648448
э.қосимов
ҚУРИЛИШ
АШЁЛАРИ
Ў збекистон Р еспубликаси О лий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги том он и д ан олий ўқув ю ртлари
талабалари учун д ар сл и к сиф атида тавси я этилган
ТОШ КЕНТ - «MEHNAT» - 2004
38.3я73
Қ 6 1
Олий ўқув юртлари қурилиш йўналишида таълим олаётган бакалавр ва
магистрлар учун ўзбек тилида илк бор яратилган мазкур дарсликда қури-
лишда ишлатиладиган аш ёларнинг асосий турлари, уларни ишлаб чиқа-
риш технологияси, ишлатилиши, ш унингдек, Ў збекистон қурилиш ашё-
ларига доир маълумотлар, уларнинг хоссалари ва қисқача тарихи ёритил-
ган. Мустақиллик даврида замонавий қурилиш ашёларини ишлаб чиқариш
технологиясини яратиш, хом ашё захиралари, аш ёларнинг турлари, улар
нинг хоссалари ҳамда ишлатилишига доир муаммолар таҳлил қилинган.
Тақризчилар:
Қ .
РЎ ЗИ ЕВ — техника фанлари доктори,
профессор; 3 . САИДОВ — техника фанла
ри доктори, профессор.
Қ 3306000000-38. эълонсиз, 2004
М 359(04) -2 0 0 4
I S B N 5 — 8 2 4 4 — 1 6 0 3 — 6
©«MEHNAT» нашриёти, 2004 й.
Меҳрибон онам ва вафодор рафиқам
хотирасига бағишлайман.
КИРИШ
Республикамизда саноат ва уй-жой қурилишининг кун сайин
ўсиб бориши қурилишларга бўлган эҳгиёжни янада оширмокда. Ана
шунинг учун қурилиш ашёларини ишлаб чиқариш технологияси-
ни ва улардан ясалган буюмларни ҳар тарафлама ўрганиш ҳар бир
қурувчи мутахассис учун ғоят зарур. Қурилиш ашёлари ишлаб чи-
қариш саноатининг энг муҳим вазифалари бу — маҳаллий хом ашё-
лардан кенг фойдаланиш, буюм ишлаб чиқаришни ривожланти-
риш, уларнинг сифатини ортириш ва қурилишнинг таннархини
камайтириш, шунингдек, эскириб қолган машина-ускуналарни
замонавий технологияларга алмаштиришдир. Бу ишларда техника-
нинг келажакдаги тараққиёти қурилиш усулларини тобора саноат-
лаштиришни ва олдиндан ишлатилиб келинаётган айрим қури-
лиш ашёлари ўрнига янгиларини ишлатиш ҳамда уларни ишлаб
чиқариш технологиясини такомиллаштиришда республикамизда-
ги стандартлаштириш тизими катта аҳамиятга эга. Кўпгина қури-
лиш ашёлари учун Ўзбекистон Республикаси стандарти ишлаб чи-
қилган.
Қурилиш учун тасдиқланган ҳар бир стандартда ашёнинг тар-
киби, хоссалари, ўлчами, шакли, синаш усуллари, қабул қилиш
шартлари, сақлаш ва ташиш, шу билан бирга улар тўғрисида фан
ва техниканинг ютуқлари каби маълумотлар кенг ёритилган бўла-
ди. Давлат стандартларини яратиш уч босқичга бўлинади.
I босқич. Амалиётдан келиб чиққан ҳолда ғояни илмий изла-
нишлар асосида текшириб кўриш; илмий-тадқиқот ишлари ёрда-
мида ғоянинг тўғрилигини исботлаш ва олинган натижалар асоси
да муваққат тавсиянома яратиш; олинган илмий натижаларга кўра
тажриба тартибини (регламент) ёзиш.
II босқич. Муваққат тавсиянома ва тажриба тартибига асосла-
ниб қурилиш корхоналарида синаб кўриш; олинган натижалар ва
тавсияларни бошқа қурилиш ташкилотларига юбориш; иқтисодий
самарадорлигини ҳар бир вилоят қурилиш ташкилотларида си
наб кўриш ва кафолат ҳужжатларини олиш; илмий ва амалий
з
хулосаларни мақолалар сифатида чоп этиш; синаб курилган кор-
хона раҳбарларининг фикр-мулоҳазаларини ўрганиш ва тегишли
тақризлар олиш.
I ва II босқичда бажарилган ишлар ижобий натижалар берса,
барча олинган маълумотларни умумлаштириб тегишли ишлаб чи-
қариш корхоналари раҳбарлари, олий ўқув юртлари ва илмий тек-
шириш институтлари олимлари, «Ўзстандарт» агентлиги мутахас-
сислари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат архитекту
ра ва қурилиш қўмитаси илмий кенгашида муҳокама қилинади.
III
босқич. «Ўздавархитектқурилиш» қўмитаси томонидан тав-
сия этилган ишларга баҳо бериш ва стандарт яратиш керакми, са-
волига жавоб олиш учун мутахассисларнинг экспертиза хулосаси
олинади. Илмий-амалий иш натижаларининг юқори самарадорли-
ги маъқулланса, ушбу қурилиш ашёсини республикамиз ташки-
лотларида ишлаб чиқаришга қонуний рухсатнома, яъни стандар-
тини яратишга доир қарор қабул қилинади. Муаллиф ва мутахас-
сислар иштирокида тайёрланган давлат стандарти раҳбарият томо
нидан тасдикданади, тегишли рақам қўйилади ва қурилиш ташки-
лотларига юборилади.
Республикамиз мустақилликка эришгач, қурилиш саноати йи-
рик одимлар билан ривожлана бошлади. Маҳсулотнинг сифати ях-
шиланди, унинг турдари кўпайди ва янги технологик усуллар ишга
туширилди, тўла механизациялаштирилган ва автоматлаштирил-
ган технологик тизимлар жорий этилди ва ишга туширилди.
Иқтисодий ислоҳотлар ўтказилаётган бозор шароитида хўжа-
лик юритиш, қурилиш ашёларини ишлаб чиқариш негизини туб-
дап ислоҳ қилишни ва қурилиш тизимида хом ашёлар таъминоти-
ни биргадикда қайта ташкил қилишни талаб қилади. Мамлакати-
мизда мавжуд бўлган капитал қурилишни ривожлантириш қури-
лиш ашёларини ишлаб чиқариш мажмуини қайтадан ўрганиб бош-
қариш, ташкил этиш ва маблағ билан таъминлаш асосларига ўзгар-
тиришлар киритишни тақозо этади.
Авваллари қурйлишда йиғма темир-бетон конструкцияларидан
кўп қаватли бинолар қурилган бўлса, эндиликда қуйма бетонли
уйлар, коттежлар қурилмоқца. Маҳаллий қурилиш ашёларини қўл-
лаш, улардан деворбоп, ташқи муҳитдан муҳофазаловчи буюмлар
ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш қурилиш таннархини камайтира-
ди. Бундан асосий мақсад келажакда қурилиш ашёлари ва буюмла-
ри ишлаб чиқариш турғун ва экологик тоза хом ашё билан таъ-
минланиши, иккиламчи чиқиндиларни ишлатиш мумкинлиги,
4
ишлаб чиқаришнинг техник-иқтисодий самараси, сифати ва чи-
дамлилигини яхшилашдир.
Саноат ва қишлоқчиқиндиларидан ашёлар чиқариш ҳамда улар-
дан илғор технологиялар воситасида буюмлар тайёрлаш қурилиш-
ra сарфланадиган харажатларни 20 %га, қурилиш ашёлари саноа-
тига кетадиган капитални 35—40 %гача камайтириши мумкин. Рес-
публикамиздаги қурилиш ашёлари саноатининг ривожланишида
илмий-техника тараққиётининг асосий вазифалари қуйидагилар-
дан иборат:
— қурилиш ашёларини ишлаб чиқариш суръати капитал қури-
лишга нисбатан олдинда бўлишини таъминлаш;
— ашё, буюм ва конструкция хилларини ҳозирги замон тала-
бига кўра такомиллаштириш, уларни ҳар хил мақсадлар (об-\аво
муҳитидан муҳофаза қилиш, юк кўтариш ва ҳ.к.) учун ишлатиш
мумкинлигини таъминлаш;
— қурилиш ашёлари ва конструкцияларининг техник хоссала-
рини сакугаган ҳолда улар вазнини енгиллаштириш;
— ашёлар сифатини, айниқса, зарарли муҳит таъсирида узоққа
чидамлилигини таъминлаш;
— маҳаллий хом ашёлардан самарали қурилиш ашёларини олиш;
— корхоналарнинг қувватини бозор талабларига кўра аник^аш;
— қурилиш ашёлари саноати энг кўп энергия сарфловчи тар-
моқ эканлигини эътиборга олиб, уларни ишлаб чиқаришда кам
энергия сарфланадиган технологияларни жалб этиш;
— қурилиш саноатини янги технологиялар билан таъминлаш,
уларни ҳисоблаш техникаси орқали бошқариш.
Тгхдил
қилинаётган маълумотлар қурилиш ашёлари ишлаб чи-
қарувчи корхоналарнинг ҳозирги вақтдаги ҳолатини, янги корхо-
налар қуриш режасини, лойиҳа ташкилотларининг илмий ҳисо-
ботларини, номзодлик ва докторлик диссертациялари ҳамда қури-
лиш саноатини ривожлантириш дастурларини ўрганиш асосида
олинди.
Ҳозирги кунда республикамизда 3000 га яқин қурилиш ашёла
ри ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолият кўрсатмоқда, аммо улар-
нинг ишлаб чиқариш технологияси эскирган, замон талабига жа-
воб бермайди.
Мамлакатимиздаги қурилиш ташкилотлари қурилиш ашёларини
ишлаб чикариш борасида хорижий давлатлардаги йирик фирма ва
корпорациялар билан алоқани ривожлантирмоқцалар. Масалан,
Туркиянинг «Айсел» фирмаси, Германиянинг «Кнауф» корпора-
цияси ва «Хёшт» фирмаси, А ҚШ нинг «Армстронг» корпорацияси
5
билан алоқалар ўрнатилди ва республикага инвестиция жалб эти-
либ, янгидан-янги технологиялар келтирилди.
Қурилиш саноатининг ривожланишида республикамиз олим-
лари ва ихтирочилари ўзларининг катта ҳиссаларини қўшмокда-
лар. Улар қурилиш ашёларини тайёрлаш технологиясининг асос-
чилари яратган ғояларни техника ютукдари билан бойитиб, янги
қурилиш ашёлари яратмоқдалар.
Цемент ишлаб чиқариш бўйича Узбекистан Россия, Украина-
дан кейин учинчи ўринда туради. Ҳозир Қувасой, Оҳангарон ва Бе-
кобод цемент заводлари портландцементгина эмас, балки гидро
техник иншоотлар учун жуда зарур сульфатга чидамли юқори мар-
кали портландцемент, йиғма темир-бетон ва йўл қурилиши учун
ишлатиладиган тез қотувчи цементлар ҳам ишлаб чиқармоқда.
1966 йил 26 апрелдаги зилзиладан катта талафот кўрган Тош-
кент шаҳри қайта тикланди. Шаҳарда кўплаб янги микрорайонлар,
мавзелар, хиёбонлар вужудга келди. Юзлаб замонавий иморат ва
ҳашаматли иншоотлар бунёд этилди.
Мустақиллик йилларида қурилиш ашёлари саноатининг уму-
мий маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми кўпайди, меҳнат унумдорли-
ги ортди. Истиқлол шарофати билан юртимиз шаҳар ва қишлоқла-
ри янгича тус олмоқда. Равон кўчалар, гўзал хиёбонлар, ажойиб
бино ва иншоотлар шаҳарларимизни янада салобатли, кўркам қил-
моқда.
Ушбу дарсликни яратишда Тошкент архитектура ва қурилиш
институти раҳбарияти ва ҳамкасб олимларнинг хизмати катта бўлди.
Айниқса, институт ректорлари профессор Б.А. Асқаров (ТАҚИ),
профессор С .М . Қодиров (ТА Й И ), техника фанлари номзоди
Ш.А. Ҳабибуллаев ва А. Абдуҳолиқовларга муаллиф ўзининг сами-
мий миннатдорчилигини билдиради.
6
1-боб.
Қ УРИ Л И Ш АШЁЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ТУЗИ ЛИ Ш И
Қурилиш ашёларининг тузилиши бу — оддий қаттиқ жинслар
таркибидаги тарқоқ ҳолатда жойлашган \ар хил йирикликдаги зар-
рачаларнинг қандай тартибда боғланганлигидир. Қандай қурилиш
ашёси бўлишидан қатъи назар, у табиий ёки сунъий равишда зар-
рачаларнинг бирон боғловчи модда воситасида ўзаро бирлашишидан
ҳосил бўлади. Шунингдек, ашёнинг тузилишига ундаги заррачалар
орасидаги ўзаро масофа, майда ва йирик ғоваклар, найчалар, ўта
майда дарзлар ва бошқа нуқсонлар ҳам киради.
Тузилиш икки кўринишда ифодаланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |