“ пул ва банклар


Валюта инқирози давом этади



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet223/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

Валюта инқирози давом этади. 
Молиявий секторда банкларнинг балансини ёмонлашуви ва катта 
миқдорда қисқа муддатли ташқи қарзларнинг ҳосил бўлганлиги ҳамда Корея 
миллий валютасига спекулятив ҳужумнинг мавжудлиги боисиқтисодиётда 
капитал оқимининг кутилмаганда тўхтаб қолиши хавфидан қочиб 
қутулишнинг иложи йўқ эди. 1997 -йил июль ойида Таиланд батининг қулаши 
билан1997 -йил эрта август ойида мамлакатда қирқ иккита молиявий 
компанияларнинг ёпилганлиги тўғрисида эълон қилинди. Натижада бозор 
иштирокчиларинингўхшаш муаммолар бошқа Шарқий Осиё давлатларида 
мавжудлиги борасида шубҳага боришлари натижасидамуаммо бошқа 
ҳудудларга ҳам кенг ёйилди. Тезда спекулянтлар Жанубий Корея 
иқтисодиёти ҳам оғир аҳволда эканлигини аниқлашди. Жанубий Корея 
марказий банки фоиз ставкаларни кўтариш орқали ўз валютасини ортиқ 
ҳимоя қила олмаслиги маълум бўлди. Чунки фоиз ставкаларнинг кўтарилиши 
орқали миллий валютанинг ҳимоя қилиниши аллақачон кучсизланган 
банкларни чўктириб юбориши аниқ эди. Спекулянтлар Корея миллий 
валютаси вонни чиқариб юбориши спекулятив ҳужумни келтириб чиқарди.
Сўнгги босқич: валюта инқирози тўлиқ масштабли молиявий 
инқирозни келтириб чиқарди.  
Чунки номолиявий ва молиявий фирмаларда катта миқдорда хорижий 
валютада қарзлар мавжуд бўлиб,Корея вонининг салкам 50%гача 
қадрсизланиши хорижий валютада ифодаланган қарзларнинг миллий 
валютадаги қийматини икки баробарошириши натижасида соф 
қийматнинг қаттиқ эмирилиши юзага келди. Соф қийматнинг йўқолиши 
Корея молиявий бозорларида маҳаллий ва хорижий қарз берувчилар 
учунтанловнинг ёмонлашуви ва психологик риск муаммосини янада 
мураккаблаштирди.
Фирмаларнинг пул оқими ва балансни ёмонлашуви банк инқирозини 
янада 
оғирлаштирди. 
Банклар 
томонидан 
маҳаллий 
фирмаларга 
ажратилган доллардаифодаланган қарзлар сўндирилмаганлиги ҳамда 
хорижий валютадаги қарзларнингкўпроқ вонда тўланиши оқибатида 
банкларнинг баланси янада ёмонлашди.Шунингдек, молиявий институтлар 
томонидан 
ташқи 
қарзларининг 
қисқа 
муддатга 
жалб 
қилинишиқўллабқувватланганлигиликвидлик муаммосини чуқурлаштирди. 
Чунки, банклар ушбу қарзларни тезда қайтаришлари шарт эди. Хукумат 
банк тизимида юзага келган ваҳимани тўхтатиш мақсадида банклардаги 
барча омонатларни кафолатлаш борасида қадам ташлади. Аммо капитал 


ҳажмининг камайиши бевосита банклар томонидан кредитлаш фаолиятини 
қисқартирилиши шартлигини англатар эди. (8-расм) 
15.8-расм 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
15.9-расм 
 
Кредитлаш ҳажмининг қисқариши қўшимча равишда иқтисодий 
пасайишни келтириб чиқарди. Натижада бу ҳолат кредит бозорларида 
танловнинг ёмонлашуви ва психологик риск муаммосиникучайтирди. Кредит 
бозорларида ассиметрик маълумотлар муаммосининг ошишибилан бир 
қаторда юқори фоиз ставкаларининг инвестицион қарорларга бевосита 
таъсир кўрсатиши кейинчаликинвестицион харажатларни пасайтирди, 


пировардида, ялпи талаб тушишига қўшимча фактор сифатида хизмат 
қилди. (9-расм) 
Жанубий Корея молиявий инқирози юқори даражада инсон ресурслари 
харажатини ҳам келтириб чиқарди. Камбағалларнинг даражаси 6 
миллиондан 10 миллионгача, ўз жонига қасд қилиш ва ажрашишлар сурати 
салкам 50%гача, наркотик моддаларга рўжу қўйиш 35%гача ва 
жиноятчилик сурати 15%гача ўсди.

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish