“ пул ва банклар


Инфляциянинг ижтимоий, иқтисодий оқибатлари



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

 
7.2.Инфляциянинг ижтимоий, иқтисодий оқибатлари. 
ар бир мамлакатда инфляция мавжудлиги ундаги иқтисодий 
ҳолатниг ёмонлашувига сабаб бўлади. Ушбу салбий ҳолатлар 
қуйидаги ёъналишларда юзага чиқади: 
1) Ишлаб чиқариш хажми қисқаради, чунки нарх-
наволарнинг доимий тарзда тебраниб туриши ишлаб 
чиқаришни ривожлантиришга бўлган истиқболларга 
ишончни ёъқотишга олиб келади. 
2) Ишлаб чиқариш соҳасидаги капитал савдо ва воситачилик 
операцияларига оқиб ўтиши кузатилади. Чунки савдо ва воситачилик 
соҳаларида капитал айланиши тез амалга ошади ва катта фойда келтиради. 
Инфляция юқори бўлган даврда аҳоли ўртасида пулдан қочиш ҳолати 
кузатилади, яъни кишилар қўлларидаги пуллардан имконият даражасида 
тезроқ сарфлашга ҳаракат қиладилар. Улар пулларга турли товарлар сотиб 
оладилар.
3) Нарх-навонинг кескин ва нотекис ўзгариши натижасида чайқовчилик 
кенгаяди. Инфляция натижасида товар танқислиги (дефицит) юзага 
чиқади. Ушбу тақчиллик нарх-навонинг кескин кўтарилади. Чунки инфляция 
даражаси туфайли юридик ва жисмоний шахсларга тижорат банкларидан 
бериладиган кредитларнинг 17 фоиз даражасиниг юқори даражада 
ўрнатилади. Ушбу салбий ҳолат ишончни пасайтиради. Инфляциянинг энг
асосий ижтимоий оқибати бўлиб даромадлар ва бойликларни қайта 
тақсимланиши амалга ошиши ҳисобланади. Ушбу қайта тақсимланиши 
қуйидаги омиллар натижасида амалга ошади:
- мамлакат аҳолисининг даромадлари индексация қилинмаслиги;
- тижорат банклари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга
бериладиган кредитлар баҳолар индексларининг ўзгаришини ҳисобга 
олинмаган ҳолда берилишлиги. Инфляция шарт-шароитларида 
мамлакатда ички маҳсулот ва миллий даромад қуйидаги ёъналишларда қайта 
тақсимланади: 
1) Миллий иқтисодиёт тармоқлари, ишлаб чиқариш соҳалари ва 
мамлаат худудлари ўртасида нарх-навонинг нотекис ўсиши натижасида 
2) Мамлакат аҳолиси ва давлат ўртасида. Бунда давлат томонидан 
муомаладаги ортиқча пул массасидан қўшимча даромад сифатида 
фойдаланади. Халқаро амалиётда бу инфляцион солиқ деб номланади;
3) Мамлакат аҳолисининг синфлари ва турли тоифалари ўртасида. 
Махсулотлар ва хизматларга бўлган нарх-навонинг нотекис ўсиб кетиши 
Ҳ 


натижасида аҳоли ўртасида ижтимоий тоифаларга бўлинишини (бойлар, 
камбағаллар, қашшоқлар), мулкий ҳолатидаги фарқни чуқурлашувига, 
жамғармалар ва жорий истеъмолнинг кескин ўзгариши юзага чиқади.
Инфляциянинг ижтимоий салбий таъсири энг аввало қатъий белгиланган 
даромадлари олувчи шахслар ҳисобланган – нафақахўрлар, ногиронлар, кўп 
фарзандли оилалар ва давлат хизматчилари (ўқитувчилар, врачлар, боғча 
ходимлари ва бошқалар) учун жуда оғир кечади;
4) Дебиторлар ва кредиторлар ўртасида. Ушбу ҳолатда олинган 
қарзларни пул қадрсизланиши натижасида дебиторлар даромад олади ва 
бунинг акси, кредиторлар қўшимча зарар кўради. Биз юқорида келтирган 
инфляциянинг иқтисодий ва ижтимоий салбий оқибатлари қўшимча равишда 
мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқаларга ҳам фаол таъсир кўрсатади.
Инфляция даражаси юқори мамлакатлар билан қўшимча суғурта ва 18 турли 
кафолатлар асосида ўзаро муносаблар олиб борадилар. Халқаро амалиётда
ушбу муносабатлар савдонинг камситилиши ёки дискриминация деб 
номланган. Мамлакат иқтисодиётига айниқса жиловланмаган 
(гиперинфляция) жуда салбий таъсир этади. Бунинг натижасида иқтисодий 
ва ижтимоий қарама-қаршиликлар кескинлашади, аҳоли ўртасида 
хукуматга бўлган норозилик кучаяди. Шунинг учун, хукумат қарама-
қаршиликларни 
ижобий 
ҳал 
қилиш, 
миллий 
пул 
тизимининг 
барқарорлаштириш учун оқилона ишлаб чиқилган инфляцияга қарши 
чоратадбирларни амалга ошириши лозим бўлади 
Инфляция жамиятнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. 
1. Мамлакат иқтисодий аҳволини танг ҳолга олиб келади: 
- ишлаб чиқариш ҳажми тушиб кетади баҳоларнинг ошиб
бориши ишлаб чиқариш истиқболларига туғоноқ бўлади. 
- капиталнинг асосий қисми ишлаб чиқаришдан савдо соҳасига,
воситачилик соҳасига оқиб ўтади. Чунки ишлаб чиқаришдан кўра савдо
соҳасидаги капитал тезроқ ва кўпроқ фойда келтиради; 
- баҳоларнинг ўзгариб туриши олиб-сотарликни ривожлантиради,
арзон вақтида олиб, қиммат бўлганда сотиш жараёни, товар
захираларини яшириш жараёнлари авж олади; 
- кредит бериш жараёнлари чекланган бўлади. Қарз олувчилар
кўпаяди-ю, қарз берувчилар сони қисқаради, чунки қарз берган 
ютқазиши мумкин. Давлатнинг молия ресурслари қадрсизланади ва ҳк. 
2. Аҳолининг кам даромад олувчи қисмининг ижтимоий
жиҳатдан аҳволи ёмонлашади. Уларнинг реал даромадлари камаяди.
Номинал даромаднинг баҳолар ўсишидан тушиб кетиши натижасида
аҳолининг ҳаёт даражаси пасаяди. Айниқса, нафақа, давлат
ташкилотларидан маош олувчиларнинг аҳволи қийинлашиши мумкин.
Инфляция аҳоли жамғармаларининиг қадрсизланишига олиб келади.
Баъзида инфляция аҳоли баъзи қатламларининг (савдо-сотиқ соҳасида)
бойишига олиб келади. Давлат аҳолининг даромадлар даражасини
тенглаштириш мақсадида даромад ва солиқларни индексация
қилиб боради. 
Мамлакат томонидан инфляциянинг самарали ташкил қилинмаслиги
натижасида қуйдаги оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.
а) ҳарбий харажатларнинг ўсиши ва иқтисоднинг милитарлашуви.
Ҳарбий техника сотиб олиш ва бошқа ҳарбий харажатларни қоплаш


билан боғлиқ бўлган жараёнлар муомалага керагидан ортиқча пул
чиқаришга сабаб бўлади. 
б) давлат қарзларнинг ўсиши ва бюджет дефицитининг
мавжудлиги. 
Бюджет дефицити одатда заёмлар чиқариш ёки банкноталар
эмиссия қилиш ёъли билан қопланади. Бу ўз навбатида қўшимча
муомала воситалари бўлишига, қўшимча талаб юзага келишига олиб 
келади. Ўзбекистонда бюджети дефицитини қоплаш юқорилардагидан
ташқари 1996- йилдан бошлаб давлат қисқа муддатли
мажбуриятларини (ДҚМ) сотиш орқали ҳам қопланмоқда. 
Барчамиз сингари ҳукумат ҳам ўз ҳаражатлари бўйича 
тўловларни амалга ошириши лозим. Албатта унинг ҳам бужет 
чекловлари бор. Ўз харажатларимизни тўлаш учун пулни ишлаб 
топишимиз ёки қарзга олиб туришимиз мумкин. Давлат ҳудди шу 
усуллардан фойдаланади: давлат бужетини янги солиқларни киритиш 
ёки қарзга маблағларни давлат облигацияларини чиқариш орқали жалб 
қилиши мумкин. Тўғриси биздан фарқли равишда давлат учинчи 
имконияти ҳам мавжуд: пулни эмиссия қилиш ва махсулот ва хизматлар 
учун тўловни амалга ошириш.
Давлат 
харажатларини 
молиялаштириш 
усуллари 
давлат 
бужетини чегаралаш шартларига бўйсунади ва қуйидагича ташкил 
этилади: давлат бужети дифисити ДЕФ (давлат харажатлари Г ва 
солиқ даромадларининг Тнинг фарқи) монетарй база АМВ ва аҳоли 
қўлидаги облигацияларнинг АВ суммаси ўзгаришига тенг бўлиши керак.
Математик нуқтаи назардан қуйидагича бўлади: 

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish