Ў збкистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети



Download 0,91 Mb.
bet19/37
Sana03.12.2022
Hajmi0,91 Mb.
#878026
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   37
Bog'liq
Махсус педагогика ЎУМ

Дебилликолигофрениянинг энг кўп тарқалган енгил даражаси ҳисобланади. Бу болаларга ўзига мос шароитларни яратиш вақтида ҳам маълум қийинчиликларга дуч келамиз. Бунинг асосий сабаби шундаки, ақлий жиҳатдан четга чиқиш у даражада чуқур эмас. Бу болалар умумлаштира олиш, боғча ёш даврида примитив, содда мазмундаги ўйинларни ташкил қила олиш имконига эга бўладилар. Мактаб ёши даврида эса маълум конкрет ҳолатларни баҳолай олиш, сода амалий масалаларни ечишда тўғри йўл тутишлари кузатилади. Нутқ асосан сақланган бўлиб, механик хотиралари нисбатан яхши натижалар беради. Буларнинг барчаси ёрдамчи мактаблар дастури ҳажмидаги материалларни муваффаққиятли ўзлаштиришга ёрдам беради. Дебил болаларда етарли ҳаракатчанлик, иш қобилиятлари сақланган бўлади. Бу болаларда нисбатан ирода-ҳиссиёт сифатлари яхши сақланганлиги туфайли ўзларини назорат қилиш имкониятлари мавжуд бўлади. Ёрдамчи мактабда ташкил этилувчи махсус шароитлар дебил болаларнинг 8 йил мобайнида умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ҳажмидаги ўқув материалларни эгаллашлари, шунингдек, маълум ишлаб чиқариш, касб-ҳунар тайёргарлигини олишлари имконини беради. Қатор ижобий хислатларга қарамай, бу болаларга ҳам маълум даражада ақлий ривожланмаганлик хосдир. Бу болаларнинг тафаккурлари кўргазма-образли мазмунни касб этади. Тушунчаларнинг шаклланиши ҳам жуда қийинчилик билан амалга ошади. Умумлаштириш, таққослаш жараёнларида ҳам заифлик, ўқилган муайян мазмунни қийинчилик билан ўзлаштиришлари кузатилади. Ўқув фанларни тўғри идрок қила туриб, улар ўртасидаги ўзаро алоқадорликни тушунмайдилар. Бундай хислатлар дебил болалар билан мазмунли расмлар, изчил воқеаларни тасвирлаш эксперементлари ўтказилганда яққол кўринади. Ҳисоблаш малакалари ҳам қийин шаклланади. Сонлар, суръатли арифметик белгилар моҳиятини етарли тушуниб етмайдилар. Улар содда масалаларнинг шартларини дастлабки тушунтиришларда била олмайдилар. Тўғри ёзиш малакаларини қийинчилик билан эгаллайдилар. Кўпгина ҳолларда нутқларининг ривожланишида ҳам меъёрдан четга чиқиш кузатилади. Сўзли тушунтиришлар конкрет ҳолатлар билан боғлиқ бўлмаса, материални жуда қийин идрок этадилар. Ўрганилаётган ўқув материали болаларнинг амалий фаолиятлари билан боғлиқ бўлмаган ҳолда баён этилса, жуда қийинчилик билан идрок этадилар. Дебил болаларнинг билиш фаолиятларининг чегараланганлиги фикр юритиш ва қарашларининг мустақил эмаслиги, билимга интилишларнинг етишмаслиги, меҳнат фаолиятларида намоён бўлади. Ҳиссиёт-ирода соҳалари етарли сақланган ҳолларда, айрим қайғуриш, хурсанд бўлиш вақтларда етарли сақланган ҳолда, нуқсонсиз тенгдошларидек ўзларини тута олмайдилар. Айрим нозик дифференцирлашган ҳаракатлар, юзларидаги ифодалилик етишмайди. Баъзан неврологик белгилар, тана дисплазияси, эндокрин бузилишлар учрайди. Бу болалар ташаббус, мустақиллик, бир иш туридан бошқа иш турига тез ўтиш талаб этилмайдиган иш жараёнларида етарли унум билан меҳнат қиладилар. Бу болаларда амалий интилишларнинг мавжудлиги келажакда ижтимоий ҳаётда ўз ўринларини эгаллашлари учун зарур бўлган меҳнат малакаларини эгаллашларига ёрдам беради.

Download 0,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish