Валюта инқирози давом этади. Молиявий секторда банкларнинг балансини ёмонлашуви ва катта миқдорда қисқа муддатли ташқи қарзларнинг ҳосил бўлганлиги ҳамда Корея миллий валютасига спекулятив ҳужумнинг мавжудлиги боисиқтисодиётда капитал оқимининг кутилмаганда тўхтаб қолиши хавфидан қочиб қутулишнинг иложи йўқ эди. 1997 -йил июль ойида Таиланд батининг қулаши билан1997 -йил эрта август ойида мамлакатда қирқ иккита молиявий компанияларнинг ёпилганлиги тўғрисида эълон қилинди. Натижада бозор иштирокчиларинингўхшаш муаммолар бошқа Шарқий Осиё давлатларида мавжудлиги борасида шубҳага боришлари натижасидамуаммо бошқа ҳудудларга ҳам кенг ёйилди. Тезда спекулянтлар Жанубий Корея иқтисодиёти ҳам оғир аҳволда эканлигини аниқлашди. Жанубий Корея марказий банки фоиз ставкаларни кўтариш орқали ўз валютасини ортиқ ҳимоя қила олмаслиги маълум бўлди. Чунки фоиз ставкаларнинг кўтарилиши орқали миллий валютанинг ҳимоя қилиниши аллақачон кучсизланган банкларни чўктириб юбориши аниқ эди. Спекулянтлар Корея миллий валютаси вонни чиқариб юбориши спекулятив ҳужумни келтириб чиқарди. Сўнгги босқич: валюта инқирози тўлиқ масштабли молиявий инқирозни келтириб чиқарди. Чунки номолиявий ва молиявий фирмаларда катта миқдорда хорижий валютада қарзлар мавжуд бўлиб,Корея вонининг салкам 50%гача қадрсизланиши хорижий валютада ифодаланган қарзларнинг миллий валютадаги қийматини икки баробарошириши натижасида соф қийматнинг қаттиқ эмирилиши юзага келди. Соф қийматнинг йўқолиши Корея молиявий бозорларида маҳаллий ва хорижий қарз берувчилар учунтанловнинг ёмонлашуви ва психологик риск муаммосини янада мураккаблаштирди. Фирмаларнинг пул оқими ва балансни ёмонлашуви банк инқирозини янада оғирлаштирди. Банклар томонидан маҳаллий фирмаларга ажратилган доллардаифодаланган қарзлар сўндирилмаганлиги ҳамда хорижий валютадаги қарзларнингкўпроқ вонда тўланиши оқибатида банкларнинг баланси янада ёмонлашди.Шунингдек, молиявий институтлар томонидан ташқи қарзларининг қисқа муддатга жалб қилинишиқўллабқувватланганлигиликвидлик муаммосини чуқурлаштирди. Чунки, банклар ушбу қарзларни тезда қайтаришлари шарт эди. Хукумат банк тизимида юзага келган ваҳимани тўхтатиш мақсадида банклардаги барча омонатларни кафолатлаш борасида қадам ташлади. Аммо капитал
ҳажмининг камайиши бевосита банклар томонидан кредитлаш фаолиятини қисқартирилиши шартлигини англатар эди. (8-расм) 15.8-расм 15.9-расм Кредитлаш ҳажмининг қисқариши қўшимча равишда иқтисодий пасайишни келтириб чиқарди. Натижада бу ҳолат кредит бозорларида танловнинг ёмонлашуви ва психологик риск муаммосиникучайтирди. Кредит бозорларида ассиметрик маълумотлар муаммосининг ошишибилан бир қаторда юқори фоиз ставкаларининг инвестицион қарорларга бевосита таъсир кўрсатиши кейинчаликинвестицион харажатларни пасайтирди,
пировардида, ялпи талаб тушишига қўшимча фактор сифатида хизмат қилди. (9-расм) Жанубий Корея молиявий инқирози юқори даражада инсон ресурслари харажатини ҳам келтириб чиқарди. Камбағалларнинг даражаси 6 миллиондан 10 миллионгача, ўз жонига қасд қилиш ва ажрашишлар сурати салкам 50%гача, наркотик моддаларга рўжу қўйиш 35%гача ва жиноятчилик сурати 15%гача ўсди.