Сунъий қурилиш конгломератлар таснифи умумий назариялар-
ни ўз ичига олади. Янги боғловчи моддалар ва тўлдиргичлар яра-
тилса ёки ҳозирги ашёлар таркиби, ишлаб чиқариш технологиялари
такомиллаштирилса ҳамда янги тузилишлар ихтиро этилса, улар
С Қ К назарияси асосида ўрганилади.
Қурилиш ашёлари ишлаб чиқаришнинг умумий технологиялари
Қурилиш ашёлари ишлаб чиқариш жараёнлари илмий асос
ланган ҳолда технология фани деб аталади. Технологик жараёнларда
хом ашёдаги моддаларнинг парчаланиши, ўзаро
реакцияга кири-
шиши ва моддалардан қурилиш ашёлари олиш усуллари кимё-тех-
нология фанида ўрганилади.
Кимёвий технология асосида хом ашё, электр энергия ва ас-
боб-ускуналар олинади. Олинадиган ашёларнинг сифати юқорида-
ги уч кўрсаткичнинг қай даражада илм-фан тараққиёти ютуқлари
асосида ишлаётганлигига боғлиқ. Қурилиш ашёлари ва буюмлари-
ни ишлаб чиқаришда қўлланиладиган бир неча моддаларнинг та-
биий шароитдаги қоришмаси ёки бирламчи моддага хом ашё деб
аталади. Асосан, қурилиш ашёлари учун табиий хом ашёлар ишла-
тилади.
Табиатда энг кўп тарқалган хом ашё турлари анорганик модда-
лардир. Буларга жинс ҳосил қилувчи маъданлар ва тоғ жинслари
киради. Анорганик
моддаларга асосан оксидлар, силикатлар, кар-
бонатлар ва кўпгина бир хил минераллардан ташкил топган, ким
ёвий боғланиши бўйича бир-биридан кам фарқ қиладиган жинс-
ларни киритиш мумкин. Уларнинг табиатда нисбатан кам тарқал-
гани органик хом ашёлардир. Органик хом ашёларнинг таркибйни
асосан углеводородлар бириккан моддалар ташкил этади.
Қурилиш ашёлари ишлаб чиқариш технологиялари кимёвий жа-
раён бўлишидан қатъи назар, улар механик равишда ҳам бириккан
бўлади. Бундай технологик жараёнда хом ашё ўзининг шаклини, кўри-
нишини ўзгартиради, унинг юзаси силлик^анади ёки акси—ғадир-
будир қилинади. Механик равишда қайта ишланган тоғ жинслари-
нинг фаоллиги ортади, солиштирма юзаси катталашади ва ниҳоят
ундан тайёрланган ашёларнинг хоссалари кескин ўзгаради.
Технологик жараёнлар хилма-хил бўлишига қарамай,
уларда
умумийлик бор, яъни ашёнинг физик хоссаларига таъсир этувчи
омиллар қонунияти бир-биридан кам фарқ қилади. Технология-
нинг умумийлиги, аввало, тайёрлов ишларидаги кетма-кетлик,
тарозида тошилган хом ашёларни аралаштириш, қоришмани
13
қолиплаш ҳамда зичлаш, ашё ва буюмларни махсус усулларда қайта
ишлашдадир. Шунингдек, умумийликка хом ашёларни ташиш, сақ-
лаш, ашё ҳамда буюмларни техник андозаларга кўра текшириб ту-
риш ва бошқалар киради. Тайёрлов ишларида хом ашё
мавжуд
технологияга мосланади ва барча босқичларда хом ашёга осон ишлов
бериш таъминланади.
Хом ашёни технологияга мослаб тайёрлаш босқичларига уни
майдалаш ва майда кукун даражасигача майда-йирик доналарга
ажратиш, элаш, ювиш, заррачалар юзасини тозалаш, намлаш,
қуритиш, қиздириш ёки хом ашёдан қоришма тайёрлагунга қадар
зарурият бўлса, ундаги минерал тўлдиргичлар сиртини фаоллаш-
тириш ва умуман, олинадиган ашёнинг сифатини яхшилаш учун
зарур бўлган барча физик-кимёвий усулларни татбиқ этиш каби
ишлар киради. Моддани қанчалик майда қилиб туйилса,
унинг
солиштирма сирти катталашади ва фаоллиги ортади. Олинадиган
моддаларнинг солиштирма сиртининг ўзгаришига заррачалар май-
далик даражасининг таъсири 1.3-расмда кўрсатилган.
Минерал кукунини ҳаддан ташқари майдалаш унинг фаолли-
гини оширса-да, аммо жуда майда кукун заррачалар ўзаро бир-
бири билан ёпишиб қумоқ доналарга айланади ва унинг солиш
тирма сиртини (X ,, см2) кичрайтиради. Шунингдек, бундай майда
заррачаларни суюкушк билан аралаштирганда ҳаво кириб қоладиган
ғоваклар микдори ортади. Аксарият минерал кукунининг майдала-
ниш даражаси тажриба йўли билан аниқланади. Майдалаш жараё-
нида унга сирти фаол моддалар қўшилса,
минерал кукуни зарра-
часи сиртида фаол парда ҳосил бўлади ва уларни ўзаро ёпишиб
қумоқ доналарга айланишига йўл қўймайди. Ўта майдаланган ми
нерал кукунини узоқ вақт
сакдаганда ҳаводаги намлик-
ни ютиши ҳисобига унинг
фаоллиги сусаяди. Минерал
кукунини олишга дойр тех
нологик жараёнда, у майда-
йирик доналарга алоҳида
қилиб ажратилади. Бу жара
ёнда элаш ёки сепарация
қилиш (солиштирма оғирли-
гига кўра саралаш ) усули
қўлланилади.
Қурилиш ашёлари техно-
r, см
2
Do'stlaringiz bilan baham: