Молиявий либераллашув/глобаллашув жараёнларининг салбий
таъсири: Чеболлар ва Жанубий Корея инқирози (15.5-расм )
Молиявий либераллашувнинг нотўғри бошқарилишида кучли тижорат
манфаатлари муҳим рол ўйнайди. 1990- йилларнинг охиридаги молиявий
инқироздан олдин Жанубий Кореяга нисбатан ҳеч қаэрда аниқ эмас эдики,
чеболлар деб номланувчи йирик оилавий конгломератлар ўзларининг савдоси
орқали иқтисодиётда катта таъсирга эга бўлишиб, ЯИМ нинг салкам 50%
ини яратишган.(6-расм)
15.6-расм
Чеболлар сиёсий жиҳатдан жуда кучли бўлишган ва ҳукумат
томонидан “инқирозга юз тутиши учун жуда ҳам йирик” ҳисобланган.
Бундай тушунарсиз кафолат билан чеболларнинг молиявий аҳволи
ёмонлашадиган бўлса бевосита хукумат ёрдами ёки йўналтирилган
кредитлар олишини билган. Аммо чеболларнинг битимлари сўндирилган
бўлсада, ўзларининг барча фойдасини сақлаб қолишган. Аниқки, чеболлар
катта миқдорда қарз олишган ва юқори даражада леверажга эга бўлишган.
1990-йилларда чеболлар ҳеч қандай пул қилишмаган эди. 1993-йилдан
1996-йилгача топ ўттизта чеболларнинг активлари даромадлилиги ҳеч
қачон 3%дан юқори бўлмаган (АҚШ корпорациялари билан таққослайдиган
бўлсак, ушбу кўрсаткич 1520% ни ташкил қилган). 1996 -йилда молиявий
инқироз ўзининг салбий таъсириникўрсатишдан олдин активларнинг
даромадлилиги сурати 0,2% гача пасайиб кетди. Бундан ташқари
фақатгина топ бешта чеболларда фойда мавжуд бўлган бўлса, олтинчидан
ўттизинчигача ўринда бўлган чеболларда 1%дан юқорифойда бўлмаслиги
натижасида кўп йиллар давомида зарар кўришди. Бу даражадаги паст
фойдалилик ва юқори даражадаги левераж боис ҳукумат кафолати мавжуд
бўлмасаҳар қандай банк ушбу конгломератларгаажратилаётган кредит
суммасини камайтириши мумкин эди.Агарда чеболлар дефолтга учрайдиган
бўлса, хукумат томонидан уларнинг кредитлари қопланиши мумкинлигини
банклар
билганлиги
боис
улар
фаолиятини
молиялаштиришни
тўхтатишмади. Тижорат банклари томонидан чеболларнинг йирик
миқдорда молиялаштирилиши ҳамуларнинг қондириб бўлмайдиганкредитга
бўлган
талабиникамайтирмади.Чеболлар
мавжуд
молиявий
қийинчиликлардан чиқиб кетишнинг йўли ўсишни давом эттириш эканлиги
тўғрисида қарор қабул қилишди. Бу мақсадни амалга ошириш учун катта
миқдорда маблағ зарур эди. Хаттоки мақталган Корея миллий жамғарма
депозитлари
фоиз
ставкаси
30%дан
юқорилиги
чеболларнинг
режалаштирилган кенгайишини молиялаштириш учун этарли даражада
маблағларни таъминлай олмас эди. Улар маблағларни қаэрдан олишлари
мумкин? Бунинг жавоби халқаро капитал бозорларида эди.
Чеболлар Корея хукуматини либераллашув жараёнларининг таркибий
қисми ҳисобланганмолия бозорларини хорижий капиталга очиб беришни
тезлаштириш бўйича қўллабқувватлади. 1993-йилда ҳукумат маҳаллий
банкларнинг
хорижий
валютада
ифодаланган
қредитлаш
бериш
қобилиятиникенгайтирди. Бир вақтнинг ўзида Корея хукумати молиявий
институтлар томониданажратиладиган чекланмаган қисқа муддатли
ташқи қарзлар олишга самарали равишда рухсат берди. Аммо мамлакатга
капитал оқимини бошқаришнинг воситаси сифатида узоқ муддатли
қарзларгамиқдорий чекловлар ўрнатилган эди. Узоқ муддатлидан ташқари
фақатгина қисқа муддатлихорижий капитал оқимини очилиши ҳеч қандай
иқтисодий самарадорлик келтирмади. Қисқа муддатли капитал оқими
ривожланаётган давлатларнинг иқтисодиётини кучсизлантирди; молиявий
инқирознинг қандайдир белгилари кўринишни бошласа,қисқа муддатли
капитал тезкорлик билан мамлакатдан чиқиб кетишни бошлайди.
Асосан қисқа муддатли капитал оқимини кириб келишига йўл очиб
берилганлиги тўлалигича сиёсий таъсирни кўрсатди: чеболлар пулга эхтиёж
сезган шароитдахалқаро бозорда узоқ муддатли кредитлаш хорижий
кредиторлар учун юқори рискка эгалиги боис қисқа муддатли фондларни
паст фоиз ставкаларда қарз олиш жуда осон эди.Ушбу ўзгаришларнинг
салбий таъсири натижасида Корея банклари ўзларига хорижий фондларга
йўл очувчи восита сифатида чет эл мамлакатларида йигирма саккизта
филиалларини очишди.
Ҳозирда Корея молия институтларихорижий капитални жалб қилишга
имконият борлигига қарамасдан чеболларда ҳали ҳам муаммо мавжуд эди.
Улартижорат банкларини ўз таркибига олишга рухсат берилмаган эди. Шу
сабабдан ҳам чеболлар ўзлари хоҳлаган миқдорда банк кредитларини жалб
қила олишмади.Аммо, Жанубий Кореяга хос бўлган махсус молиявий
институтмавжуд бўлиб, чеболларга керакли бўлган миқдоржақарзларни
жалб қилиш имкониятини берар эди: савдогар банк. Савдогар банк
корпорациялари улгуржи савдо молиявий институтлари ҳисобланиб,
қимматли қоғозларнингандеррайтинг операциялари, лизинг ва корпоратив
секторга қисқа муддатли кредитлар ажратиш шуғулланган. Улар
кредитлар учун ўз фондлариниоблигациялар ҳамда тижорат қоғозларини
эмиссия қилиш ва интербанк ва хорижий бозорлардан қарз олиш ҳисобига
шакллантиришган эди. Корея инқирози даврида савдогар банкларга
хориждан кредит олишга рухсат этилган эди ва уларнинг фаолияти деярли
тартибга солинмаган эди. Чеболлар ўзларининг имкониятларини юқори
баҳолашди ва хукумат вакилларини кўплаб молиявий компанияларни
(аллақачон
чеболлар томонидан ўзлаштирилган)савдогар банкларга
айлантиришга ишонтирди.Савдогар банклар катта миқдордаги фондларни
чебол эгаларига йўналтиришди. Лекин ушбу фондлар самарасиз ҳисобланган
пўлатчилик, автомобиль ишлаб чиқариш ва кимё саноатига ишлатилди.
Ажратилган кредитлар муаммоли кўринишни олганидан сўнг, ушбу босқич
халокатли молиявий инқирозни бошлаб берди.
Do'stlaringiz bilan baham: |