“ пул ва банклар


Навбатдаги молиявий хабар.“Ривожланган давлат иқтисодиёти



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet228/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

Навбатдаги молиявий хабар.“Ривожланган давлат иқтисодиёти 
ривожланаётган давлат иқтисодиётига қачон ўхшайди: 2008- йилнинг 
Исландия молиявий инқирози”. 
2008-йилда бошланган Исландияда молиявий инқироз ва иқтисодий 
пасайишдунёда юқори яшаш стандартларига эга кичик, бой миллат учун 
таажубли ходисаларни юзага келтириб,ривожланаётган давлатдаги 
молиявий инқирозсценарийси такрорланди. 
Молиявий либераллашув жараёнларининг бир қисми сифатида 2003-
йилда Исландия хукумати давлат улушига эга банкларни Исланд банк 
саноатини кенгайтирган махаллий инвесторларга сотди.Ушбу инвесторлар 
немис ва британ уй хўжаликларидан хорижий валютадаги депозитларни 
жалб қилиш ҳамда хорижий валютада ифодаланган кредитлар этарли ва 


арзон бўлганқисқа муддатли улгуржи фонд бозорларидан катта миқдорда 
қарз олишмақсадидачет элда филиалларни ташкил қилишди.Улар фондларни 
айнан банк эгаларига алоқаси бўлган маҳаллий инвестицион фирмаларга 
йўналтиришди. Табийки, фондларнинг катта қисми капитал ва кўчмас мулк 
кўринишидаги юқори рискли инвестицияларга йўналтирилди. Исландиянинг 
қимматли қоғозлар бозори қиймати ЯИМ нинг 250%миқдоригача тезкорлик 
билан ўсди ва фирмалар, уй хўжаликлари ҳамда банклар хорижий валютада 
қарз олишди. Натижада ривожланаётган давлатларда бўлгани каби кучли 
валюта номутаносиблиги содир бўлди. Бир вақтнинг ўзида Исландиянинг 
тартибга солиш тизими банк рискларини самарасиз назорат механизми 
билан таъминланган эди.
2008-йил октябрда АҚШ инвестицион банки Леҳманн Бротҳерс нинг 
банкротликка учраши Исландия банкларини молиялаштириб турган улгуржи 
қарз тизимини тўхтатишига олиб келди.Фонд бозорига йўлнинг мавжуд 
эмаслиги натижасида банклар ўларининг хорижий валютадаги қарзларини 
қайта тўлай олишмади. Кўпгина ҳолларда банклар томонидан қабул 
қилинган таъминот бошқа Исланд банкларини акцияларини ўз ичига олиб, 
уларнинг нархи олдинги қийматини маълум бир қисмигача пасайди. 
Банкларнинг активлари шу даражада ўсиб кетган эдики, мамлакатнинг ялпи 
ички махсулотидан деярли тўққиз баробарга ошиб кетган эди. Натижада 
хукумат банкларни банкротликдан ишончли тарзда қутқара олмас эди. 
Исландиядан хорижий капитал қочиб кетди ва Исланд кронасининг қиймати 
50%гача қадрсизланди.
Валюта курсини кескин пасайиши натижасида ташқи қарз юки миллий 
валютада ифодаланганда икки баробарга кўпайди. Натижада Исланд 
фирмалари ва уй хўжаликлари капиталининг катта қисмини эмирилиши 
тўлиқ масштабли молиявий инқирозни юзага келтирди. Ишсизлик 
даражасини уч баробарга ошиши,иш ҳақини тушиши, хукуматда катта 
ҳажмда бюджети дефицити шаклланиши билан иқтисодиёт кучли 
ретсессия ҳолатига тушди. Хорижий кредиторлар билан муносабатлар 
янада таранглашган бўлса, терроризмга қарши қонунга мувофиқхаттоки 
исланд фирмаларнинг активлари музлатилиши Буюк Британия билан 
алоқаларни янада оғирлаштирди. Кўпгина исландиялик одамлар балиқ овлаш 
ва қишлоқ хўжалиги саноатидаги анъанавий ишларига қайтишди. Фуқаролар 
ёмон вазиятнинг ҳам яхши томонларини топишди: исланд валютасининг 
қадрини пасайиши исландиянинг машхур балиғи, Исланд писта кўмири ва 
атлантик лососни хорижликлар учун анча қулай бўлишини таъминлади. 
Пруденсиал назорат 1) яхши риск менежмент ва мониторинг тизими 2) 
мавжуд мухим рискларни юзага келтирадиган фаолиятни чеклаш 3) 
ходимлар томонидан ўғирлик ва рухсат этилмаган харакатларни олдини 
олиш мақсадида ички назоратни ўз ичига олувчи ўз ўрнида тўғри риск 
менежмент жараёнларини банкларда мавжудлиги кафолатлаш орқали 
хавфсизроқ ва соғломроқ банк тизимини қўллабқувватлашга ёрдам 
беради.Жанубий Корея мисолида кўрсатганидек, тартибга солиш тизими 
тижорат фаолияти билан шуғулланувчилар томонидан банкларни эгаллаб 
олинишига рухсат берилмаслиги лозим. Тижорат фаолияти билан 
шуғулланувчилар банкларни эгаллаб олишса,Жанубий Кореядаги чеболлар 
кабибанк кредитларини ўз мақсадларини молиялаштириш йўлида 
фойдаланишади. Бу ҳолат юқори рискли кредитлаш фаолиятини 
кенгайишига, ўз навбатида банк инқирозини келтириб чиқаради.


Пруденсиал назорат ишлаши учун назоратчиларда ўзларининг 
фаолиятини амалга оширишлари учун этарли даражада ресурслар бўлиши 
керак. Ривожланаётган давлатлар иқтисодиёти учун бу жуда ҳам жиддий 
муаммо ҳисобланиб, пруденсиал назоратчилар жуда кам иш ҳақи олишади ва 
компьютер каби инструментлар этишмайди. Сиёсатчилар томонидан 
пруденсиал назоратчиларга катта босим мавжуд бўлиб, сиёсий улушини 
олиш (ёки тўғридантўғри пора олиш) мақсадидабанклардан “жуда 
”қаттиқ”бўлмасликларни талаб қилишади. Мустақилроқ тартибга солувчи 
ва назорат агентлиги сиёсий таъсирга қарши туриши, ўз ишини бажариши 
ва банк рискларини камайтириши лозим.

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish