“ пул ва банклар


Пул тизими шакллари ва уларнинг эволюцияси: биметаллизм



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

6.4. Пул тизими шакллари ва уларнинг эволюцияси: биметаллизм; 
монометаллизм; қоғоз ва кредит пуллари тизими. 
 
амлакатда умумий эквивалент сифатида қабул қилинган металлга 
ва танга муомаласи базасига қараб пул тизими биметализм ва монометализм 
пул зимларига булинади. 
Биметализм - пул тизимида умумий эквивалент ролини металл (купинча 
олтин ва кумуш) бажарган, бу тизимда иккала металлдан хам тангаларнинг 
эркин муомалага чиқарилиши ва уларнинг чексиз алмашишига амал 
қилинган.Параллел валюта тизимида икки металл қиймати стихияли, 
металлнинг бозор баҳосига муносиб тарзда белгиланган. Бу пул тизимида 
давлат металлар орасидаги мутаносибликни ўрнатиб қўйган. Олтин ва кумуш 
тангаларнинг чиқарилиши ва уларнинг ахоли томонидан қабул қилиниши ана 
шу мутаносибликка мувофиқ амалга оширилган. 
Биметаллизм ХВИ-ХВИИ асрларда кенг тарқалган бўлиб Ғарбий 
Европанинг қатор мамлакатларига эса ХИХ асргача етиб келган. 1865 йили 
Франция, Бельгия, Швейцария ва Италия мамлакатлари биметаллизмни 
халқаро сулҳ - Лотин танга Иттифоқи ёрдамида сақлаб қолишга уринишган. 
Тузилган конвенцияда иккала металлдан ҳам 5 франк ва ундан юқори 
қийматли тангаларни чиқариш, олтин ва кумуш ўртасида 1:15,5 қиймат 
мутаносиблигини ўрнатиш шартлари кўзда тутилган
66

Бироқ, биметаллик пул тизимининг қўлланилиши ривожланган 
капиталистик хўжалик эхтиёжларига мос келмасди, чунки қиймат ўлчови 
сифатида бир вақтнинг ўзида икки металл - олтин ва кумушнинг 
қўлланилиши пулнинг ушбу функцияси табиатига тўғри келмаган. Умумий 
қиймат ўлчови бўлиб фақат биргина товар хизмат қилиши мумкин. Бундан 
ташқари икки металл орасидаги давлат томонидан ўрнатиладиган нисбат 
уларнинг бозор нархига тўғри келмас эди. ХИХ аср охирида кумуш ишлаб 
чиқаришнинг арзонлашиши ва унинг қадрини ёъқотиши натижасида олтин 
тангалар муомаладан хазинага кета бошлади. Бунда Коперник-Грешемнинг 
қонуни юзага чиққан, яъни ёмон пуллар муомаладан яхшиларини чиқариб 
ташлаган. 
Капитализм тараққиёти мустахкам пул, ягона умумий эквивалент 
бўлишни талаб қилди, шунинг учун биметализм ўз ўрнини монометализмга 
бўшатиб берди. 
Монометализм - бу пул тизимида ягона металл (олтин ёки кумуш 
умумий эквивалент ва пул муомаласининг асоси бўлиб хизмат қилади. Амал 
66
Красавина Л.Н. “Международный валютно-кредитный и финансовый отношения” 
Москва, ”Финансы и статистика”. 2005. Стр 68.
М 


қилаётган танга ва бошқа қиймат белгилари қимматбаҳо металлар 
алмашинилади. 
Россиянинг Ўрта Осиёга юриши натижасида, 1865 йилда Тошкент 
руслар қўлига ўтган. Кейинчалик Бухоро давлатининг Ўра тепа, Жиззах, 
Самарқанд, Каттақўрғон, Ургут каби шаҳарлари Россия тасарруфига ўтган. 
Бухоро амири Россия билан дўстлик шартномасини тузган ва ярим мустақил 
давлат бўлиб ўзининг мустақил пул тизимини сақлаб қолган ҳамда мустақил 
пул сиёсатини олиб борган. Ўша даврда муомалага олтин, кумуш, мис 
тангалар чиқарилган. 1 тилло Россиянинг 6 рубл 80 копеэк, 1 танга (кумуш) 
15 копеэкка, 1 мис танга - (мира) 4 копеэкка, пул 1/4 копеэкка 
тенглаштирилган. Муомалада кўпроқ кумуш танга ишлатилиб, унинг курси 1 
тангага 12 копеэкдан 20 копеэккача ўзгариб турган. Ўтган асрнинг 90-
йилларида Россия Тошкент ва Қўқонда, кейинчалик, Бухорода ўз банкларини 
очган. Муомалага рус олтин, кумуш тангалари ва кредит билетлари кириб 
келган. Бухорода рус олтин, кумуш тангасидан кўра кредит билетлари жуда 
машҳур бўлган. Бухоро бекларига амирга тўлайдиган солиқ ва бошқа тўлов, 
инъомларини кумуш тангада карвонларда олиб келгандан кўра, кредит 
билетларда олиб келиш арзон ва осон бўлган. Шунинг учун кумушлар рус 
кредит билетларига алмаштирилган. Рус банкларида кумуш тангалар қайтиб 
муомалага чиқмаган. Улар Россияга жўнатилган ва Петербургдаги 
зарбхонада қайта ишлатилиб рус кумуш тангаси сифатида муомалага 
чиқарилган
67

Кумуш монометализми Россияда 1843-1852 йилларда, Голландияда 
1847-1875 йй. да мавжуд бўлган. 
Чор Россияда кумуш монометализми тизими 1839-1843 йилларда 
ўтказилган пул ислохоти натижасида қабул қилинган. Пул бирлиги кумуш 
рубли бўлган. Кейинчалик муомалага кредит билетлари хам чиқарилган, улар 
кумуш танга билан тенг муомалада қатнашган ва эркин тарзда металлга 
алмаштирилган. Лекин бу ислохот сунаётган крепостнойлик тизими давлат 
бюджети ва ташқи савдо баланси тақчилиги шароитида пул муомаласини 
узоқроқ муддатга тартибга сола олмаган. 1853-1856 йиллардаги Қрим уруши 
кўп миқдорда қўшимча кредит пуллар эмиссиясини талаб қилди ва натижада 
улар қоғоз пулга айланиб қолди. 
Илк бор олтин монометализми (стандарт) пул тизими сифатида Буюк 
Британияда ХВИИИ аср охирида қарор топган ва қонун билан 1816 йилда 
тасдиқланган. Кўпчилик бошқа давлатларда у ХИХ асрнинг охирларида 
жорий қилинган: Германияда - 1871-1873 йилда, Швеция, Норвегия, Данияда 
- 1873 йилда, Францияда - 1876-1878 йилда, Австрияда - 1892 йилда, Россия 
за Японияда - 1897 йилда, АҚШ да - 1900 йилда. 
Олтин танга стандарти капитализмнинг эркин рақобатига жуда мос 
келган, ишлаб чиқариш, кредит тизими, жахон савдо капитали келиб 
чиқишининг ривожланишига ёрдам берган.

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish