1.1-расм. Ашёлар таркибидаги заррачаларнинг
жойлашиш коэффициентини аниқлаш
схемаси.
9
мос бўлган тизим асосида қайта қурилмоқяа. Ишлаб чиқариш
технологиялари ва ашёлар сифатини оширишга дойр муаммолар
илмий асосда ҳал қилинмоқда. Мамлакатимизда дастлаб икки бос-
қичли қурилиш тизими ташкил этилиб, биринчи босқичда илмий
ва амалий томондан асосланган, жаҳон андозаларига мос сифатли
қурилиш ашёларини ишлаб чиқариш технологияларини яратиш,
иккинчи босқичда эса барча қурилиш саноатини қайта кўриб чи-
қиш ва замон талаби асосида такомиллаштириш керак бўлади.
Қурилиш ашёлари ишлаб чиқариш саноатининг ривожлани-
ши, шу соҳа фан намояндалари олдига улкан вазифаларни қўйди.
Қурилиш ашёлари фанини мустақил бир илмий йўналиш экан-
лигини исботлаган академик П.А.Ребиндер ва унинг шогирдлари
физик-кимё механикасига ҳам асос солдилар. Икки фан чегараси-
даги бундай илмий йўналиш юқори мустаҳкам ва чидамли ашёлар
яратиш устида жаҳоншумул аҳамиятга молик илмий ишларга йўл
очиб берди. Ш унингдек, физик-кимё йўналиши ашёларни майда-
лаш ва туйиш жараёнида кимёвий усуллар билан дона-заррачалар
сиртини фаоллаштириш, қаттиқ жисмларни кесиш, босим остида
сифатли ашёлар тайёрлаш каби саноатимиз учун ўта муҳим муам-
моларни ҳал этишга қаратилган.
Қурилиш ашёлари фани орқали ўқувчи нафақат битта ёки ик-
кита ашёнинг ҳосил бўлишига дойр илмий ишларни, шунингдек,
бир хил сунъий ашёларнинг тузилиши, моддалар алмашинуви,
қотиш, қиздириш ва совиш жараёнларига тегишли қонуниятлар-
ни ҳам ўрганади.
Профессор И.А. Рибьев ва унинг шогирдлари томонидан иш
лаб чиқилган сунъий қурилиш конгломератлар (С Қ К ) назарияси-
ни мисол қилиш мумкин. Бир қатор олимлар томонидан бажарил-
ган илмий-тадқиқот ишлари ва амалий тадқиқотлар, кимё, термо
динамика, физика, физик-кимё каби фундаментал фанга асосла-
ниб яратилган сунъий қурилиш конгломератлар назарияси каш-
фиёт сифатида тан олинди. Ашёларнинг оптимал тузилиши тўғри-
сидаги тушунча билан уларнинг турлари, ашё хоссалари ва тузи-
лишининг ўзгариш қонуниятлари ҳамда энг самарали таркибни
ҳисоблашга дойр муаммоларни ўрганишга асосланган сунъий қури-
лиш конгломерат назарияси қурилиш ашёларини мустақил фан
эканлигини исботлади. Масалан, зичлиги бир хил бўлган барча
ашёларга таъсир этувчи зарарли мухдг, уларни бир тизимда тўла
ю
бузолмайди. Агар шу ашёлар ғовак бўлса, уларнинг бузилиш жара-
ёни бир-биридан фарқ қилади.
Қурилиш ашёларининг турлари шу қадар кўпки, уларни бир
тизимга тушириб, махсус тасниф ёрдамида ўқувчига тушунтириш
лозим (1.2-расм). Уларнинг таснифи қуйидаги жиҳатларига кўра:
саноат учун мўлжалланган, яъни хом ашёнинг турлари, уларнинг
сифатини белгиловчи, кейин қаерда ишлатилишига қараб, жум-
ладан, иссикдикни сакдовчи, акустик ашёлар каби гуру\ларга бўли-
нади. Қурилиш ашёлари табиий ва сунъий бўлади. Сунъий қури-
лиш ашёларини ишлаб чиқариш тегишли йўналишларга бўлинади.
Масалан, цемент саноати, шиша саноати ва ҳ.к.
Ҳар бир қурилиш ашёси ўзининг таркиби, келиб чиқиши ва
ишлаб чиқариш технологиясига кўра, юқорида келтирилган хос-
саларга эга. Ашёнинг таркиби, тузилиши ва ҳолатининг ўзгариши
билан унинг қурилиш ҳамда технологик хоссалари ҳам ўзгаради.
Қурилиш ашёларининг хоссалари турғун бўлмай, улар физик, ме
ханик ва кимёвий жараёнлар таъсирида ўзгариб туради. Уларнинг
хоссаларини синаш ишлари махсус асбоб ҳамда ускуналар билан
жиҳозланган тажрибахонада ва дала шароитида давлат стандарт-
ларида кўрсатилган усуллар асосида ўтказилади. Қурилиш ашёлари
ни техник хоссаларига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин.
Пластик ашёлар — куч, ҳарорат ёки сув таъсирида қайта иш-
ланиш хусусиятига эга бўлган ашёлар (гил, битум, мис, қўрғошин
ва ҳ.к.).
Эластик ашёлар — унга таъсир этаётган куч олингандан сўнг ўз
шаклига қайтадиган ашёлар (резина, пўлат ва ёғоч).
Мўрт ашёлар — куч таъсир эттирилганда ўлчами за шаклини
ўзгартирмай синиш (бузилиш) хоссасига эга бўлган ашёлар (шиша,
чўяннинг айрим турлари, ғишт ва \.к.).
Мустаҳкам (гранит, темир, ёғоч) ва мустаҳкамлиги жуда паст
(чиғаноқ тош, сомон, хом ғишт) ашёлар.
Қаттиқ (чўян, фанит) ва юмшоқ (ёғоч, битум) ашёлар.
Сув, кислота, ишқор, иссиқ-совуқ ҳамда физик-кимёвий жа-
раён таъсирига чидамли (клинкер, пластмассалар) ва чидамсиз (хом
ғишт) ашёлар.
Муҳофазаловчи ашёлар — иссиқлик ўтказмайдиган (минерал
пахта, жун, ғовакли асбест буюмлар), товуш ютувчи (пемза, қат-
ламли шиша-пахта, фибролит), сувга чидамли (битум, рубероид,
толь) ва электрдан муҳофазаловчи (резина, чинни, мармар) хос-
саларга эга бўлган ашёлар.
и
С
У
Н
Ъ
И
Й
Қ
У
РИ
Л
И
Ш
АШ
ЁЛАРИ
& э
s s
з &
я
с . Э
О- Я
И
* 2
s р.
в §
С
Do'stlaringiz bilan baham: |