Ў збекистон р еспубликаси о лий ва ўрта махсус таълим вазирлиги том он и д ан олий ўқув ю ртлари


Табиий битум ва битумли тоғ жинслари



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet302/415
Sana09.06.2022
Hajmi9,39 Mb.
#648448
1   ...   298   299   300   301   302   303   304   305   ...   415
Bog'liq
ҚУРИЛИШ АШЁЛАРИ

Табиий битум ва битумли тоғ жинслари
Ер остидаги нефт захиралари таркибидаги енгил ва ўрта оғир- 
ликдаги буғланувчан моддалар ер қатлами жинсларига аста-секин 
шимилади ва минерал тош ғовакларида кислород олтингугуртлар 
билан бирикади. Шимилган тоғ жинслари нефт моддалари билан 
кимёвий реакцияга киришиб табиий битумли тошларга айланади. 
Табиий битум ўзининг кимёвий таркиби ва хоссаларига кўра нефт 
битумларига ўхшайди. Улар табиатда қатгиқ, қайишқоқ ва суюқ 
ҳолатда учрайди. Қаттиқ табиий битумларни асфальтитлар деб ата­
лади. Агар асфальтитлар майда минерал тоғ жинслари билан ара­
лашган бўлса кулли асфальтитлар дейилади. Суюқ табиий битум­
ларни мальталар, қайишқоқли бўлса асфальтлар деб аталади.
Ер юзидаги табиий битумлар захираси 300 млрд. тоннани таш­
кил этади. Ўзбекистонда табиий битум захиралари кўп, аммо тоза- 
си кам. Табиатда битумлар ернинг юқори қисмида ясси қатламли, 
линзали, тоғ жинси ёриқлари бўйлаб томирсимон ҳамда юзаки 
типларга бўлинади. Ясси қатламли ва линзали табиий битум ер ости 
конларида энг кўп микдорда учрайди. Аксарият, табиий битум оҳак- 
тош, доломит, кумтош каби чўкинди тоғ жинси конларида, юзаки 
табиий битумлар ер остидан кўтарилиб оқиб ётган нефт захирала- 
рида кўп учрайди. Цгфт тупроққа шимилади, қуюқлашади- ва таби- 
ий битумга айланади. Тупроққа шимилган қуюқ супес ёки сугли- 
нокни киралар деб аталади.
Олтингугурт ва кислороднинг табиий битумдаги микдорига 
қараб кислород кам бўлган кўп олтингугуртли ва кўп кислородли 
кам олтингугуртли хилларга бўлинади. Асфальтит таркибида ўрта 
ҳисобда 25 % ёғ, 20 % смола ва 55 % асфальтенлар бор. Унинг 
зичлиги 1,1 —1,2 г/см 3 га, юмшаш ҳарорати 145—215°С га тенг.
403


Таркибида асфальтен кислоталари ва унинг ангидриди бўлган ас- 
фальтитларнинг тўлдиргичлар билан ёпишиш даражаси жуда юқори- 
дир. Қуёш нури ва ҳаводаги кислород таъсирида бўлган асфальтит­
лар юқори чидамли бўлади. Асфальтит, асфальт, мальта ва киралар 
асосида тайёрланган асфальт-бетон қоришмаси йўл қурилишида 
энг сифатлиси ҳисобланади.
Асфальтит таркибидаги ёғ фракцияларини селектив усулда то- 
залаб юқори сифатли йўлбоп битум олиш мумкин. Асфальтитлар 
табиатда эркин ҳолда ҳам учрайди. Ер қатлами ва унинг ёриқлари- 
да жойлашган асфальтитлар муҳитнинг ўзгариши, қатламларнинг 
сурилиши. ва ҳароратининг кўтарилиши натижасида ер юзига оқиб 
чиқади. Ўрта Осиё ҳудудида табиий қуюқ битумлар, яъни асфальт- 
лар ҳам учрайди. Суюқ табиий битумнинг кирага айланиш жараёни 
узоқдавр давом этади. Ер юзасида пўстлоқ-қатлам ҳолатда ҳам кўп 
учрайди. Бундай кира-асфальтлар таркибида 2—3 % минерал аралаш­
малар, 26—35 % ёғ, 28—36 % смола ва 29—46 % асфальтенлар бор.
Игнанинг 25°С ҳароратда кира-асфальтга ботиш чуқурлиги 15— 
17, «шар ҳалқа» усули билан аниқланган юмшаш ҳарорати 75—78°С,
зичлиги 1,1—1,18 г/см3, га 
тенг. Унинг таркибидаги 
сиртни фаоллаштирувчи 
моддалар тўлдиргичлар би­
лан мустаҳкам ёпишишни 
таъминлаб, натижада, ас- 
фальт-бетоннинг чидамли­
лигини оширади. Киралар- 
ни асфальт бетон қориш- 
малари тайёрланаётганда 
қўшилма сифатида ҳам иш­
латиш мумкин. Кира тарки­
бида асфальтлар микдори 
20 %дан кўп бўлсагина, ун­
дан асфальт-бетон учун 
боғловчи олиш иқтисодий 
том ондан самаралидир 
(16.2-расм).

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   298   299   300   301   302   303   304   305   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish