Ў збкистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети



Download 0,91 Mb.
bet16/37
Sana03.12.2022
Hajmi0,91 Mb.
#878026
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   37
Bog'liq
Махсус педагогика ЎУМ

Назорат саволлари:


    1. Махсус мактабгача таълим муассасаларда таьлим-тарбия ишини ташкил қилиш жараёнларини ўзига хослигини тавсифланг.

    2. Эшитишида, кўришида ёки ақлий ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларни нутқий жараёнларини ёритинг.

    3. Ривожланишида нуқсони бўлган мактабгача тарбия ёшидаги болаларга таълим-тарбия бериш тамойилларини тавсифланг.

    4. Мактабгача тарбия ёшидаги болаларга таълим-тарбия бериш методлариини ёритинг.

    5. Мактабгача тарбия ёшидаги болаларга тарбия йўллари ва усуллари очиб беринг.

    6. Дидактик ўйинлар ўқитиш методи сифатида билимларни мустақкамлаш, уларни умумлаштириш ва системалаштириш.

2-Мавзу. Махсус педагогика фанининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги (4 соат маъруза)
Режа:
1. Махсус педагогика мустақил фан сифатида
2. Махсус педагогика фанинг бошқа фанлар билан ўзаро муносабати
Махсус педагогика ўз мақсад ва вазифалари, объекти ва предмети ҳамда бўлимларига эга мустақил фан сифатида ўз ривожланиш қонуниятларини ишлаб чиқишда бошқа фанларнинг ютуқларига ва амалиётига таянади. У умумий педагогиканинг мақсад ва тамойилларига бўйсунган ҳолда ўзининг махсус усул ва тамойилларига эгадир. Махсус педагогика педагогика, психология ва ёш психологияси билан узвий боғлиқ. Тарбия ва таълимнинг кўпгина масалаларини ҳал қилишда ўқитувчи педагогик психология ва турли ёш даврлар психологиясига оид кўпгина билимлардан фойдаланиши керак. Турли ёш даврлар психологияси таълим таъсирида киши маънавий киёфасининг шаклланиш қонуниятларини, турли ёшдаги болаларнинг психологик хусусиятларини, шунингдек, болаларнинг билим, малака ва кўникмаларини ўзлаштиришнинг психологик қонуниятларини, уларнинг мустақилликлари ва ижодларининг ривожланишини, ўқувчилар шахсининг камол топиш қонуниятларини ўрганади. Бу ўқув-тарбия ишини ташкил килишда катта ахамиятга эга. Бу ҳолат нуқсонли боланинг илк ёшидаги анатомик, физиологик, руҳий маълумотларнинг зарурлигини тақозо этади. Айникса, ногиронликнинг сабаблари, ривожланишида клиникасига оид материаллар талаб этилади. Шу сабабли коррекцион педагогика имконияти чекланган болалар таълим-тарбияси масалаларини ишлаб чиқишда анотомопатологик, патофизиологик, патопсихологик маълумотларга таяниши лозим. Айниқса, асаб касалликлари, руҳий касаллар, болалар психоневрологияси, сурдотехника, тифлотехника, ногиронлик клиникаси, генетика, махсус психология маълумотларига асосланиши ижтимоий эхтиёждир. Бу маълумотлар имконияти чекланган болалар таълим-тарбиясида, уларни ҳаётга тайёрлашда бирмунча самарали усул ва воситаларни қидириб топишга ёрдам беради. Нуқсонли шахснинг ривожида табиий ва ижтимоий омилларнинг ўзаро муносабати, махсус мактаб ўқувчилари билиш фаолиятларидаги умумийлик ва хусусийлик, ички ва ташқи омиллар, таълим-тарбия ва ривожланиш, коррекциялаш, таълим-тарбияда умумпедагогик ва махсус усуллар ва бошқалар коррекцион педагогика фанининг умумий масалаларини ташкил этади. Коррекцион педагогика имконияти чекланган шахс ривожида ирсий омилларга алоҳида эътибор беради. Аммо ирсий, наслий белгилар шахснинг ижтимоий моҳиятини белгиламайди. Билимлар, аҳлоқий мойиллик, кўникма ва малакалар хромосомлар орқали наслий йўл билан авлоддан-авлодга берилмайди. Балки, булар ҳаёт жараёнида орттирилиб борилади. Инсон туғма табиий белгилар билан, унга таъсир этувчи ҳолатларнинг ўзаро маҳсулидир. Имконияти чекланган болалар таълими махсус таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида амалга оширилади. Имконияти чекланган болалар таълими ва тарбияси коррекцион- ривожлантирувчи педагогик жараёндир. Ушбу таълим муассасаларида ҳам умумтаълим мактаблари каби дарс асосий таълим шакли ҳисобланади. Бироқ фарқли жиҳати шуки, махсус таълимда коррекцион-ривожлантирувчи машғулотларнинг мавжудлигидадир. Ҳар қандай коррекцион фан ногиронлик тоифасига қараб ўқув режада махсус ном билан фан сифатида белгиланади. Масалан, кўзи ожиз, ақли заиф, кар ва заиф эшитувчи ҳамда ҳаракат мувозанатида камчилиги бор болалар таълимида даволовчи жисмоний тарбия, логопедик машғулотлар, нутқ ва эшитиш устида ишловчи якка машғулотлар ва ҳаказо. Бундан ташқари махсус таълим муассасаларида ота-оналар билан ишлаш, уйга вазифани тайёрлаш ва сайр машғулотлари ҳам махсус мақсадли равишда ташкил этилади. Махсус таълим жараёнида дарс ва машғулотларга гигиеник, ташкилий, методик, психологик ва дидактик, педагогик талаблар қўйилади. Махсус таълим муассасаларида педагогик жараёнга қўйиладиган гигиеник ва ташкилий талабларнинг моҳияти ҳимояловчи педагогиканинг тамойилларига таянади. Яъни имконияти чекланган болалар таълими нуқсон турига қараб, ёзиш, ахборот манбаига нисбатан масофанинг тўғри белгиланиши, қўшимча техник воситалардан фойдаланиш кўзда тутилгани учун парталар жойлашуви, ёруғликнинг тушиши каби ҳолатлар албатта инобатга олинади. Умуман олганда махсус таълим муассасаларида олиб бориладиган дарс ва машғулотларга умумтаълим муассасаларидаги каби барча умумдидактик, педагогик талаблар тегишли бўлиб, ўзига хос талаблар эса таълимнинг коррекцион-компенсацион йўналганлик даражасидан келиб чиқиб белгиланади.



Download 0,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish