нархнавоси ҳамда аҳолини даромадларини ўсиши вақтинча тўхтатилади.
Яширин инфляцияни вужудга келишини асосий сабабларидан бири бу
нархлар устидан маъмурий назорат ўрнатишдир. Бунинг натижасида бозор
механизми деформацияланади. Унинг қайси даражада ва ўзгарганлиги
даражаси ва давомийлиги давлат томонидан олиб бориладиган сиёсатга
ҳамда тартибга солиш шаклига бевосита боғлиқ бўлади. Ушбу
инфляциянинг салбий томони шундан иборатки, инфляция даврида
ишсизлик даражаси ошади, чунки ишлаб чиқариш ривожланмайди.
Хорижий ва миллий иқтисодий назариянинг қарашларига асосан миллий
иқтисодиётнинг балансини бузилиши ва унинг оқибатида инфляциянинг
юзага чиқишининг қуйидаги тўртта омиллари мавжуд:
- қоғоз пулларнинг эмиссия қилишда ва ташқи савдода давлатнинг
мутлоқ монополияси;
- ҳозирги замон давлат функцияларини бажариш учун давлат
харажатларини ортиши;
- касаба уюшмалари томонидан бюджет муассасалари ишчи-
ходимларининг иш ҳақларини ошириш бўйича фаолияти;
- иқтисодиётда маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, хизматлар
кўрсатиш соҳасида айрим хўжалик субъектларининг монополия (олигополия)
ҳолатининг мавжудлиги.
Инфляцияни юзага келтирувчи омилларга қараб унинг
сабабларини ички ва ташқи сабабларга бўлиш мумкин. Инфляциянинг
ички омиллари монетар-пул сиёсати билан ва хўжалик фаолияти
билан боғлиқ турларига бўлинади. Пул муомаласи муомаладаги пул
массасаини банк томонидан муомалага чиқарилган пулларнинг банкга
қайтиб келиш тезлигини ифодалайди. Агар муомалада олтинга
алмашинмайдиган банкноталар ёки қоғоз пуллар амал қилса, у ҳолда
нақд пул муомаласи пул муомаласи қонунига асосан амал қилади. Қоғоз
пуллар миқдори муомала учун керак бўлган олтин пулларнинг
назарий миқдорига тенг бўлганда пул муомаласида ҳеч қандай салбий
жараёнлар юз бермайди. Юқорида кўрсатилган талаб пулнинг
барқарорлигини таъминлайди, шунингдек, пул муомаласи мавжуд бўлган
барча ижтимоий тизимларда ўз кучига эга. Пул муомаласи қонуни
муомаладаги товарлар массаси, уларнинг нарх даражаси ва пул
муомаласи тезлиги орасидаги иқтисодий алоқадорликни акс эттиради.
Бу қонунга асосан муомала учун зарур бўлган пул миқдорини
қуйидаги формула билан ифодалаш мумкин:
Шундай қилиб, муомила учун зарур бўлган пул миқдорига ишлаб
чиқариш ривожи ва шарт- шароитларига боғлиқ бўлган турли хил
омиллар таъсир кўрсатади. Муомала учун зарур бўлган пул миқдорига
таъсир кўрсатувчи асосий омил- бу товарлар ва хизматлар бахоси
ҳисобланади. Пул миқдори товарлар ва хизматлар бахосига тўғри
Realizatsiya
qilinadigan
tovarlar narxi
summai
Do'stlaringiz bilan baham: