Миқдорийлик назарияси ва нархлар даражаси Классик мактаб
вакиллари (И. Фишерни ҳам ҳисобга олиб) иш ҳақини ва нархларни абсолют
эгилувчан деб ҳисоблашган, умумий товар ва хизматлар ишлаб чиқариш
ҳажми иқтисодиётнинг одатий ривожланишда тўлиқ бандликка тўғри
келади, Шунинг учун айирбошлаш тенгламасида В ни қисқа муддат ичида
ўзгармас деб ҳисоблаш мумкин. Пулнинг миқдорий назариясига кўра М 2
марта ошганда қисқа мудат ичида П ҳам2 марта ошиши керак чунки В ва Й
доимий бизнинг мисолда Н-5,Й=5трлн доллар, П=1. М нинг 2 трлнга
ошишида, В ва Йўзгармас нарх даражаси 2 марта ошади(П=2)
37
Пул назарияси ҳақида амалга оширилган ўрганишлар, таҳлиллар
натижасида миқдорий пул назариясининг ривожига сезиларли равишда ҳисса
қўшган кишилардан бири америкалик иқтисодчи И.Фишер (1867 – 1977)
эканлигининг гувоҳи бўлдик. У пулнинг меҳнат маҳсули натижасидаги
қиймат эканлигини инкор этиб, унинг сотиб олиш қобилиятидан келиб
чиққан ҳолда фикр юритади. И.Фишер пулнинг сотиб олиш кучи олтита
омилга боғлиқ эканлигини таъкидлади ва уларни қуйидагилардан иборат
бўлишини асослаб берди.
М – муомаладаги пул миқдори;
37
The economics of money, banking and financial markets / Frederick S. Mishkin, 10th Global
edition, 2013. Page 552
В – пулнинг айланиш тезлиги;
П – ўртача тортилган баҳо;
Қ – товарлар ҳажми;
М1 – банк депозитлари суммаси;
В1 – депозит – чекларнинг айланиш тезлиги.
Товарлар учун тўланадиган, муомаладаги пул миқдори жами товарлар
баҳосини кўпайтирилганига тенглигини эътиборга олиб, Фишер қуйидаги
“айирбошлаш тенглиги”ни илгари сурди.
МВ=ПҚ
Фишер чап ва ўнг томони бир – бирига тўғри пропорсионал бўлган
функционал тенгликка асосланган ҳолда, товарларнинг баҳоси П
муомаладаги пул миқдорига тўғридан – тўғри пропорсионал ва товарлар
миқдори Қ тескари пропорсионалдир деган фикрга келди.
Фишернинг функционал боғлиқлигидаги тенглигида камчилик шундан
иборат эдики, у товарлар миқдори ва муомаладаги пул миқдорини маълум
бир даврдаги ҳолатини шартли В ва Қ нинг ўзгарувчан даражасида эътиборга
олиб, унга боғлиқ бўлган ўзгарувчан даражалар иккита, яъни товарлар ҳажми
ва баҳосини эътибордан четда қолдиради. Ҳақиқатда эса товарлар ҳажми
иқтисодиётнинг даврийлигидан келиб чиқиб ўзгариб туради ва пул
бирлигининг айланиш тезлигига таъсир кўрсатади ҳамда пул муомаласи ва
баҳосининг шаклланишига бевосита таъсир қилади. Шу билан бирга,
таъкидлаш жоизки, товарларнинг баҳоси қатор омиллар асосида ўзгариб
туради. Масалан, ишлаб чиқарувчиларнинг монопол мавқега эгалиги,
давлатнинг ички ва ташқи сиёсати ва бошқалар товарлар баҳосига бевосита
ва билвостиа таъсир кўрсатади.
Миқдорий пул назариясининг “транзакцион варианти” таълимоти
асосчилари,
монетаристлар
М.Фридман,
К.Бруннер,
А.Мелтсерлар
ҳисобланади. А.Маршалл, Л.Валраснинг иқтисодиётда мувозанатлик
моделига асосланган ҳолда, улар товарлар баҳоси ва муомаладаги пул
миқдори ўртасидаги тенглик “нисбий” баҳоларнинг ўзгариши натижасида
автоматик тарзда мувозанатлашади. Монетаристлар ушбу тенгликнинг
ўзгариб туришини иқтисодиётдаги пул массаси билан боғлайдилар,
шунингдек М.Фридман товарлар миқдори ва муомаладаги пул миқдори
ўртасидаги тенгликни таъминлашда нафақат нақд пуллар (банкнотлар ва
тангалар)ни, балки тижорат банкларнинг транзакцион ҳисобварақларидаги
(талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақлар, депозит
сертификатлар ва муддатли депозитлар) қолдиқ маблағларни ҳам инобатга
олиш зарурлигини таъкидлайди.
Монетаристлар замонавий миқдорий пул назариясига қатор янгича
ҳолатларни киритишди. Хусусан:
– биринчидан, улар пул массаси ва баҳонинг ўзаро бир – бирига тўғри
пропорсионаллигидан воз кечдилар, фақат бозорга таклиф этилаётган
товарлар ҳажмининг баҳоларга таъсири ҳақидаги таълимотни ёқладилар;
– иккинчидан, улар пул бирлиги айланиш тезлигини эътироф этадилар,
бироқ бунга жиддий эътибор қаратишмайди;
– учинчидан, улар И.Фишернинг товарлар ҳажмининг ўзгармас
шароитида муомаладаги пул миқдори жами товарлар баҳосини
кўпайтирилганига тенглигини инкор этадилар;
– тўртинчидан, такрор ишлаб чиқариш шароитида турли даражадаги
тебранишларни аниқлашда пул массаси динамикаси биринчи даражали
аҳамиятга эга эканлигига ишонадилар, пул – кредит сиёсатига эса
иқтисодиётни ривожлантиришнинг молиявий механизми сифатида қарайди.
Кембриж мактаби вакилларининг қарашлари И. Фишер таълимотидан
фарқли ўлароқ, одамларнинг қўлларида пул ушлаб туришларига асос
бўлувчи пулнинг икки хусусиятини ажратиб кўрсатишади.
Биринчидан, пулнинг алмашув воситаси эканлиги. Субъектлар
битимларни амалга ошираётган вақтларида пул алмашув воситаси сифатида
амал қилади. Кембриж мактабининг вакиллари Фишернинг пулга бўлган
талаб битимлар ҳажмига боғлиқ ва пулнинг битимларни амалга ошириши
учун талаби номинал ЯИМга пропорсионал эканлиги тўғрисидаги фикрига
қўшиладилар.
Иккинчидан, пул бойликни сақлаш воситаси: Модомики, пул бойликни
сақлаш воситаси экан, пулга бўлган талаб ушбу бойликлар миқдорига ҳам
боғлиқ деган фикрни илгари суради. Бойликларнинг ошиши билан
субъектларда уларни ҳар хил активларга жойлаштириш зарурияти туғилади.
Натижада, Кембриж мактабининг олимлари пулга бўлган талаб номинал
ЯИМга пропорсионал деган хулосага келишди ва пулга бўлган талаб
функциясини қуйидаги тенглама тарзида ифода этишди.
М
д
=К*РЙ
Уларнинг моделига кўра истеъмолчилар қўлларида қанча пул бўлиши
кераклигини ўзлари ҳал қилади. Бу эса К – (пропорсионаллик
коэффитсиэнти)нинг қисқа муддатлар ичида тебранишларда бўлишини кўзда
тутади. Ваҳоланки, пуллардан бойликларни сақлаш усули сифатида
фойдаланиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш, бошқа активлардан
кутиладиган даромадларга боғлиқ бўлади.
Шундай қилиб, бошқа активлардаги хусусиятларнинг ўзгариши К нинг
ҳам ўзгаришига олиб келиши мумкин. Юқорида кўрсатилган фарқ И.
Фишернинг Кембриж мактаби вакиллари фикрларидан фарқни англатади.
Жон Мейнард Кейнс Кембриж мактабининг энг сўнгги вакилларидан
бўлиб, уларнинг фикрларини ривожлантирди. Кейнсчилик назарияси асосан
ХХ асрнинг 30 – йилларида яхлит ғоявий оқим сифатида тўлиқ шаклланди.
Унинг асосчиси ХХ асрнинг энг машҳур иқтисодчиларидан бири Буюк
Британиялик олим Ж. М. Кейнс эди.
М.Фридман томонидан ишлаб чиқилган концепция формуласи
И.Фишерникидан кўриниши нуқтаи назардан фарқ қилиб, моҳиятан пул
массаси ва баҳо ўртасидаги боғлиқликни асослаб беришга қаратилган:
М=КРУ
бу эрда
М – пул миқдори;
К–пул захирасининг даромадга нисбати;
Р–баҳо индекси;
У–ўзгармас баҳолардаги миллий даромад.
Монетаристларнинг миқдорий пул назариясини акс эттирувчи
замонавий тенглигидан Шундай хулоса қилиш мумкинки, пул массасининг
ўзгариши тенгликнинг ўнг томонида учта ҳолатнинг бирига таъсир қилади,
яъни баҳоларнинг ошишига (Р), реал миллий даромаднинг ортишига (У), пул
захирасини даромадга нисбатан коэффитсиэнтини ўзгаришига олиб келади.
Миқдорий пул назарияси Англиянинг Кембриж мактаби вакиллари
томонидан ўрганилган бўлиб, унинг вакиллари сифатида А.Маршал,
Д.Робертсон ва Д.Патинкинларни келтириш мумкин.
И.Фишернинг миқдорий пул назарияси ҳақида шакллантирган
“транзакцион варианти”да пул асосан муомала воситаси ва тўлов воситаси
функцияларини бажаришини эътироф этган бўлса, А.Пигу миқдорий пул
назариясида пулни жамғарма воситаси функцияси вазифасини ҳам
бажаришини таъкидлаб, унга алоҳида аҳамият қаратади.
Англия Кембриж мактаби вакиллари миқдорий пул назарияси
борасидаги таълимотларида И.Фишернинг пул назарияси хусусидаги
таълимотидан фарқли яна бир концепцияни илгари сурадилар. Агар,
И.Фишер иқтисодиётга зарур бўлган пул миқдорини унинг таклифини таҳлил
қилиш асосида аниқлаган бўлса, Кембриж мактаби вакиллари иқтисодиётга
зарур бўлган пул миқдорини товарлар ва хизматлар ҳажмидан келиб чиқиб
унга бўлган эҳтиёж асосида аниқлаш зарурлиги ҳақидаги таълимотни илгари
суради.
Шунингдек, агар И.Фишер пулнинг ҳажмини муомалада бўлган
миқдорига қараб ва улар доимий равишда муомалада иштирок этишини
эътироф этган бўлса, Кембриж мактаби вакиллари муомалага чиқарилган
пулларнинг барчаси доимий равишда муомалада иштирок этмаслиги, улар
“касса қолдиғи” сифатида аҳолининг қўлида, банк ва корхона
ҳисобварақларида маълум муддатга сақланиб қолиши мумкинлиги
хусусидаги таълимотни асослаб беришади.
И.Фишер жами ижтимоий капитални ва баҳонинг даражасини умумий
яхлитликда таҳлил қилиш асосида тегишли хулосаларни шакллантирган
бўлса, А.Пигу асосий эътиборни капиталнинг индивидуал ҳаракати ва
уларнинг соҳибларига қаратади.
А.Пигу миқдорий пул назариясининг “касса қолдиғи” ҳақидаги
таълимотни илгари сурганда унинг таркибига муомаладаги нақд пульсиз ва
жорий ҳисобварақлардаги қолдиқ суммаларни, яъни пул миқдорини
аниқлашда аҳолининг қўлидаги нақд пул қолдиқлари ва корхона–
ташкилотларнинг банклардаги ҳисобварақларини қолдиқларини ҳам
инобатга олади.
ЭЪтироф этиш лозимки, А.Пигунинг пул назарияси ҳақидаги
ёндошувлари И.Фишерникидан фарқ қилсада, моҳиятан миқдорий пул
назарияси доирасидан чиқиб кетолмаган эди, пул ва баҳо ўртасидаги
тўғридан – тўғри алоқа сақланиб қолган эди. Буни А.Пигу томонидан
яратилган М =РПҚ ёки П=М/Қ тенглигида ҳам кузатиш мумкин, чунки бу
И.Фишернинг “айирбошлашни тенглаштириш” концепциясига яқин бўлиб,
унда:
М – пул массаси;
П – баҳо даражаси;
Қ – товар массаси (ёки товар айланмасининг моддий ҳажми);
В – жисмоний ва юридик шахсларнинг пул кўринишида сақлаши
мумкин бўлган даромадлар.
И.Фишер ва А.Пигунинг тенгликлари ўртасидаги фарқ, Фишерда пул
бирлигининг айланиш тезлиги В фойдаланилади, иккинчи коэффитсиэнт К,
Вга тескари кўрсаткич бўлиб, агар Пигунинг тенглигидаги К алмаштирилса
Фишернинг формуласи келиб чиқади.
ХХ асрнинг 50 йилларини ўрталаридан бошлаб, миқдорий пул
назариясининг Кембриж таълимотига асосланган неоклассик йўналиши
вужудга келди. Ушбу йўналишнинг асосий номояндаси Д.Патинкин
ҳисобланиб, у ўзининг асарларида пул массаси ва баҳо ўртасида тўғридан –
тўғри пропорсионалллик мавжудлигидан келиб чиқди. Д.Патинкин “касса
захираси”ни юқори ликвидли манба сифатида қарайди, унинг ҳисобидан
қимматли қоғозларга инвестиция қилиш ва кейинчалик ушбу маблағларни
реал капиталга йўналтириш зарурлигини таъкидлайди.
Д.Патинкин миқдорий пул назариясида даромадни учта йўналишга, яъни
истеъмол, инвестиция ва “касса захираси” сифатида жойлаштириш
зарурлигини уқтиради.
Хулоса қилиб айтганда, пул назарияси ва унинг иқтисодий категория
сифатидаги ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида бу хусусда
иқтисодчи олимлар, мутахассислар ва тадқиқотчиларнинг фикрлари турлича
бўлсада, барчасининг асосида унинг айирбошлаш воситаси эканлиги ва
пулнинг мавжудлиги асосида меҳнат тақсимоти ётиши эътироф этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |