Кучли фискал дизбаланс валюта инқирозини келтириб чиқаради. Кўриб ўтганимиздек, кучли фискал дизбаланс банк балансининг ёмонлашувига олиб келади, ўз навбатида юқорида тасвирланганидек валюта инқирозини юзага келишига олиб келади. Фискал дизбаланс бевосита валюта инқирозини келтириб чиқаради. Давлат бюджети дефицити назоратдан чиқиб кетса, хорижий ва махаллий инвесторларда давлат қарзини тўлаш борасида муаммолар мавжудлиги тўғрисида шубҳаланиша бошлайди. Бу ҳолат хорижий ва маҳаллий инвесторлар томонидан мамлакатдан пулни олиб чиқиб кетиш ва миллий валютани сотиш жараёни бошланади. Фискал ҳолатнинг назоратдан ташқарида эканлигини тан олиниши валютага нисбатан спекулятив ҳужумни келтириб чиқаради. Натижа валютанинг синишига олиб келади. Учинчи босқич. Тўлиқ молиявий инқироз. Одатда қарздорликни миллий валютада ифодаловчи кўплаб ривожланган иқтисодиётларга қарамақарши ривожланаётган давлатлар кўпгина қарздорлик шартномаларини валюта номувофиқлигига олиб келувчи хорижий валютада ифодалашади. Ривожланаётган давлатлардамиллий валютанинг кутилмаганда қадрини ошиши ёки тушиши (масалан, песо)миллий валютага нисбатан ҳисобланганда маҳаллий фирмаларнинг қарздорлик юкини оширади. Қиймати долларда ифодаланган қарзларни қайтаришда кўп песо талаб қилинади. Кўплаб фирмалар ўзлари ишлаб чиқарган товар ва хизматларини миллий валютада баҳолашганлиги сабабли фирмаларнинг активлари песога нисбатан қиймати ошмайди, балки уларнинг хорижий валютадаги қарзлари ўсади.Миллий валюта қадрининг пасайиши активларга нисбатан қарзларнинг қийматини оширади ва фирмаларнинг соф қиймати тушади. Соф қийматнинг пасайиши илгари тасвирлангантанловнинг қийнлашишига ва психологик риск муаммосини мураккаблаштиради.
Биз хозир ривожланаётган давлатларда қарз бозорининг институционал тузилмаси қанчалик даражада валютанинг девалвацияси билан ўзаро таъсирга эга бўлиши орқали мамлакатларни тўлиқ масштабли молиявий инқироз ҳолатига туширишини кўришимиз мумкин. Валюта қадрининг тушиши натижасида юзага келадиган валюта инқирози фирмаларнинг балансини ёмонлашишига олиб келади ва танловнинг ёмонлашувига ва психологик риск муаммосини кучайтиради. Иқтисодчилар тезтез валюта инқирози ва молиявий инқирозни биргаликда “эгизак инқирозлар” деб номлашади. Валютанинг синиши юқори инфлясияни келтириб чиқаради. Кўплаб ривожланаётган давлатларда марказий банклар ривожланган давлатлардан фарқли равишдаинфлясия хуружига нисбатан мустаҳкамликка эга эмас.Бундан кўришимиз мумкинки, валюта инқирозидан сўнгмиллий валютанинг кескин қадрини тушиб кетиши импорт товарлар нархига юқори даражада босимни келтириб чиқаради. Ҳақиқий ва кутилаётган инфлясияни кескин кўтарилиши бевосита маҳаллий фоиз ставкаларнинг ошишига олиб келади. Фоизли тўловларнинг ошиши натижасида фирмаларнинг пул оқимини қисқартиради. Фирмалар ўзларининг инвестицион фаолиятини молиялаштириш учунташқи молиялаштириш фондларига ҳаддан ортиқ боғлиқлиги юқори даражада ассиметрик маълумотлар муаммосини келтириб чиқаради. Ассиметрик маълумотлар таҳлили кўрсатадики, танловнинг қийинлашиши ва психологик риск муаммоси натижасида инвестицион ва иқтисодий фаолият пасаяди. Бундай шарт- шароитда банкларнинг банкротликка учраши банк тизимини инқироз ҳолатига туширади. (Буюк Депрессия даврида АҚШда бўлганидек). Банк инқирози ва кредит бозоридаги инқирозни келтириб чиқарувчи омиллар танловнинг ёмонлашуви ва психологик риск муаммоси, инқирознинг салбий таъсири оқибатида кредитлаш ва иқтисодий фаолиятнинг хонавайрон бўлганлигини англатади. Биз ҳозир сўнгги йилларда ривожланаётган давлатларда содир бўлган кўплаб молиявий инқирозларнинг иккитасини таҳлил қиламиз. Дастлаб, молиявий либераллашув/глобаллашув жараёни нотўғри бошқарилиши натижасида юзага келган биринчи йўлни тасвирловчи 1997-1998 -йиллардаги Жанубий Кореяда содир бўлган молиявий инқирозникўриб чиқамиз. Иккинчидан, кучли фискал дизбаланснинг иккинчи йўли натижасида юзага келган 2001-2002- йиллардаги Аргентинада содир бўлган инқирозни таҳлил қиламиз.