6.6. Европа Валюта Иттифоқи ташкил топиши, ҳамда евронинг
муомалага киритилиши.
эвропада ягона валютанинг муомалага киритилиши жаҳон валюта
тизимида ижобий ўзгариш бўлди десак хато бўлмайди. Сабаби, бу
интеграция фақатгина давлатларни Европа Иттифоқига бирлаштиришдан
сўнг амалга ошган бўлсада, ягона валютани ташкил қилиш ғояси анча олдин,
яъни ХИХ аср ва ХХ аср бошларида вужудга келган эди.
ИИ жаҳон уруши эса Европанинг аҳамиятини янада пасайтириб юборди
ва оқибатда молиявий, иқтисодий ва монетар соҳадаги муаммолар кун
тартибига қўйилди. 1944 йилнинг 22 июлида жаҳон иқтисодиётини
75
Annual report 2014 China.
www.cpb.org
Й
бошқарувчи қоидалар мажмуидан иборат Бреттон-Вудс келишуви
имзоланди. Бу келишув эса Жаҳон банки ва Халқаро Валюта Фонди сингари
ташкилотларнинг ташкил этилишига сабаб бўлди. 1957 йилда Рим
шартномаси имзоланди ва унга кўра бир қатор Европа давлатлари Европа
Иқтисодий Жамияти (ЙИЖ)ни ташкил қилишди. Умуман, иккала жаҳон
уруши давлатларнинг турли бирлашмаларга бирлашишлари муҳимлигини
кўрсатиб берди ва бу каби бирлашувлар келгуси муаммоларни бартараф
этиш учун асос бўларди.
Европа Иттифоқининг валюта тизимлари ривожланиш тарихида киритик
нуқта 1957 йилга тўғри келади. Имзоланган Рим Шартномасига биноан
келажакда Европа бирлашмасининг асосини ташкил этиши кутилган Европа
Иқтисодий Жамияти ташкил этилди. Бироқ Европа давлатларининг валюта
иттифоқи соҳасидаги ижобий ўзгаришлар анча кечроқ, яъни 70 йилларнинг
бошларида АҚШда бошланган валюта инқирози натижасида рўй берди.
Ўзаро тор иқтисодий алоқаларга эга бўлган Европа давлатлари
валюталари ўртасида ўзаро тебраниш чегаралари ўрнатилмаган ҳолат, ҳар
бир аъзо учун нафсиз ва хавфли эди. Маълумки, иқтисодий интеграциянинг
ажралмас, зарурий қисми бу валюта иттифоқидир. Европада ўша даврга
келиб валюта иттифоқини тузиш зарурати қуйидагилар эди:
АЪзо
мамлакатлар
валюталарини
барқарорлаштириш
билан
интеграциялашув жараёнини жадаллаштириш;
Ягона Европа валюта тизими зонасини барпо этиш орқали жаҳон валюта
тизимининг таъсиридан сақланиш;
Жаҳон валюта тизимининг асоси бўлиб ҳисобланган АҚШ долларининг
тебранишларидан кўриладиган зарарларнинг олдини олиш ва долларни
таъсир доирасини чеклаш мақсадида ўзларининг барқарор валюталарини
киритиш
76
.
Шу сабабли ҳам зудлик билан Бреттон-Вудс тизимини вақтинчалик
ўрнини босадиган механизм ишлаб чиқиш зарурати пайдо бўлди ва 1972 йил
24 апрелдан “Европа Валюта илони” ўз ишини бошлади.
Мазкур келишувнинг асосий фойдали жиҳати − барча аъзо давлатлар
валюталари ўртасида марказий курсни белгилаб берган. Унга кўра, бирор
давлат валюта курсининг тебраниш даражаси ихтиёрий бошқа давлатникидан
2.5% дан ошмаслиги керак эди
77
. Ўрнатилган талабларни бажариш учун
Марказий банклар валюта бозорида операциялар ўтказиш (миллий валюта
курси ўзгаришини тартибга солишнинг америкача усули) ёки бошқа усуллар
орқали миллий валюта курсининг марказий курсдан узоқлашишига йўл
қўймасликлари керак бўлган. Бундай ҳаракатни амалга ошириб самарали
натижага эришилмаган тақдирда, барча аъзо давлатлар билан келишган ҳолда
марказий курсни ўзгартириш имконияти мавжуд эди.
Шуни таъкидлаш жоизки, “Европа Валюта илони”нинг самарали ва
барқарор фаолият кўрсатиши учун у амал қилинаётган давлатлар бир хилда
иқтисодий ривожланиш характерига эга бўлишлари ва тўлов балансида
сезиларли даражадаги ўзгаришлар бўлмаслиги зарур. АЪзо давлатларда
бундай иқтисодий шароит ҳамда бир хил иқтисодий ўсиш даражаси
бўлмаганлиги сабабли самарали натижа бермади. Оқибатда, Европада
76
Абдуллаева Ш.. Халқаро валюта-кредит муносабатлари. − Тошкент, 2007.
77
http://studopedia.ru/view_economika/
Валюта иттифоқини ташкил этиш яна кун тартибининг асосий масаласига
айланди.
1975 йил апрелда Европа ҳисоб-китоб бирлиги - ЙҲКБ (Эуропеан унит
оф аccоунт – ЭУА) киритилади ва эндиликда валюта курслари долларга
нисбатан эмас, балки ЙҲКБ ташкил топган Европа валюталарининг бозор
қиймати асосида белгиланган. Бу бирлик давлатлараро ва Европа Иқтисодий
Жамияти бюджети ҳисоб-китобларида, Европа инвестицион банклари
операцияларида кенг қўлланилди.
1977 йилда Валюта Иттифоқини ташкил қилиш ғояси ГФР канслери
Г.Шмитд ва Франция президенти В.Жискар дъестен томонидан қайтадан
киритилади ва Европа Иттифоқининг ўша даврдаги раҳбари Р.Женкинс
томонидан қўллаб-қувватланади. 1978 йил 5-6 декабрда Брюсселдаги Европа
кенгашида Европа Валюта тизимини ташкил қилиш тўғрисида қарор қабул
қилинади. Натижада 1979 йил 13 мартда Европа валюта бирлиги – “ЭКЮ”
(Эуропеан cурренcй унит – ЭCУ) ва унга асосланган Европа валюта тизими
пайдо бўлди. ЙВТ нинг муҳим томони шунда эдики, у ўз ичига Европанинг
барча давлатларини қамраб олган эди
78
.
1988 йил февралда ГФР ташқи ишлар вазири Д.Геншер “Европа валюта
бўшлиғи ва Европа Марказий банкини ташкил қилиш тўғрисида”ги
меморандумини таклиф қилди, ҳамда у Европа Иттифоқи етакчиси Ж.Делор
томонидан қўллаб-қувватланади ва у кейинчалик “Делор режаси” номини
олади. Унда Делор Европа Иттифоқи давлатларининг иқтисодиёти ва валюта
сиёсатини амалга ошишини, Европа Марказий банкини ташкил қилиниши ва
ягона Европа валютасига ўтиш режаларини кўриб чиқади. Бу режа Европа
валюта тизимининг илмий асоси сифатида 1989 йил 26 июнда Мадриддаги
Европа кенгашида дастур кўринишида қабул қилинади ва унинг асосий
ғоялари кейинчалик Маастрихт шартномасига киритилади.
Валюта
Иттифоқи ўз ичига фақатгина барқарор иқтисодий
ривожланишга эга бўлган давлатларни қабул қила олишини ҳисобга олган
ҳолда Маастрихт шартномаси аъзо давлатлар учун қуйидаги талабларни
қўйган эди:
инфлясия даражаси энг кам даражадаги 3 та давлат ўртача инфляция
даражасидан 1.5 % дан ортиқ бўлиши мумкин эмас;
узоқ муддатли фоиз ставкалари энг кам даражадаги инфляцияга эга
бўлган 3 та давлат ўртача фоиз ставкасидан 2 % дан ортиқ бўлиши мумкин
эмас;
миллий валюта сўнгги 2 йил ичида девалвацияланмаслиги ва Европа
валюта тизими белгилаган курсдан 2.5 % лик тебраниш даражасида бўлиши
керак;
давлат бюджети дефицити ЯИМ нинг 3 % дан ошмаслиги лозим;
давлат ташқи қарзи – ЯИМ нинг 60 % идан ортиқ бўлмаслиги лозим;
Белгиланган меъёр талаблари Иттифоқ давлатлари ўртасида барқарор
макроиқтисодий ўсишни таъминловчи ишончли кўрсаткичлар бўлиб
ҳисобланган. Мазкур талабларга Валюта Иттифоқи давлатлари ва бу
иттифоққа кириш истагини билдирган бошқа давлатлар ҳам риоя қилишлари
шарт бўлган.
Дастлабки даврларда Маастрихт шартномаси ва Эвропа Валюта
Иттифоқини ташкил қилиш режаси ўзининг кутилган натижаларини
78
Werner Becker. The Euro – currency for Europe. − Berlin, 2012.
бермади. 1992-1993 йилларда Европа Валюта тизими қаттиқ инқирозни
бошдан ўтказди ва натижада, Испания, Португалия ва Ирландия
давлатларининг миллий пул бирликлари сезиларли даражада қадрсизланди ва
ҳатто Буюк Британия ва Италия давлатлари Европа Валюта Иттифоқидан
чиқишди. Валюта Иттифоқини сақлаб қолиш мақсадида 1993 йилнинг
августида валюталар курси тебраниш даражасини 15% гача кўтариш
тўғрисида қарор қабул қилинди. Инқироздан чиқишга фақатгина 1990
йилларнинг охирига келибгина эришилди. Бундан ташқари Маастрихт
шартномасини ва умуман Европа Валюта Иттифоқини ташкил қилишни
қўллаб-қувватлаш даражаси пасайиб кетди: Буюк Британия умуман Европа
Валюта Иттифоқи лойиҳасида қатнашишдан бош тортди, Данияда ўтказилган
2 та референдум натижаларига кўра Маастрихт шартномасини валюта
иттифоқининг бир бўлаги сифатида қабул қилинмади, Францияда шартнома
тарафдорлари жуда камчиликни ташкил қилди, Норвегия эса ўтказилган
референдумга кўра умуман Европа Иттифоқидан чиқишни афзал кўрди.
Натижада Маастрихт шартномасидан 5 йил ўтиб давлат ва мутасадди
ташкилотлар раҳбарларининг қайтадан учрашишига ва шартнома
шартларини қайтадан кўриб чиқишларига тўғри келди.
1994 йил январида Маастрихт шартномасининг бир бўлаги сифатида
Франкфурт-на-Майн да Европа Валюта институти тузилди ва у кейинчалик
Европа Марказий банкига айлантирилди.
Европа
Иттифоқи давлатларининг келишувига кўра Валюта
Иттифоқига ўтиш даврини ЙИ 3 босқичда босиб ўтди дейишимиз мумкин:
Тайёргарлик босқичи – 1996 йил 1 январгача, аъзо давлатлар тўлов ва
капитал ҳаракати билан боғлиқ бўлган барча тўсиқларни олиб ташлашди ва
ўз давлатлари молиявий ҳолатини барқарорлаштиришни бошлашди.
Ташкилий босқич – 1998 йил 31 декабргача, давлатлар томонидан
молиявий барқарорликка эришиш жараёни тўлиқ якунланди ва валюта
иттифоқининг қонуний ва институционал базаси яратилди.
Амалга ошириш босқичи – 2002 йил 1 январгача, аввал нақдсиз еврони
ва кейинчалик нақд пулли еврони муомалага киритиш босқичи бўлиб, бунда
аъзо давлатлар ўз миллий валюталарини тўлиқ ягона валюта билан
алмаштиришди.
ЙВИ режаларини амалга ошириш мақсадида 1994 йил 1 январдан
Франкфуртда иш бошлаган Европа Валюта институти, 1998 йилдан
эътиборан Европа Марказий банкига айлантирилди. 1996 йил декабрда
Дублиндаги сессияда пул ва валюта сиёсатига муносабат бўйича аниқ қарор
қабул қилинди ва унга кўра евро ҳам ҳар бир давлат учун ўз миллий
валютаси билан бир қаторда расмий статусга эга бўлди. Барча давлатлар ўз
ҳудудидаги ҳисоб-китоблар, давлат активлари ва хусусий активларни еврода
қайтадан ҳисоблаб чиқишди. Евро ЭКЮ билан 1:1 нисбатда муомалага
киритилди ва аъзо давлатларда ҳисоб-китоблардаги аниқлик учун курсда
вергулдан кейин 6 та сон аниқлигида ўрнатилди (масалан: 1 ЭУР = 1.955834
ГЕМ).
Европа Валюта Иттифоқини ташкил қилиш бўйича қарорларнинг тез
қабул қилиниши натижасида келиб чиққан хато ва камчиликларни бартараф
этиш юзасидан 1996 йил март ойида Туринда бутун Европа тизимини ва
Маастрихт шартномасини кўриб чиқиш учун ҳукуматлараро конференция
ўтказилди. Унинг натижаларига кўра 1997 йил июнда Амстердамда
ўтказилган ЙИ нинг саммитида ЙИ валюта сиёсатининг асосий элементлари
ва айирбошлаш курсларининг янги механизми (МОК-2) тасдиқланди, ЙИ
нинг асосий ривожланиш йўналишларини ва келгуси асрдаги сиёсатини
ўзида ифодаловчи “Кун тартиби – 2000” дастури ва 1999 йил 1 январдан
евронинг муомалага киришини ўзида акс эттирган “Барқарорлик ва ўсиш
Пакти” қабул қилинди.
1998 йил март ойида Европа Иттифоқининг комиссияси давлатларнинг
Маастрихт шартномаси талаблари бўйича кўрсаткичларини ўзида ифода
этган ҳужжатни тайёрлади ва унга кўра 11 та давлатнинг Европа Валюта
Иттифоқига кириши тавсия этилди ЙИнинг Буюк Британия, Дания, Швеция
ва Грециядан бошқа барча давлатлари). Барча таклиф қилинган давлатлар
1997 йилда ижобий иқтисодий кўрсаткичларга эга бўлишди: инфлясия
даражасининг ва узоқ муддатли кредитлар фоиз ставкалари рекорд даражада
пасайди – мос равишда 1.6 ва 5.9 %, бюджет танқислиги – 2.5 %, тўққизта
давлат валюталарининг сўнгги икки йилдаги тебраниш даражаси ±2.25 % дан
ошмади. ЙИ давлатларида инфлясия даражасининг тушишини кутилиши ва
давлат молия тизимининг соғломлашганлиги сабабли мазкур давлатлар
қимматли қоғозлари бозор нархи бир мунча ошди. Фақатгина мустасно
тарзида давлат қарзининг ЯИМ га нисбатан улуши 60% дан 75% га
кўтарилди.
Евронинг муомалага киритилиши аср охиридаги асосий иқтисодий
воқелик бўлди. Ягона валюта сиёсатига ўтиш ва миллий пул бирликларини
ягона валютага ўтказиш ўзида иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий мақсадларни
кўзда тутган эди. 1998 йилнинг май ойида Европа кенгаши белгиланган
конвергенция шартларини бажарган 11 та давлатни “евро ҳудуд”га киришга
тайёр эканлигини маълум қилди. Европа Валюта институти асосида Европа
Марказий банки ташкил этилди ва евро муомалага айнан ЙМБ орқали
чиқарилди.
1999 йил 1 январдан 2002 йил 1 январга қадар Европа иқтисодий
Жамиятининг ягона ҳисоб-китоб бирлиги бўлган ЭКЮнинг еврога
алмаштириш ишлари ўтказилди. Барча юридик ҳужжатларда ва ҳисоб
китобларда ЭКЮ ўрнини евро эгаллади ва нақдсиз муомалага 1:1 нисбатда
киритилди. ЭМБ ва аъзо давлатлар банкларида ҳисоб-китоблар, қайта
молиялаштириш ва банклараро ҳисоб-китоб операциялар еврода амалга
оширила бошланди. Шунингдек, молиявий бозорлар ва давлатнинг қимматли
қоғозлар эмиссияси билан боғлиқ тармоқлар ҳам тўлалигича еврога
ўтказилди. Банкларда эса нақдсиз оборотда евро миллий валюта билан
биргаликда ишлатилди ва миллий пул бирликларини еврога ўтказиш
механизмлари ишлаб чиқилди. Евро ва миллий валюталар ўртасидаги курс
мураккаб ҳисоб-китоблар натижасида, миллий валютанинг ЭКЮга нисбати,
мамлакат макроиқтисодий кўрсаткичлари ва кросс-курсларни ҳисобга олган
ҳолда белгиланди. Шундай қилиб, 1999 йил 1 январда ЙМБ томонидан барча
аъзо давлатларнинг миллий валюталари ва евро ўртасидаги курс белгилаб
берилди ва унинг 2002 йил 1 январга қадар ўзгаришсиз қолиши кўзда
тутилганди.
Муомалада эса 2002 йил 30 июнга қадар евро банкноталар миллий
валюта билан биргаликда амал қилди. 6 ойдан кейин миллий пул бирликлари
расман тўлов воситаси сифатида бекор қилинган бўлсада, банклар томонидан
айирбошлаш мақсадида узоқ вақт давомида қабул қилинди. Шунингдек, 6 ой
давомида банк мижозлари томонидан ҳисоб-китобларда ва тузиладиган
шартномаларда валютани эркин танлаш ҳуқуқи берилди.
2002 йил 1 июлдан ЙВИ га аъзо давлатларда миллий валютада
бўладиган барча ҳисоб-китоблар тўхтатилади ва Евро ЙВИнинг ягона
валютаси сифатида сақланиб қолади ва ҳозирги кунда 19 та давлатда 328
миллиондан ортиқ Европа аҳолиси томонидан муомалада қўлланилмоқда. Ўз
навбатида, евро юқоридаги 19 та давлатдан ташқари 9 та ҳудудда расмий ва 3
та ҳудудда норасмий тарзда муомалада қўлланилмоқда .
Do'stlaringiz bilan baham: |