нфляциянинг ҳар
томонлама авж олиб кетиши
мамлакатда ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан қарама-
қарши қаршиликлар юзага келишига олиб келади.
Шунинг учун давлат инфляциянинг олдини олиш,
пул муомаласини барқарорлаштириш чора- тадбирларини
ишлаб чиқади. Инфлациянинг қарши курашнинг асосий
шакллари: инфляциянинг қарши сиёсат ва пул ислоҳати
ҳисобланади. Ҳар давлатда пул муомаласи маълум қонун қоидалар
асосида тартибга солиб турилади.
Олдинги марказлашган режали
бошқарув асосланган иқтисодий тизимда пул муомаласи режалаштириш
асосида бошқариб келинган. Ахолининг даромади ва харажатларини
давлат томонидан мувофиқлаштириб турилган. Товар ишлаб
чиқаришни кенгайтириш
ахолига кредитга товар бериш, бахолар
тизимини ўзгартириб туриш ва ҳоказолар. Барча жараёнлар давлат
томонидан бошқарилгани учун пул муомаласи қонуни бузилганда
давлат ўз ваколати доирасида нархларни ўзгартириш ёъли
билан пул
реформаси билан пул муомаласини тартибга солиб келган.
Бозор
иқтисоди шароитида пул муомаласини маълум усуллар ёрдамида
тартибга солиб туради.
Инфляцияга қарши курашиш қуйидагича амлга оширилиши мумкин:
Пул ислоҳатлари (револвасия, деволвация, нулификасия ва
деноминасия);
Антиинфлацион сиёсат: даромадлар сиёсати ва дефляцион
сиёсат.
Даромадлар сиёсати (ижтимоий норозиликларни юзага келтириши
мумкин) иш ҳақи ва нархлар ўсишини параллел назорат қилган ҳолда, иш ҳақи
ўсишини чегаралаш ёки музлатишдир. Дефлацион сиёсат пул-кредит
сиёсати ва солиқ механизмлари орқали бошқариш бўлиб, унда давлат
харажатлари камайтирилади ва солиқ ставкалари оширилиши ёки Марказий
банкнинг пул-кредит сиёсати инструментлари орқали пул массасини
бошқаришдир.
96
Марказий банк пул муомаласини барқарорлаштириш
ва инфляцияни
олдини олиш борасида қуйидаги пул-кредит сиёсатини олиб боради:
1.
Қайта молиялаштириш сиёсати
2.
Мажбурий резервлар меъёрлари
3.
Очиқ бозордаги операциялар
4.
Валюта сиёсати
Марказий банкнинг қайта молиялаш сиёсати Марказий банк томонидан
тижорат банкларини кредитлаш билан боғлиқ бўлган тадбирларнинг мажмуи
бўлиб, ушбу сиёсат қуйидаги уч хил кредитлаш усулидан фойдаланилган
ҳолда амалга оширилади:
а)
тижорат банкларини Марказий банк томонидан уларнинг
балансидаги тратталарни қайта ҳисобга олиш йўли билан кредитлаш усули;
б) тижорат банкларини Марказий банк томонидан уларнинг
балансидаги қимматли қоғозларни гаровга олиш йўли билан кредитлаш
усули;
в) тижорат банкларини тўғридан тўғри кредитлаш усули
97
.
96
B.Andrew. B.Bernanke “Macroeconomics” eight edition, 2010. 239 page
97
P.Salin “International monetary system and the theory of monetary system” 2016, 217 page
И
Мазкур усулда берилган кредитлар овердрафт шаклида ёки муддатли
кредитлар шаклида берилади. Мамлакатимизда Марказий банк томонидан
ўрнатилган қайта молиялаштириш ставкаси ҳақида сўз юритадиган бўлсак
у қуйидаги кўринишга эга бўлган:
Мамлакатимизда ҳам Ўзбекистон
Республикасининг Марказий
банкининг тижорат банклари бериладиган кредитлари учун
ўрнатиладиган қайта молиялаш ставкаси инфляцияга қарши курашда
асосий ставкалардан бири сифатида хизмат қилади. Республикамизда
миллий валюта сўм муомалага киритиладиган пайтда қайта молиялаш
ставкаси йилига 150% ни ташкил этар эди.Аммо
миллий валюта
киритиладигунча бўлган инфляциянинг инерция кучи шу даражада катта
эдики тезда қайта молиялаш бу даражаси етарли эмаслиги маълум бўлиб
қолди. Инфляцияни камайтириш борасида янада қатъийроқ сиёсат юритиш
мақсадида марказий банк 1994-йил октябрдан бошлаб қайта молиялаш
ставкасини 150% дан 225 %гача кўтарди.
Do'stlaringiz bilan baham: