“ пул ва банклар


Изчил молиявий либераллашув



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet230/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

Изчил молиявий либераллашув. 
Молиявий либераллашув узоқ муддатга юқори даражада фойдали 
бўлишига қарамасдан, ривожланаётган давлатлардаги бизнинг таҳлилимиз 
кўрсатадики, агарда ушбу жараён тўғри бошқарилмаса, халокатли 
натижаларни келтириб чиқаради. Либераллашув амалга оширилаётганда 
тўғри тартибга солиш/назорат тизими ва маълумотларнинг очиқлиги 
талаблари тўғри йўлга қўйилмаган бўлса, рискка мойилликни камайтирувчи 
зарур чекловлар жуда ҳам кучсиз бўлади.
Молиявий инқирознинг олдини олиш мақсадида, сиёсат юритувчилар 
ўзларининг 
молиявий 
тизимини 
либераллаштиришдан 
олдинтўғри 
институционал инфратузилмани ташкил қилиши шарт. Молиявий инқирозни 
олдини олиш юқорида тасвирланган кучли пруденсиал тартибга солиш ва 
назорат ҳамда валюталарнинг номутаносиблигини қисқартиришсиёсатини 
амалга ошириш муҳим ҳисобланади. Ушбу сиёсатни амалга ошириш кўп вақт 
олиши боис, кредитлашга баъзи чекловлар жорий қилиниши баробарида 
молиявий либераллашув босқичмабосқич татбиқ этилиши лозим. 
149
 
16-мавзу. Пулнинг халқаро муносабатлардаги харакат
РЕЖА: 
16.1.Пулнинг халқаро муносабатлардаги ҳаракатини юзага келтирувчи 
омиллар 
16.2.Валюта категорияси тушунчаси 
16.3.Валюталарнинг турлари
 
16.4.Валюта тизими
 
16.5.Жаҳон валюта тизими эволюцияси 
16.6.Валюта курси ва унга таъсир этувчи омиллар 
16.7.Валютанинг харид қобилияти 
16.8. Савдо баланси, тўлов баланси ва уларнинг ҳолати 
 
 
16.1.Пулнинг 
халқаро муносабатлардаги ҳаракатини юзага 
келтирувчи омиллар 
амият хўжалик фаолиятининг байналмилаллашуви, бир турдаги 
миллий 
валюталарни 
бошқа 
турдаги 
миллий 
валюталарга 
алмашинишига объектив зарурат туқЪдиради. Бундай зарурат, талаб 
ва таклифнинг тасири асосида валютани ўзига хос баҳоси – валюта 
курси шаклланадиган махсус бозорда туқЪилиб, амалга ошади. 
Мазкур бозор ўз ичига, хорижий валюталарни бир-бирига 
айирбошлаш билан боқЪлиқ жами муносабатларни олган ҳолда, 
уларнинг моҳияти, ҳукмрон валюта тизимини характери билан белгиланади. 
Жаҳон бозори тизимида хорижий валюталар бозори, товарлар ва капиталлар 
149
Frederic S.Mishkin. The economics of money, banking and financial markets. Pearson Education Limited pp. 
2013. pp. 245-263 
Ж 


бозорига нисбатан обúэктив равишда иккиламчи ўринни эгаллаб, уларга 
хизмат кўрсатади. 
Иқтисодий, сиёсий ва маданий тусдаги халқаро муносабатлар турли 
мамлакатлар фуқаролари бўлмиш юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг пул 
шаклидаги талаблари ва мажбуриятларини келтириб чиқаради. Халқаро 
ҳисоб-китобларнинг хусусиятли томони шундаки, ушбу ҳисоб-китобларда 
баҳо ва тўлов валютаси сифатида одатда хорижий валюталар ишлатилади, 
чунки ҳозирча умум тан олинган ҳамда барча давлатларда қабул қилиниши 
лозим бўлган жаҳон кредит пуллари мавжуд эмас. Шу билан биргаликда ҳар 
қандай мустақил мамлакатда қонуний тўлов воситаси сифатида унинг 
миллий валютаси ишлатилади. Шу сабабли ташқи савдо, хизматлар, 
кредитлар, инвестициялар бўйича ҳисоб-китоблар ҳамда давлатлараро 
тўловлардаги муҳим шартлардан бири бўлиб тўловчи ёки бенефетсиар шахс 
томонидан хорижий валютани сотиб олиш ёхуд сотиш шаклидаги бир 
валютани бошқа бир валютага айирбошланиши ҳисобланади. 
Жаҳон валюта, кредит, молия ва суғурта бозорлари шартноманинг 
объекти пул капитали ҳисобланган бозор муносабатларининг ўзига ҳос 
жараёни бўлиб ҳисобланади. Улар халқаро иқтисодий муносабатларнинг 
ривожланиши асосида шаклланган. Амал қилиш нуқтаи назаридан ушбу 
бозорлар такрор ишлаб чиқаришнинг узлуксизлиги ва рентАбеллигини 
таъминлаш мақсадида жаҳон миқёсидаги молиявий оқимларнинг тўплануви 
ҳамда уларнинг қайта тақсимотини таъминловчи бозор муносабатларининг 
тизими бўлиб хизмат қилади. Институционал нуқтаи назардан эса жаҳон 
молиявий оқимлари улар орқали амалга ошадиган банклар, ихтисослашган 
молия-кредит ташкилотлари ҳамда фонд биржалари йиғиндисидан 
иборатдир. 
Жаҳон валюта, кредит ҳамда молиявий бозорлари ривожланишининг 
объектив асоси бўлиб амалдаги капиталнинг доиравий айланиш 
қонуниятлари ҳисобланади. Жаҳон бозорининг айрим участкаларида 
вақтинча бўш бўлган капиталлар пайдо бўлса, унинг бошқа бир жойларида 
мазкур капиталларга доимий талаб пайдо бўлади. Капиталнинг 
ҳаракатсизлиги унинг табиати ва бозор қонуниятларига зиддир. Жаҳон 
валюта, кредит ҳамда молиявий бозорлари ушбу қарама-қаршиликни 
умумжаҳон хўжалиги миқёсида ҳал этадилар. Вақтинча бўш бўлган пул 
капиталлари бозор механизми ёрдамида такрор ишлаб чиқаришнинг 
узлуксизлиги ва тадбиркорларга фойдани таъминлаган ҳолда капитал 
доиравий айланиши жараёнига яна жалб этилади. Жаҳон валюта, кредит 
ҳамда молиявий бозорлари тааллуқли миллий бозорлар негизида пайдо 
бўлган ва миллий бозорлар улар билан яқиндан муносабатдадир. Жаҳон 
валюта, кредит ҳамда молиявий бозорларига қуйидагилар хосдир: 
- ниҳоятда катта масштаблар. Айрим баҳоларга қараганда жаҳоннинг 
валюта ва молиявий бозорларидаги кунлик операциялар ҳажми товарлар 
билан жаҳон савдоси ҳажмидан 50 маротаба кўпдир; 
- географик чегараларнинг ёъқлиги; 
- операцияларнинг узлуксиз, сутка давомида олиб борилиши; 
- етакчи давлатларнинг валюталари ҳамда халқаро ҳисоб-валюта 
бирликларидан фойдаланиши; 
- иштирокчилари бўлиб асосан нуфузли банклар, корпорациялар ҳамда 
юқори рейтингга эга молия-кредит институтлари ҳисобланади; 
- ушбу бозорларга ниҳоятда ишончли ёки салмоқли кафолатга эга 
мижозлар чиқиш ҳуқуқига эга; 


- молиявий хизматлар жараёнидаги инқилобий шароитларда бозор 
сегментлари ва шартнома инструментларининг диверсификацияси; 
- ўзига ҳос, халқаро тусдаги фоиз ставкалари; 
- ЭҲМнинг энг янгиларидан фойдаланиш заминида қоғозсиз 
операцияларни стандартлаштириш ҳамда ахборот технологияларининг 
юқори даражаси. 
Жаҳон валюта, кредит ҳамда молиявий бозорлари ривожланишининг 
объектив асоси бўлиб хўжалик муносабатлари глобаллашувининг 
чуқурлашиши ҳамда тегишли миллий бозорларнинг чекланган имкониятлари 
ўртасидаги зиддиятнинг кучайиши ҳисобланади. Жаҳон валюта, кредит, 
қимматли 
қоғозлар 
ҳамда 
олтин 
бозорлари 
ривожланишининг 
ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб жаҳон молиявий оқимлари, бозор 
иштирокчиларига таклиф этилаётган кредитлар қийматининг ҳажми ва 
тақсимотини мувофиқлаштирувчи рақобат ҳисобланади. Бироқ рақобат 
кураши ҳамма вақт ҳам самарали ва нуқсонсиз эмасдир. Шу сабабли ушбу 
жараёнларни бозор ҳамда давлат томонидан мувофиқлаштирилиши 
биргаликда олиб борилади. Давлат жаҳон бозорлари фаолиятига инқирозли 
жараёнларнинг олдини олиш ёки уларни бартараф этиш мақсадида 
аралашади. 
Халқаро иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши ҳом ашё манбалари 
ва истеъмолчилар бозорлари учун рақобат курашининг кучайиши билан 
самарали инвестициялар ҳамда молиявий оқимлар миллий характерини 
ёъқотган ва ўзининг космополитик табиатини кўрсатган ҳолда бир 
мамлакатдан бошқа бир мамлакатга стиҳияли асосда оқиб ўтади. Миллий 
валюта, кредит ва молиявий бозорлар ўзларининг мустақиллигини нисбатан 
сақлаб қолган ҳолда фаолиятларини тўлдирувчи ҳамда миллий иқтисодиёт ва 
пул-кредит тизимлари билан боғлиқ бўлган бошқа шу каби жаҳон бозорлари 
билан чамбарчас боғланиб кетмоқдалар. Жаҳон валюта, кредит ва молия 
бозорлари ўзларининг катта имкониятлари ҳамда кўп мақсадлилигининг тез 
ўсиши натижасида халқаро валюта-кредит ва молиявий муносабатлар ҳамда 
жаҳон иқтисодиётининг муҳим звеноларидан бирига айланди. 
Миллий валюта, кредит ва молия бозорларининг жаҳон валюта бозори 
операцияларидаги иштироки қуйидаги бир қатор омиллар билан 
белгиланади: 
- мамлакатнинг жаҳон хўжалиги тизимидаги тегишли ўрни ҳамда 
валюта-иқтисодий ҳолати; 
- ривожланган кредит тизими ва яхши ташкил этилган фонд 
биржасининг мавжудлиги; 
- солиққа тортишнинг ўрта меъёрлиги; 
- хорижлик қарз олувчиларга миллий бозорга чиқиш ва хорижий 
қимматли қоғозларга биржа котировкасига кириш имконини берувчи 
имтиёзли валюта қонунчилигининг мавжудлиги; 
- қулай географик жойлашиши; 
- сиёсий тузумнинг нисбатан барқарорлиги ва бошқа шу кабилар. 
Юқорида зикр этилган омиллар халқаро операцияларни амалга 
оширувчи миллий бозорлар доирасини чеклайди. Рақобат кураши 
натижасида НЪю-Ёрк, Лондон, Люксембург, Франкфурт-Майн, Сингапур ва 
бошқа шу каби жаҳон молиявий марказлари шаклланди. 
Ўзбекистон Республикаси ўз мустақилигига эришганидан сўнг бозор 
муносабатлари асосида ўз ривожланиш ёълини танлар экан, замонавий 
молиявий бозор ва унинг воситаларига эҳтиёж пайдо бўла бошлади. 2003


йилда жорий валюта операциялари бўйича сўмни хорижий валюталарга 
эркин конвертирлашни жорий этилиши хўжалик юритувчи субъектларнинг, 
шу жумладан, тижорат банкларининг валюта операцияларининг сезиларли 
даражада ошишига олиб келди. 
Иқтисодий, сиёсий ва маданий тусдаги халқаро муносабатлар турли 
мамлакатлар фуқаролари бўлмиш юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг пул 
шаклидаги талаблари ва мажбуриятларини келтириб чиқаради. Халқаро 
ҳисоб-китобларнинг хусусиятли томони шундаки, ушбу ҳисоб-китобларда 
баҳо ва тўлов валютаси сифатида одатда хорижий валюталар ишлатилади, 
чунки ҳозирча умум тан олинган ҳамда барча давлатларда қабул қилиниши 
лозим бўлган жаҳон кредит пуллари мавжуд эмас. Шу билан биргаликда ҳар 
қандай мустақил мамлакатда қонуний тўлов воситаси сифатида унинг 
миллий валютаси ишлатилади. Шу сабабли ташқи савдо, хизматлар, 
кредитлар, инвестициялар бўйича ҳисоб-китоблар ҳамда давлатлараро 
тўловлардаги муҳим шартлардан бири бўлиб тўловчи ёки бенефетсиар шахс 
томонидан хорижий валютани сотиб олиш ёхуд сотиш шаклидаги бир 
валютани бошқа бир валютага айирбошланиши ҳисобланади. 
Иқтисодий, сиёсий ва маданий тусдаги халқаро муносабатлар турли 
мамлакатлар юридик шахслари ҳамда фуқароларининг пул талабномалари ва 
мажбуриятларини келтириб чиқаради. Халқаро ҳисоб-китобларнинг ўзига 
ҳослиги шундаки, баҳо ва тўлов валютаси сифатида одатда хорижий 
валюталар ишлатилади, чунки ҳозирги кунда барча давлатларда қабул 
қилиниши мажбурий бўлган умум тан олинган жаҳон кредит пуллари ёъқ. 
Шу билан биргаликда қонуний тўлов воситаси сифатида ҳар бир суверен 
давлатда унинг миллий валютаси ишлатилади. Шу сабабли ташқи савдо, 
хизматлар, кредитлар, инвестициялар, давлатлар аро тўловлар бўйича ҳисоб-
китобларнинг зарурий шарти бўлиб тўловчи ёки олувчи томонидан бир 
валютани бошқа бир валютага сотиб олиш ёхуд сотиш шаклидаги 
алмашиниши ҳисобланади. 
Валюта муносабатлари - бу, валютани жаҳон хўжалиги муомаласида 
амал қилиш жараёнида ва халқаро алоқалар соҳасига хизмат кўрсатишда 
ўзига ҳос пул муносабатларининг йиғиндисидир,
150
ёки давлатлар, жаҳон 
валюта бозорининг субъектлари, муайян давлатнинг резидент ёки норезидент 
шахслари ўртасида валюталарни сотиш, сотиб олиш, мажбуриятларни 
бажариш ҳамда бошқа шу каби жараёнларда вужудга келадиган 
муносабатлардир.
Валюта муносабатлари - бу халқаро алоқаларга хизмат кўрсатувчи ва 
жаҳон хўжалигида валюта муомаласи жараёнида вужудга келадиган ўзига 
ҳос пул муносабатларининг мажмуидир. Валюта муносабатлари жаҳон 
валюта тизимининг асоси бўлиб хизмат қилади. Уларнинг шаклланиш 
жараёнларини ўрганиш Ўзбекистон учун нафақат назарий, балки амалий 
аҳамиятга ҳам эгадир. 
Валюта муносабатларининг пайдо бўлиши, ўзгартирилиши ёки 
тугатилишининг ҳуқуқий асослари бўлиб халқаро келишувлар ва ички давлат 
қонун-қоидалари ҳисобланади. 
Ўзбекистон банкларининг халқаро молия тизимлари ва унинг 
эълиментлари билан алоқаларини таҳлил қилар эъканмиз, ушбу 
муносабатлар асосан ташқи савдога хизмат қилиш ҳамда Халқаро молия 
150
Финансово-кредитный энциклопедический словарь / Колл. авторов; Под общ. ред. А.Г. Грязновой. – М.: 
Финансы и статистика, 2004. – 1168 с 


институтлари (ХМИ) ва хорижий банклардан имтиёзли шартлар асосида 
молиявиж ресурсларни жалб қилишдан иборат эъканлигига, шунингдек, бу 
борада молиявиж хавфсизликни ҳисобга олган ҳолда эъҳтиёткорона, узоқни 
кўзлаган стратегик сиёсат олиб борилаётганлигининг гувоҳи бўламиз. Бунга 
кўра, юқорида ажтганимиздек, ташқи қарзлар узоқ муддатли асосда 
иқтисодиёт тармоқларини модернизаcия қилиш дастурларига киритилган 
инвестиcия ложиҳаларини молиялаш, кичик бизнес ва хусусиж тадбиркорлик 
суб~эктларини қўллаб-қувватлашга жўналтирилмоқда. Бу жараёнларда 
банклар ложиҳаларни амалга оширувчи ташкилотлар ва ХМИлар ўртасида 
молиялашдаги воситачи сифатида қатнашмоқда. 
"Валюта" категорияси миллий ва жаҳон хўжалиги ўртасида алоқа ҳамда 
ўзаро муносабатларни таъминлайди. Жаҳон валюта тизими жаҳон пулларини 
амалдаги шаклларига асослангандир. Жаҳон пуллари деб халқаро 
муносабатларга (иқтисодий, сиёсий, маданий) хизмат кўрсатувчи пулларга 
айтилади.
Ҳар бир мустақил давлат ўз миллий пул тизимига эга бўлгани сингари, 
ўзининг валюта тизимига ҳам эга. Валюта тизими ташкилий жиҳатдан 
валюта муносабатлари, валюта фондлари ҳамда ушбу муносабатларни амалга 
ошиши, валюта фондларининг шаклланиши, тақсимоти ва қайта тақсимоти 
билан боғлиқ муносабатларни амалга оширувчи ҳамда мувофиқлаштирувчи 
давлат органлари йиғиндисидан иборатдир. 
Хар қандай давлат иқтисодида пул муҳим аҳами тни касб тади, жами 
тнинг ишлаб чиқариш, тақсимот, муомала ва истеъмол жараёнларини қамраб 
олади, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш учун шароит ратиб беради. 
Пул ва иқтисод ơзаро ơзвий боğлиқ бơлган лементлардир. Агар жами т 
иқтисодида муаммолар пайдо бơлса, албатта бундай муаммолар, ơзининг 
салбий аксини жами тнинг пул муомаласида топади. Шунинг учун пулни 
жами т иқтисодий хаётининг барометри деб бежиз айтишмаган.
Иқтисодий назарияда ҳақиқий пул, товар квивалент сифатида мавжуд 
бơлиб, истеъмолчиларнинг муомалага бơлган хтиёжларини қондиради. 
Қоğоз пуллар са, ҳақиқий пуллар қийматининг муомаладаги ифодасидир ёки 
вакилидир. 
Хар қандай мустақил давлат ơз пулига га ва бундай пул шу давлат учун 
миллий пул бирлиги ҳисобланади. Миллий пул бирлиги ơзининг номи ва 
маълум бир муомала тарихига га. 
Назари да пул ва валюта категори лари мавжуд бơлиб, пул ва валюта 
иккаласи бир нарса, аммо ҳамма вақт ҳам пул валюта бơлавермайди. Агарда, 
муай н бир давлатнинг миллий пул бирлиги жаҳон бозорига чиқиб давлатлар 
ơртасида муомала, тơлов ва жамğариш воситаси сифатида ишлатилса, Ъни 
пулнинг функси ларини бажарса, у валютага айланади. 
Халқаро валюта муносабатлари – бу, валютанинг жаҳон хơжалигида 
амал килиши борасида шаклланадиган ва миллий хơжаликлар фаолияти 
натижаларининг ơзаро алмашувига хизмат кơрсатадиган ижтимоий 
муносабатлар йиğиндисидир . Ёки давлатлар, жаҳон валюта бозорининг 
субъектлари, муай н давлатнинг резидент ёки норезидент шахслари орасида 
валюталарни сотиш, сотиб олиш, мажбуриятларни бажариш ва бошқа шу 
каби жараёнларда вужудга келадиган муносабатлардир.
Валюта муносабатларининг пайдо бơлиши, ơзгартирилиши ёки 
тугатилишининг ҳуқуқий асослари бơлиб, халқаро келишувлар ва давлатнинг 
ички қонун ва қоидалари ҳисобланади. 


Валюта муносабатлари нисбатан мустақил муносабатлар бơлгани ҳолда, 
тơлов баланси, валюта курси, ҳисоб-китоб операси лари орқали дунё 
иқтисодига сезиларли таъсир кơрсатади. 
Валюта муносабатларининг ҳолатига қуйидагиларга боğлиқ бơлади: 
-миллий ва жаҳон иқтисодиётининг ривожланганлик даражасига; 
-сиёсий аҳволга; 
-жаҳон бозорида давлатлараро муносабатлар борасидаги муаммоларга ва
бунда муаммоларнинг ривожланиш тенденси ларига 

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish