Ў збекистон р еспубликаси о лий ва ўрта махсус таълим вазирлиги том он и д ан олий ўқув ю ртлари



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet272/415
Sana09.06.2022
Hajmi9,39 Mb.
#648448
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   415
Bog'liq
ҚУРИЛИШ АШЁЛАРИ

Чўян хоссалариТузилишига кўра чўянлар оқ ва кулранг бўлади. 
Бундай ранглар, чўянни иккига бўлганда унда цементит ёки гра­
фит борлигини билдиради. Оқ чўян мўрт ва жуда қаттиқ. У асосан 
пўлат ва болғалашбоп чўян олишда ишлатилади. Кулранг чўяннинг 
механик хоссалари асосан ундаги графит сингари моддаларнинг 
микдорига боғлиқ. Мўртлиги бўйича оқ чўяндан кейин туради. 
Ишлатилаётган вақтдаги сиқилишга бўлган муста\камлиги чўзи- 
лишга қараганда 3—4 марта катга бўлади. У асосан сиқилишга иш- 
лайдиган буюм ва конструкциялар (устун, таянч таглик, оқова сув 
қувурлари ва \.к.) тайёрлашда ишлатилади. Кулранг чўяннинг ме­
ханик хоссаларини янада яхшилаш учун оқ суюқ чўянга махсус 
модификаторлар қўшилади ва юқори масъулиятли объектлар қури- 
лишида ишлатилади.
Болғалашбоп чўян юқори пластиклиги, қайишқок,лиги ҳамда 
қайта ишлаш осонлиги билан бошқа чўянлардан фарқ қилади. Оқ 
чўян нейтрал ёки оксидловчи (кум ёки симобда) муҳитда узоқ 
вақт (100 соат) давомида юқори ҳароратда (980—760°С) қиздириб 
олинади. Б> жараён чўяннинг толиқиши деб аталади. Қурилишда 
пўлат, пластмасса, шишапластик, ситалл, шиша, сопол сингари 
ашёлар ишлатиладиган жойларда чўян ишлатилса анча қимматга 
тушади. Чўян асосан масъулият катта бўлган объектлар қурилиши- 
да ишлатилиши лозим. Масалан, оқова сув қувурлари ишлатила­
диган жуда зарарли муҳитда чўян анча чидамлидир. Шунингдек, 
суюқ саноат чиқиндилари учун ҳам чўян қувурлар кўп ишлатилади. 
Ҳозирги вақтда ишқаланишда зарар келтирувчи оқова сувлар учун 
икки қатламли темир тошқол қувурлари ишлатилмоқда. Бундай 
қувурлар марказдан қочирувчи ускуналарда тайёрланиб, уларнинг 
ташқи қисми темир, ички қатлами эса тошқолдан ишланади.
Пўлатнинг хоссалари. Қурилишда темир конструкциялар тай­
ёрлашда асосан оддий углеродли, қиздириб қайта ишланган кон- 
вертордан чиққан, кам легирланган конструкциябоп пўлатлар 
ишлатилади. Динамик (тўсатдан таъсир этувчи куч) куч таъсирида 
ишлайдиган конструкциялар мартен ўчоғида эритилган ёки кам 
легирланган пўлатлардан тайёрланади.
Курилишда пайвандлайдиган конструкциялар тайёрлашда 
оқиш чегараси (350—400) 9 ,8 - 105 Н /м2 га тенг бўлган муста\- 
камлиги оширилган пўлатлар ҳамда оқиш чегараси (600—800) 
9,8 • 105 Н/м2 га тенг юқори мустаҳкам пўлатларни ишлатиш иқти- 
содий томондан самаралидир. Курилиш конструкцияларини
359


тайёрлашда асосан кам углеродли ва кам легирланган пўлат нав- 
лари ишлатилади. Кам легирланган пўлат ишлатилганда 20 %га, 
юқори мустаҳкам пўлат ишлатилганида эса 40 %га яқин пўлатни 
тежаш мумкин.
Пўлат хоссаларини яхшилаш мақсадида, унинг таркибига ле- 
гирловчи қўшилмалар қўшилади ва легирланган пўлат ҳосил бўла- 
ди. Легирловчи қўшилмалар гтўлат хоссаларига ҳар хил таъсир кўрса- 
тади. Жумладан, хром пўлатнинг ўтга, ейилишга, зарарли муҳитда 
занглашига чидамлилигини, никель қайишқоқлигини ва мустаҳ- 
камлигини оширади. Хром билан никель зарбдаги қайишқок,лигини 
оширади. Марганец оз миқдорда қўшилса пўлатдаги олтингугурт­
ни зарарсизлантиради, кўп қўшилса пўлатнинг қаттиқлигини ва 
ейилишига бардошлилигини оширади. Ш унингдек, зарбдаги қа- 
йишқок^игини камайтиради. Кремний қаттиқлиги ва мустаҳкам- 
лигини оширади, пластиклигини, болғаланишини, пайвандлани- 
шини ва зарбга қаршилигини камайтиради. Барча легирловчи 
қўшилмалар пўлатнинг қизишини тезлаштиради.
Пўлатдаги легирловчи қўшилмаларнинг микдорига кўра, кўп 
легирланган, легирланган ва кам легирланган пўлат турлари фарқ- 
ланади.
Қурилишда асосан кам легирланган пўлатлар ишлатилади. Бун­
дай пўлат таркибида легирловчи кўшилманинг битгаси ёки бир 
нечасининг умумий микдори 5 %ни ташкил этади. Қурилиш пўлат- 
ларининг механик хоссалари қуйидаги 13.1-жадвалда келтирилган.

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish