Ў збкистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети



Download 0,91 Mb.
bet18/37
Sana03.12.2022
Hajmi0,91 Mb.
#878026
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   37
Bog'liq
Махсус педагогика ЎУМ

Сўров. Сўров методи сўровномаларни тўлдириш ва интервью (оғзаки жавоб) кўринишида олиб борилади. Сўровни ўтказишда саволларнинг аниқ баён этилиши, уларнинг тадқиқот вазифасига мос бўлиши муҳим аҳамиятга эга бўлади. Сўров методи ўқувчи, ўқитувчи ёки ота-оналар қизиқиш, дунёқараш, лаёқатларини ўрганиш ва у орқали таълим-тарбия жараёнини такомиллаштиришга қаратилади.
Суҳбат методи зарурий маълумотларни олишни назарда тутиб, унинг самарадорлиги табиий психологик муҳитни ярата олиш, олиб борувчининг суҳбатдоши билан мажбурий бўлмаган мулоқатни ўрната олишига боғлиқ. Педагог аввалдан мақсадга йўналтирилган саволларни тайёрлаб қўйиши лозим. Суҳбатнинг мазмуни қайдномада акс эттирилади.
Болалар ишларини ўрганиш. Ушбу методдан фойдаланиш ўқувчилар билим ва малакаларини аниқлашда катта аҳамият касб этади. Болалар ишларини ўрганиш орқали ўқитувчи фаолиятининг тизими ҳақида маълумот ҳам олиш мумкин. Бу метод орқали ўқувчилар ишларининг фақатгина натижаси ўрганилмай, балки унинг босқичлари ҳам тадқиқ қилинади.
Мактаб ҳужжатларини ўрганиш. Педагогик ҳужжатлар (дарс ва дарсдан ташқари машғулотларнинг ишланмалари, ўқув-тарбия жараёнининг режаси, педагогик кенгаш ва методбирлашмалар қайднома ва ҳисоботларини ўрганиш мактаб-интернатда таълим-тарбия жараёнини ташкил қилиниши, педагогик жамоа фаолияти, эришган натижалари ҳақида маълумот олишга имконият яратади.) Ушбу йўналишда иш олиб бориш ҳам назарий билимлар ривожига, ҳам амалиётнинг самарадорлигини кўтаришга хизмат қилади. Мавзуда ёритилган қисмлар ҳақида билим ва маълумотларга эга бўлиш махсус таълим муассасалари ўқув-тарбия жараёнини самарали ислоҳ қилиш ва сифат кўрсаткичи юқорилашувини таъминлайди. Чунки “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” амалий ечимининг ушбу босқичида айнан ўқитувчилар фаолияти омили ҳал қилувчи ролни эгаллайди.
Олигофренопедагогиканинг фан сифатида тараққий этишида Л.С.Виготский таълимотининг аҳамияти
Республикамиз Ҳукумати ақлий ривожланишида муаммоси бўлган болаларнинг барча соғлом тенгқурлари қатори миллий истиқлол руҳида тарбияланишлари, ақлий, аҳлоқий, жисмоний жиҳатдан камол топишлари, жамиятдаги ижтимоий ҳаётга мустақил етук фуқаролик даражасида тайёр бўлиб етишишлари масалаларига жиддий эътибор қаратмоқда. Тарбия болалар томонидан аждодлар ижтимоий тажрибаларини ўзлаштиришларига қаратилган жараён ҳисобланиб, узоқ ва мураккаб хусусиятга эгадир. У ўзида ижтимоий, педагогик ва психологик боғлиқлик ҳамда тобеликларни мужассамлаштиради. Ақлий ривожланишида муаммоси бўлган болалар маънавий ва миллий қадриятларни психик жараёнларининг ўзгача ривожланиши оқибатида эгаллай олмайдилар. Шу сабабли махсус равишда ўқитишни ташкил этишда айнан ушбу тоифа болаларининг ривожланишлари ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиши талаб этилади.
Олигофренопедагогика ўқув-тарбия фаолияти муаммоларини тадқиқ қилишда Л.С.Виготскийнинг “Ўқитиш ва ривожланиш мутаносиблиги назарияси”дан кенг фойдаланади. Олим ривожланишнинг икки ҳудудини белгилайди, яъни:

  1. Долзарб ривожланиш ҳудуди (яъни боланинг айнан шу даврдаги ривожланиши);

  2. Яқин ривожланиш ҳудуди (яъни бола оила ёки мактабда махсус ташкил этилган мақсадга йўналтирилган иш натижасида келгусида эришиши мумкин бўлган ривожланиши). Л.С.Виготскийнинг болани махсус ўқитиш унинг “долзарб ривожланиши ҳудуди”дан бир қадам эртароқ илдамлаши лозимлиги ҳақидаги фикри эшитишида муаммолари бўлган болалар таълим-тарбияси масалаларини ҳал қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Ақлий ривожланишида бўлган болалар ривожланишидаги “ўзига хослик”лар турли кўринишда намоён бўлган болаларнинг учраб туриши асрлар давомида тиббиёт, педагогика ва психология соҳаларининг олим ва намоёндаларини ўйлантириб келди. Ақлий ривожланишларида муаммолари бўлган болалар маънавий ва миллий қадриятларни психик жараёнларининг ўзгача ривожланиши оқибатида эгаллай олмайдилар. Шунинг учун ҳам махсус мактаб, мактаб-интернатида ўқитиш ва тарбиялаш жараёнини ташкил этишда ушбу тоифа болаларининг ривожланишлари ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиши талаб этилади. Ақлий ривожланишларида муаммолари бўлган болалар учун махсус мактаб, мактаб-интернати - таълимий-тарбиявий ҳамда касбий-меҳнатга йўналтирилган таълим даргоҳи. Ушбу таълим туридаги муассасада олиб борилувчи ишларнинг мазмун-моҳиятини англаш учун энг аввало бу ерда таълим олувчи болалар ривожланиш хусусиятлари ҳақида маълумотга эга бўлиш керак бўлади. Инсон бош миясидаги органик бузилишлар ақлий ривожланишдаги муаммоларни келтириб чиқаради. Бошқача айтганда, ақлий ривожланишдаги муаммоларнинг моддий асоси сифатида касалланган бош мия эътироф этилади. Бу касаллик натижасида боланинг билиш фаолиятлари кенг маънода бузилиб, ақлий ривожланиш тезлиги, самарадорлиги пасаяди. Бош мия касалликлари келиб чиқиш сабабига кўра ички (эндоген) ва ташқи (экзоген) сабабларга бўлинади. Ақлий ривожланишдаги муаммоларни келтириб чиқарувчи сабаблар турли адабиётларда турлича ёритилади. Ушбу сабабларни қуйидагича гуруҳлаштириш мумкин:

  • Турли ирсий йўл билан авлоддан-авлодга ўтадиган ген, хромосома касалликлари.

  • Ҳомила даврида ҳомилага турли салбий таъсир этувчи инфекция, интоксикация ва жароҳатлар;

  • Туғилиш вақтидаги жароҳат ва асфиксия (чақалоқнинг ўз ўқига ўралиб қолиши натижасида юзага келувчи бўғилиш ҳолати);

  • Чақалоқнинг илк ёшида ривожланишига таъсир этувчи юқумли интоксикация, овқатланиш бузилишининг юзага келиши ва шу каби ҳолатлар;

Замонавий олигофренопсихология асосчиларидан М.С.Певзнер узоқ йиллик тадқиқотларига таянган ҳолда олигофрениянинг қуйидаги асосий турларини ажратиб қўрсатади:

  1. Олигофрениянинг мураккаблашмаган тури.

  2. Нейродинамик жараёнлари бузилган олигофрения;

  3. Ҳулқи психопат характер касб этувчи олигофрения;

  4. Турли анализаторлари бузилган олигофрения;

  5. Пешона қисм етишмовчиликлари яққол кўриниб турувчи олигофрения.

Бу тасниф асосан анатомо-тиббий кўринишга эга бўлиб, амалиётда бизга асосан, биз учун қуйидаги синфлаштириш зарур бўлади. Яъни ақлий муаммонинг чуқурлигига қараб олигофрения уч даражага ажратилади: дебиллик, имбециллик ва идиотлик. Педагогик жараённи тўғри ташкил этиш учун ҳар бир даражанинг тавсифномаси ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш лозим.

Download 0,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish