навбатда, бу илмий юксалишда иштирок этган мутафаккирларнинг асосий қисми ушбу замин фарзандлари бўлгани билан изоҳланади2.
Мавжуд адабиётлар ва фикрлар таҳлили асосида Марказий Осиёдаги халқлар Миллий маданий Уйғонишни уч даврга бўлиши мумкин:

  1. IX-XII асрлар – араб босқинидан кейинги давр.

  2. XIV-XV асрлар мўғул истилосидан кейинги давр.

  3. XX аср боши ва ҳозирги давр колониал босқин ва Совет давридан кейинги сиёсий, миллий, маданий Уйғониш.

Марказий Осиёда Уйғониш даври маданиятини белгилаган ижтимоий-сиёсий шарт-шароитларни ўрганиш шуни кўрсатадики, Амударё ва Сирдарё оралиғидаги минтақани эгаллаган бугунги Ўзбекистон ҳудуди ва унга қўшни мамлакатлар қадим замонлардан бери қатор цивилизацияларнинг ўчоғи бўлиб келган. Милоддан аввалги бир мингинчи йилларда хоразмликлар, суғдлар, марғиёнлар ва парканлар каби номлар билан аталган сак(скиф)лар истиқомат қилган бу ҳудуд Эрон Аҳмонийлари томонидан мил.ав. VI асрда забт этилган. Ўша ва ундан аввалги даврларда бу ердаги халқлар зардуштийлик динига эътиқод қилишган. Мил.ав. III асрларда македониялик Искандар ишғол этгач, Юнон-Бақтрия маданияти вужудга келди. Мил.ав. II-I асрларда Буюк Ипак йўли вужудга келди ва минтақани Европа билан боғлади. Милоднинг I асрларида Кушон салтанати, Сосонийлар, Кидарийлар ва Ҳиёнийлар келган бўлса, милодий V асрда Эфталитлар, VI асрда Турк ҳоқонлигининг тасарруфида эди. Айтиш мумкинки, минтақа халқлари араблар фатҳигача зардуштийлик, эллин маданияти, буддавийлик, христианлик билан таниш эди. Ислом дини Мовароуннаҳрга VIII асрда арабларнинг Ўрта Осиёни фатҳ этиши билан кириб келди3. Бир томондан Ўрта Осиёнинг иқтисодий салоҳияти, асрлар қаъридан ошиб келган маҳаллий илмий анъаналари фан ва маданиятнинг юксалишига пойдевор бўлган бўлса, бошқа томондан Ўрта Осиёнинг Араб халифалигига бўйсундирилиши бу замин тили, фани ва маданиятига ўзининг таъсирини ўтказмай қолмади4.
Демак, мазкур минтақада яшаган Абу Наср Форобий, Беруний ва Абу Али ибн Синоларнинг фалсафий таълимотида учрайдиган баъзи бир моддиюнчиликка асосланган қарашларни ислом маданиятидан эмас, балки уларнинг тарихий илдизларини туркий халқларнинг қадимги маданиятидан излаш керак бўлади. Исломнинг қарор топиши ва халифалик тузилишидан олдин Искандар Зулқарнайн истилоси натижасида македон ва юнонлар ҳукмронлиги остида, Шарқнинг маданий халқлари нафақат эллинизм таъсирини, балки уларнинг ўзлари ҳам унга таъсир кўрсатган омилларни ҳам назарда тутиш лозим. Академик М.Хайруллаев “антик юнон фалсафий мероси”, ўрта асрлар Яқин ва Ўрта Шарқнинг турли ғоявий, фалсафий оқимларининг шаклланиши ва тараққиётига сезиларли таъсир кўрсатди, деб таъкидлайди5. Айниқса, унинг кучли таъсири турли тиллардан таржима қилинган адабиётлар билан боғлиқ эканлигини кўрсатади.
Араб халифалиги даврида Ўрта Осиёни Тохирийлар (821-873), Саффорийлар (873-904), Сомонийлар (875-999), Қорахонийлар (999-1212), Ғазнавийлар (977-1186) ва Хоразмшоҳлар (1077-1231) каби сулолалар бошқарган. Салжуқийлар (1037-1300) XII асрнинг бошларига келиб, бугунги Ўрта Осиё ҳудудини бутунлай ўз назорати остига оладилар6.
Маълумки, салжуқийлар илгари мавқеи йўқолган халифаликни бошқараётган Бағдод халифасининг ҳукмронлигини сақлаган ҳолда, ўзлари мустақил марказлашган давлат тузган эди. Салжуқийлар замонида узоқ вақт вазирлик қилган сиёсатдон Низомул Мулк Абу Ҳомид Ғаззолий ва Маҳмуд аз-Замахшарий каби олимларни ҳам қўллаб-қувватлаган. Бу шахс Яқин ва Ўрта Шарқ маънавияти ва маданиятининг ривожланиши учун катта ҳисса қўшган. Низомул Мулк Бағдодда расадхона ишини ривожлантириб, машҳур фалакшунос олимларни тўплайди. Унинг ташаббуси билан Бухоро, Ҳирот, Нишопур, Самарқанд, Бағдод каби шаҳарларда “Низомия” номидаги мадрасалар очилган. Ушбу давр илм-фан тараққиётининг эътиборли томони шундаки, кўпгина олимлар ўз соҳаларида янгиликларга асос соладилар. Масалан, биринчи бўлиб, Умар Хайём тақвимга тузатиш киритади. Айниқса, бу давр араб ва форс адабиётининг тараққиёт даври бўлган. Умуман олганда, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий жабҳалардаги кўплаб ўзгаришлар фалсафа, табиий-илмий билимлар ривожида муҳим объектив ва субъектив шарт-шароитларни вужудга келтирган. Ўз навбатида Мовароуннаҳр диёрида ҳам илм-фан равнақи учун қулай имкониятлар яратилган. Чунки, халифа Маъмун ибн Хорун ар-Рашид (813-833) Бағдодда илмий марказ ташкил этиб, унга барча мусулмон ўлкалари, жумладан, Мовароуннаҳрдан ҳам олиму фозилларни тўплаган. Бу марказда диёримиздан чиққан Мусо Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Марвазий, Марварудий, Жавҳарий каби олимлар фаолият кўрсатиб, Бағдод илму маданиятини, араб илмини оламга машҳур қилишда улкан ҳисса қўшганлар.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, биринчидан, Шарқ фалсафасида Ўрта Осиё мутафаккирлари томонидан фанлар таснифи ишлаб чиқилишининг методологик ва ижтимоий асослари унинг назарий-услубий муаммоларига қизиқиш билан белгиланади; Ўз вақтида мусулмон файласуфлари томонидан ушбу масалаларнинг қўйилиши ҳамда ўзига хос тарзда ҳал қилиниши; улар ишлаб чиққан, қўллаган концептуал ёндашувлар, услуб ва усулларнинг замонавий илм-фан талабларига яқинлиги билан ажралиб туради. Бугунги кунда уларни мусулмон олимлари томонидан илмий-фалсафий меросимизни тадқиқ этишга ҳам қўллаш имкониятини беради.



Download 54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish