Валюта инқирози тўлиқ масштабли молиявий инқирозни келтириб чиқарди. 2002 -йилнинг июнигача 1,00$ қийматдан 0,30$дан пастроқгачапесонинг курси эркин равишда пасайди ва кейинчалик 0,33$ атрофида барқарорлашди. Бошқа инқироз юз бераётган давлатларга қараганда Аргентинада АҚШ долларида ифодаланган юқори фоизли қарз мавжудлиги боиспесонинг қадрини тушишининг таъсириайниқса банклар балансига жуда халокатли эди.Инқироздан олдин песоқадрини учдан бир мартагапасайиши, долларда ифодаланган барча қарзларнинг песода уч баробарга ошиб кетишига олиб келди. Аргентинасавдо сектори кичик бўлганлиги боис, кўплаб тижоратчиларнинг ишлаб чиқариши песода баҳоланган эди. Агарда улар барча доллардаги қарзларини қайтаришга тўғри келиб қолса, деярли барча фирмалар тўловга лаёқатсиз бўлиб қолар эди. Чунки соф қиймат танловнинг ёмонлашиши ҳамда психологик риск муаммосини юмшата олмаслиги сабаблияратилган шундай муҳитда молиявий бозорлар фаолият кўрсата олишмайди.(12-расм) Дефолтга учраган хукумат қарзидан йўқотишлар ва кредитдан йўқотишларнинг ошиши Аргентина банкларининг балансини жуда ёмон аҳволга олиб келди. Кейинчалик, банкларлан депозитларни талаб қилиниб олинишийирик ҳажмда депозитларни оқиб чиқиб кетишига олиб келди.Янгидан кредитлар ажратиш учун ресурсларни этишмаслиги банклар томонидан танловнинг ёмонлашуви ва психологик риск муаммосини хал қила олмаслигига олиб келди. Хукумат облигацияларининг дефолти ва Аргентина молия бозорларидагиҳолат хорижликларнинг ортиқ кредит беришини хохламаслигини ва хақиқатда ўзларининг пулларини мамлакатдан олиб чиқиб кетаётганликларини англатар эди. Молиявий тизим хавфда турганлиги боис, молиявий оқимни секинлик билан тўхташига олиб келди. Кредитлашнинг пировард қисқариши кейинчалик иқтисодиётни пасайишига этаклади. Cорралито иқтисодиётни пасайишида муҳим рол ўйнади. Нақд пул олишнинг қийинлашиши Аргентинада йирик бўлган ва асосан нақд пулда фаолият юритувчияширин иқтисодиётнинг кескин пасайишига сабаб бўлди. (13-расм) 15.13-расм
Жанубий Кореяда бўлгани каби валютага муваффақиятли спекулятив хужумдан сўнг Аргентина валютаси курсининг пасайиши бевосита инфлясияни келтириб чиқариб, Аргентина марказий банкининг инфлясияни назоратда ушлаб туриш ишончлилигини кучсизланди ва импорт нархлари ўсди. Ҳақиқатда, Аргентинанинг юқори даражадаги инфлясияга эга тарихий ўтмиши Жанубий Кореяга нисбатан Аргентинада кутилаётган инфлясияни юқори бўлишини англатар эди. Бу ҳолат нафақат ишлаб чиқаришнинг пасайишини, балки инфлясиянинг Жанубий Кореяда содир бўлган молиявий инқироз шароитидагига нисбатан анча юқори даражада ўсишини кўрсатар эди. Аргентинада йиллик инфлясия 40% атрофида ўсди. Ҳақиқатдаги инфлясиянинг ўсиши кутилаётган инфлясион ўсиш билан биргаликда содир бўлиши фоиз ставкаларнинг янада юқорироқ даражага кўтарилишига олиб келди. Юқори фоизли тўловлар уй хўжаликлари ва фирмаларнинг нақд пул оқимини пасайишига олиб келди. Натижада уй хўжаликлари ва фирмалар ўзларининг инвестицияларини молиялаштириш учун ташқи фондлар излашга мажбур бўлишди. Молия бозорларидаги ноаниқликлар ва ассиметрик маълумотлар муаммоси жуда чуқурлиги инвестицияларни молиялаштиришнинг иложи йўқлигини англатар эди.Уй хўжаликлари ва тижорий фаолият вакиллари қўшимча харажатларни камайтиришди.Бизнинг ялпи талаб ва таклифимиз башорат қилганидек, Аргентина иқтисодиёти кескин пасайди. 2002 -йилнинг биринчи чорагида ишлаб чиқариш йиллик 15%дан юқори миқдорда пасайганлиги ифодаланган. Камбағаллик даражаси драматик равишда ўсиб, 2002- йилда Аргентина ахолисининг камбағаллик даражаси салкам 50%дан ошганлигини кўришимиз мумкин. Аргентина ўз тарихида кучли иқтисодий депрессияни бошдан кечираётган эди – хар бир дақиқа жуда ёмон бўлиб, балки Буюк Депрессия даврига нисбатан ёмон эди.