“ пул ва банклар


-2014 йилларда муомаладаги евро банкноталарининг сони



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

2008-2014 йилларда муомаладаги евро банкноталарининг сони
84
Европа Марказий банки қуйидаги бирликдаги банкноталарни эмиссия 
қилади, яъни, 1,5,10,20,50,100,200,500 евроларни эмиссия қилади. 
Юқоридаги расмдаги маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, 200 ва 500 евролик 
банкноталар эмиссияси 2008 йилдан 2014 йилга қадар ўзгармай қолган. 
5,10,20,100 евролик банкноталар эмиссияси шу йиллар давомида қисман 
ортган. Аммо фақат 50 евролик банкнота эмиссияси 2008 йилдан 2014 йилга 
қадар жуда катта тезликда ортиб борган. Жумладан 2008 йилда 50 евролик 
банкнота 4,2 млрд. дона эмиссия қилинган бўлса, 2014 йилга келиб эса 7,5 
млрд. донага етган. Бу ҳолат шундан далолат берадики, аҳолининг талаби 
нисбатан 50 евролик банкноталарда юқори даражада. Шу билан бирга ЙМБ 
пул сиёсати Евроҳудуд аҳолисининг истеъмол даражасини оширишга 
қаратилган. 
 
7-мавзу: Инфляция ва унга қарши курашиш ёъллари 
 
РЕЖА: 
 
7.1. Инфляция, унинг мазмуни, келиб чиқиш сабаблари ва 
шакллари. Муомаладаги пул массаси ва уни бошқариш. 
7.2.Инфляциянинг ижтимоий, иқтисодий оқибатлари.
7.3.Ўзбекистон Республикасида инфляцион жараёнларнинг ўзига 
хослиги 
7.4.Инфляцияга қарши курашиш мақсадида пул- кредит сиёсати
ва унинг амалий аҳамияти 
7.1. Инфляция, унинг мазмуни, келиб чиқиш сабаблари ва 
шакллари. Муомаладаги пул массаси ва уни бошқариш

84
Annual report 2014. 
www.ecb.eu
  


нфляция лотинча «инфлатио» сўзидан олинган бўлиб
«иш», «бўртиш», «кўпчиш» деган маънони англатади. Бу
сўз
ХИХ асрнинг ўрталаридан бошлаб иқтисодчилар
томонидан иқтисодий термин сифатида ишлатилгунча 
қадар, у тиббиётда хавфли ўсма касалини ифодалашда
қўлланилган. Тарих ҳақиқатда ҳам бу сўзнинг ҳар
томонлама хавфли эканлигини кўрсатди. Чунки инфляция қандайдир
алоҳида олинган бозорда товарлар ва хизматлар нархининг
ўсишидангина иборат бўлмасдан, бу умумиқтисод учун хавфли
ҳодисадир. Инфляция сўзининг иқтисодий таржимаси – муомалада
мавжуд бўлган товарлар ва уларнинг баҳосига нисбатан кўп пул
чиқариш деган маънони англатади. Иқтисодда инфляциянинг якуни
товарлар баҳосининг ўсишига, қониқтирилмаган, лекин қисман
тўланиши мумкин бўлган талабларнинг вужудга келишга олиб келади.
Одатда инфляциянинг бу тури - классик инфляция деб юритилади.
Инфляция сўзи пул муомаласи соҳасида АҚШ нинг Шимолий ва 
Жанубий штатлари ўртасида фуқаролар уруши бўлганда муомалага
жуда кўп миқдорда (450млн. грин бек) қоғоз доллар чиқарилган
бошлаб қўлланила бошлаган. Уларнинг сотиб олиш қобилияти икки
йилдан кейин 50 фоизларгача тушиб кетган . Агар тарихга эътибор
берадиган бўлсак, уруш ва бошқа офатлар сабабли давлат
харажатларнинг ошиб кетиши, инфляция билан узвий боғлиқ. 
Масалан, Англияда кучли инфляция ХИХ асрнинг бошида Наполеон
билан уруш даврида, Францияда - Француз революцияси даврида,
Россияда ХИХ асрнинг ўрталарида намоён бўлган. Германияда жуда
юқори суръатлардаги инфляция 1923 йилларда бўлиб, муомаладаги
пул массаси 496 квинтиллион маркагача этган ва пул бирлиги
триллион марта қадрсизланган. Бу тарихий мисоллар кўрсатадики, 
инфляция ҳозирги давр жараёни бўлмасдан, тарихан мавжуд бўлган 
жараёндир. Инфляция ва унинг ривожланиши алоҳида олинган
мамлакатда маълум хусусиятларга эга бўлиши мумкин. Ҳозирги давр
инфляцияси, ўтган давр инфляциясидан фарқ қилувчи хусусиятларга
эга. Олдинги инфляциялар вақтинчалик бўлиб, улар одатда уруш
вақтида ҳарбий харажатларни қоплаш учун қоғоз пуллар чиқарилиши
натижасида юзага келган. Бирор даромад олмасдан туриб, яъни
ишлаб чиқариш ва товарооборот суръатларини оширмасдан ёки бу
кўрсаткичлар камайиб кетган ҳолда давлат томонидан бўладиган
харажатларни молиялаштиришнинг асосий ёълларидан бири қоғоз
пулларни муомалага чиқаришдан иборат бўлган. Натижада муомалага
чиқарилган пуллар, муомала учун зарур бўлган олтин миқдоридан
ошиб кетган ва пулнинг реал қиймати унинг номинал қийматидан
тушиб кетган, яъни, хақиқатда пул бирлиги ўзида кўрсатилганидан
кам олтин миқдорни ифода қила бошлаган. Олдинги инфляцияларнинг
яна бир хусусияти шундаки, улар маълум даврда намоён бўлган.
Ҳозирги давр инфляцияси эса одатда доимий (хроник) характерга эга 
бўлиб хўжалик ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олиши билан, пул
омилларидан ташқари бошқа иқтисодий омилларга таъсир қилиши 
билан фарқланади. Охирги йилларда инфляция тез-тез учраб турадиган
И 


жараён бўлиб, сифати ҳам ўзгариб бормоқда. Бунинг сабаби шундаки,
ҳозирги кунлардаги инфляция: биринчидан, узлуксиз баҳоларнинг
ошишига; иккинчидан пул муомаласи қонунининг бузилиши натижасида
умумхўжалик механизмининг ишдан чиқишига олиб келади. ХХ аср
инфляциясининг асосий сабаби товар камёблигигина бўлиб қолмасдан,
ишлаб чиқариш ва қайта ишлаб чиқаришда кризислар мавжудлиги
билан ифодаланади. Ҳозирги давр инфляцияси биринчидан; пул
талабининг товар таклифидан ошиши натижасида пул муомаласи 
қонунининг бузилиши; иккинчидан; - ишлаб чиқаришга кетадиган
харажатлар салмоғининг ўсиши натижасида товарлар баҳосининг
ошиши ва шу сабабли пул массасининг ортиб бориши билан ифодаланади. 
Инфляциянинг асосий сабаби - бу халқ хўжалигининг турли соҳалари
ўртасида вужудга келган номутаносибликдир. Бу авваламбор, жамғарма 
ва истеъмол ўртасидасидаги, талаб ва таклиф, давлатнинг даромадлари ва
харажатлари ўртасидаги муомаладаги пул массаси ва хўжаликларнинг 
нақд пулга бўлган талаби ўртасидаги номутаносибликлардан
иборатдир.
1960-йилларнинг бошида инфляция даражаси АҚШда 1-2%ни ташкил 
этган. Охирги йилларда бу кўрсаткич юқори бўлиб, нобарқарорлиги билан 
ажралиб туради. 1960-йилнинг охирида инфляция 5%ни ташкил этди, 1974 
йилда эса, икки сонли кўрсаткичга етди. 1975-1978 йилларда инфляция 
даражаси бир мунча секин ўсган бўлсада, 1979-1980 йилларда 10%дан ўсиб 
кетди. 1982 -1990 йилларда инфляция даражаси 5%гача пасайди.
85
Қисқа қилиб айтганда, ижтимоий ишлаб чиқариш ривожланишида
юзага келувчи диспропорциялар сабабли товарлар ва хизматлар
баҳосининг умумий ёки тўхтовсиз ўсиши ва натижада пул муомаласи
қонунининг бузилиши оқибатда пул бирилигининг қадрсизланишига 
инфляция деб айтилади. Инфляция қуйидаги шаклларда намоён
бўлади: 
1. Товар ва хизматлар баҳосининг узлуксиз ва тартибсиз ўсиб 
бориши натижасида п улнинг қадрсизланиши ва унинг сотиб олиш
қобилиятининг тушиб бориши; 
2. Чет эл валютасига нисбатан миллий валюта курсининг тушиб
кетиши; 
3. Миллий пул бирлигида олтин нархининг ошиб бориши ва 
бошқалар. 
Баъзи бир иқтисодчиларимизнинг фикрича инфляция - бу
барча товарлар баҳоларининг ошишини билдирмайди. Инфляция жуда
тез ўсган тақдирда ҳам айрим товарлар баҳоси барқарор бўлиб
қолиши, бошқаларники тушиши ҳам мумкин экан.
86
Бизнинг
фикримизча, бундай хулосалар 70-80 йилларнинг инфляциясига мос 
келиши мумкин. Албатта, инфляция даврида баҳоларнинг ошиши
доим бир хил суръатларда бўлмасдан, сакраб турадиган бўлиши
85
Frederic S.Mishkin. The economics of money, banking and financial markets. Pearson 
Education Limited. 2013. 610 page. 
2. 
Jo’raev T.T., Jo’raev A.D. «Pul kapital va xazina mollari bozori. Moliya, kredit-bank tizimi 
va davlatning soliq siyosati» T.: 1994 y
.


мумкин. Лекин, баъзи товарлар баҳосининг тушиши ёки барқарор бўлиб
туриши ХХ асрнинг инфляцияси учун мос деб тўлиқ ишонч билан
уқтира олмаймиз. Баъзида давлат аралашуви билан аҳоли истеъмоли
учун зарур бўлган айрим бир товарлар баҳосининг маълум даврда
барқарор ушлаб туриш мумкин, аммо инфляциянинг кучайиб
бориши шу товарлар баҳоларининг ҳам охир оқибатда ошишига
олиб келади. Бизнинг фикримизча, баҳолар ошиши тўғрисида 
гапирганда, инфляция даражасида баҳолар ошиши ва умуман баҳолар
ошиши тушунчаларини тўғри талқин қила олиш керак. Масалан, 
хамма вақт ҳам баъзи товарлар баҳосининг ошиши инфляцияни 
англатмаслиги мумкин. Товарлар баҳоси ошиши инфляция бўлмаган
даврда, олтин пул муомаласи шароитида ҳам бўлиши мумкин. 

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish