Тингловчилар учун мавзуга доир материал:
Демосфен ёлғизликда ишлай бошлайди. Ёлғизлик кўнглига текканда омма олдига чиқишдан ўзини сақлаш учун сочининг ярмини қириб ташлади. Оғзига тош солиб олиб, гапиришни машқ қилди. Оғзида тошлар бўлса-да, нутқининг соф, тиниқ бўлишига интилди. Овози кучи ва нафасини ривожлантириш учун тоққа чиқиб, баланд овозда шеърлар ўқирди. Денгиз бўйларида сайр қилиб, ўз овози билан тўлқинлар шовқинини бостиришга ҳаракат қиларди. Айрим ҳарфларни чучук талаффуз қилмаслик учун кучукча сотиб олди ва унинг қандай ҳуришини диққат билан тинглаб, ўзи ҳам “ҳурувчи” товушлар чиқаришга ҳаракат қилди. Елкасини учириш одатини йўқотиш учун уйнинг шифтига ўткир тиғли қилични осиб қўйиб, ўзи ана шу қилич остида нутқ сўзларди. Елкаси ўзига бўйсунмаса, шифтга осилган қиличга бориб тегар, елкасини оғритар ва нотиқни ўз танасини назорат қилиш, бошқаришга мажбур қиларди.
“Касбий ривожланиш шкаласи” асосида тингловчиларнинг педагогик компетентлиги даражасини баҳолаш
Касбий ривожланиш шкаласи
Do'stlaringiz bilan baham: |