“ пул ва банклар


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўрнатилган



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўрнатилган 
қайта 
молиялаштириш ставкаси фоизлари
98
 
Амал қилиш муддати 
Фоиз 
01. 01. 2015 дан ҳозиргача 
9 % 
01. 01. 2014 дан 31. 12. 2014 гача 
10 % 
01. 01. 2011 дан 31. 12. 2013 гача 
12 % 
15. 07. 2006 дан 31. 12. 2010 гача 
14 % 
21. 12. 2004 дан 14. 07. 2006 гача 
16 % 
05. 07. 2004 дан 20. 12. 2004 гача 
18 % 
10. 09. 2003 дан 04. 07. 2004 гача 
20 % 
16. 07. 2003 дан 09. 09. 2003 гача 
24 % 
01. 01. 2002 дан 15. 07. 2003 гача 
30 % 
01. 07. 2000 дан 31. 12. 2001 гача 
24 % 
01. 06. 2000 дан 30. 06. 2000 гача 
27,6 % 
01. 05. 2000 дан 31. 05. 2000 гача 
28,8 % 
01. 04. 2000 дан 30. 04. 2000 гача 
30 % 
01. 01. 1998 дан 31. 03. 2000 гача 
36 % 
01. 11. 1997 дан 31. 12. 1997 гача 
30 % 
01. 01. 1997 дан 31. 10. 1997 гача 
39,6 % 
01. 08. 1996 дан 01. 12. 1996 гача 
48 % 
01. 07. 1996 дан 31. 07. 1996 гача 
60 % 
01. 08. 1995 дан 30 . 06. 1996 гача 
84 % 
01. 07. 1995 дан 31. 07. 1995 гача 
120 % 
20. 03.1995 дан 30. 06. 1995 гача 
300 % 
01. 02. 1995 дан 19. 03. 1995 гача 
250 % 
01. 10. 1994 дан 31. 01. 1995 гача 
225 % 
02. 05. 1994 дан 30. 09. 1994 гача 
150 % 
Жадвал 
маълумотларидан 
кўриниб 
турибдики, 
Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банки томонидан ўрнатилган қайта молиялаштириш 
ставкаси мустақиллигиммизнинг дастлабки йилларида барча ўтиш давридаги 
давлатлар каби мамлакатда юз берган катта инфлация сабали юқори 
98
O’zbekiston Respublikasi Markaziy banki rasmiy sayti 
www.cbu.uz
ma’lumotlari asosida tayyorlandi 


ставкаларда белгиланишига сабаб бўлган. Маълумотлардан шундай фикрга 
келиш мумкинки йиллар ўтган сари иқтисодиётимиздаги камчиликлар тобора 
бартараф этиб борилгани барча соҳалардаги туб ислоҳотлар самараси ўлароқ 
вужудга келган ривожланишлар туфайли бу ставка ҳам тобора ижобий 
томонга пасайтириб борилган ва 2015 – йил 1 – январдан 9 % этиб 
белгиланган. Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси пул бозоридаги 
фоиз ставкаларини бошқариш ҳамда иқтисодий ўсиш жараёнларини 
рағбатлантириш мақсадларига ёъналтирилди. Инфляция даражаси, пул 
массасининг ва бошқа макроиқтисодий кўрсаткичларнинг мақсадли
параметрларидан келиб чиқиб, қайта молиялаш ставкаси 2015- йилнинг 1-
январидан йиллик 10 фоиздан 9 фоизга туширилди ва йил давомида 
ўзгартирилмаган ҳолда сақлаб турилди. Марказий банкнинг қайта 
молиялаш ставкаси инструментидан ҳам пул бозоридаги фоиз ставкаларини 
бошқаришда ҳамда иқтисодий ўсиш жараёнларини рағбатлантириш 
мақсадида кенг фойдаланилди. Инфляция даражаси, пул массаси ҳажмининг 
ва бошқа макроиқтисодий кўрсаткичларнинг белгиланган мақсадли 
параметрларидан келиб чиқиб Марказий банкнинг қайта молиялаш
ставкаси 2012- йилда йиллик 12 фоиз миқдорида сақлаб қолинди. Қайта 
молиялаш ставкасининг ушбу даражада ушлаб турилиши пул бозорида 
молиявий ресурсларга бўлган талаб ва таклифнинг мувозанатини сақлашга, 
реал сектор корхоналарининг инвестицион имкониятини оширишга, 
иқтисодиётни кредитлаш ҳажмини янада кенгайтириш ва айни пайтда 
тижорат банкларининг ресурс базасининг барқарорлигини таъминлашга 
хизмат қилди.
2016- йилда ҳам инфляция даражаси 2015- йилдаги каби 5,5-6,5 фоиз 
доирасида прогноз қилинаётганлигини ҳисобга олиб, қайта молиялаш 
ставкасини 9 фоиз даражасида қолдириш кўзда тутилмоқда. Қайта молиялаш 
ставкасининг 9 фоиз даражасида сақлаб қолиниши инфляция даражасини 
белгиланаётган прогноз кўрсаткичлари доирасида бўлишини таъминлашга 
қаратилган қатъий пул-кредит сиёсатини юритиш учун қулай шароит 
яратади. Ўз навбатида, Марказий банк, зарур ҳолларда, тижорат
банкларидан хорижий валюталарни (АҚШ доллари, эвро, япон иэнаси ва 
фунт стерлинг) белгиланган муддат ва алмашинув курсида қайта сотиш 
шарти билан, сотиб олиш (СВОП операциялари) ёки хорижий валюталарни 
гаровга олган тарзда қайта молиялаш кредитларини бериш операцияларини 
амалга ошириб боради.
99
Республикамиз тижорат банкларининг юқори 
ликвидли қимматли қоғозларга қилган инвестицияларининг миқдори 
даражасининг жуда паст эканлиги Марказий банкнинг ломбард кредитлари 
ҳажмини сезиларли даражада ошириш имконини бермаяпди. Кўпчилик 
хорижий давлатларда, шу жумладан, ўтиш иқтисодиёти мамлакатларининг 
кўпчилигида юқори ликвидли қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар
тижорат банклари активларининг умумий миқдорида сезиларли даражада 
юқори салмоқни эгаллайди. Демак, ҳозирги даврда, Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш сиёсати доирасида 
амалга ошириладиган дисконт операцияларининг мавжуд эмаслиги, ломбард 
99
2016 yilda pul-kredit sohasidagi vaziyat va monetar siyosatning 2017 yilga mo'ljallangan asosiy yo'nalishlari 


операцияларининг эса ривожланмаганлиги, бизнинг фикримизча, қисқа 
муддатли даврий оралиқларда, Марказий банкнинг тижорат банкларига
бериладиган муддатли кредитларининг ҳажмини ошириш йўли билан 
миллий ссуда капиталлари бозоридаги ресурслар таклифига ва 
кредитларнинг ўртача бозор даражасига таъсир этиш заруриятини юзага
келтиради. Марказлашган кредитларнинг республикамиз тижорат 
банклари кредит ресурсларининг умумий ҳажмида жуда кичик салмоққа 
эга эканлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг дисконт 
сиёсатининг мавжуд эмаслиги ва унинг ломбард операцияларининг
ривожланмаганлиги Марказий банкнинг қайта молиялаш сиёсатини
такомиллашмаганлигидан, унинг муомаладаги пул массасини тартибга 
солишдаги аҳамиятининг паст эканлигидан далолат беради. Менинг 
фикримча, Ўзбекистон Республикаси Марказий банк и тижорат банкларини
кредитлаш ҳажмини ошириш йўли билан банк кредитларининг фоиз 
ставкаларининг даражасига реал таъсир этиши ва шу асосда уларнинг
кредитларига бўлган талабни рағбатлантириши ҳамда тижорат 
банкларининг жорий ликвидлилик даражасини сезиларли даражада 
ошириши лозим. Бу эса, пировард натижада, сўмнинг ўрта ва ўзоқ муддатли 
даврий оралиқларда барқарорлигини таъминлаш учун зарур бўлган 
иқтисодий муҳитни юзага келтиради. Ушбу ўринда табиий бир савол 
туғилиши мумкин, яъни Марказий банкнинг қайта молиялаш сиёсати
орқали тижорат банкларининг кредит эмиссиясини рағбатлантирилиши
муомаладаги пул массасининг кескин ошишига ва шунинг асосида 
инфлясияни кучайишига олиб келмайдими, деган савол туғилиши мумкин. 
Чунки буюк М. Фридменнинг пул-кредит концепциясидаги муҳим 
қоидалардан бири - тижорат банкларининг кредит эмиссиясини кескин 
ошиши муомаладаги пул массасининг ошишига ва шунинг асосида 
инфлясиянинг кучайишига олиб келади, деган қоида ҳисобланади. Аммо 
бизнинг фикримизча, М. Фридменнинг ушбу қоидаси Ўзбекистон 
иқтисодиёти ривожланишининг ҳозирги даврида ўз исботини топмайди. 
Бунинг сабаби шундаки, ҳозирги даврда, республикамизда миллий 
иқтисодиётнинг банк кредитлари билан таъминланиш даражаси нисбатан 
жуда паст. 

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish