“ пул ва банклар



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

 
8-мавзу
Кредитнинг зарурлиги, функциялари, турлари ва 
шакллари 
РЕЖА: 
8.1.Кредит ва унинг мазмуни 
8.2. Фондлар айланиши ва кредитнинг зарурлиги. 
8.3.Кредит муносабатлари ва уларнинг турлари. 
8.4. Кредитнинг тамойиллари. 
8.5.Кредитнинг объектлари ва субъектлари. 
8.6. Кредитнинг функциялари. 
8.7.Кредитнинг турлари. 
8.8.Кредитнинг шакллари 
 
 
 
8.1.Кредит ва унинг мазмуни 
 
амиятда товар – пул муносабатларидан кейинги вужудга келган 
Ж 


муҳим ижтимоий – иқтисодий муносабатлардан бири кредит муносабатлари 
ҳисобланади. Кредит, пул каби иқтисодий категория бўлиб, пул 
маблағларининг самарали ишлашига, хўжалик юритувчи субъектлар ва 
жисмоний шахсларнинг ортиқча вақт ва маблағ сарф қилмасдан қўшимча пул 
маблағларига бўлган талабини қондиришда муҳим аҳамият касб этади. 
 
Кредит муносабатлари иқтисодий фанларнинг барча бўғинларида 
бевосита ёки билвосита алоҳида ижтимоий – иқтисодий жараён сифатида 
ўрганилади.
Иқтисодий адабиётларда “кредит” сўзи лотинча 
“cредитум”
– ссуда, 
қарз сўзидан пайдо бўлганлиги қайд этилади. Айрим иқтисодчи олимлар 

cредо”, 
яъни “
ишонаман
” деган маънони англатишини қайд этади
102
.
Албатта, кредит муносабатларида иштирок этаётган субъектларнинг бир – 
бирига бўлган ишончи асосий омил ҳисобланади. Бу эрда кредитор, кредитни 
беришда асосий масала кредит олувчига нисбатан “ишончи” муҳим аҳамият 
касб этади. 
Бироқ, кредит иқтисодий категория сифатида амал қилиши учун биргина 
ишончнинг ўзи этарли бўлмайди. Кредит ва кредит муносабатларининг 
вужудга келишида ишонч билан биргаликда шундай бир категория 
мавжудки, бу кредитор ва кредит олувчи ўртасида ўзаро иқтисодий 
ҳамкорликни амалга оширишга ундайди. Буни кредитор ва қарз олувчи 
нуқтаи назардан кўрадиган бўлсак, кредиторни ушбу муносабатларни 
ривожлантиришига асосий омил бу иқтисодий манфаатдорлик, яъни кредит 
фоизи ҳисобланади. Қарз олувчи учун эса ишлаб чиқариш жараёнини 
узлуксизлигини таъминлаш орқали тегишли иқтисодий манфаатдорликка 
эришишдир.
Бундан кўриниб турибдики, кредит ва кредит муносабатларини вужудга 
келиши ва ривожланишида ҳар иккала томоннинг ҳам иқтисодий 
манфаатдорлиги кучли молиявий механизм ҳисобланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида кредитнинг зарурлиги қуйидаги омиллар 
билан белгиланади: 
– кредит муносабатларида иштирок этувчи томонларнинг иқтисодий 
манфаатдорлигини таъминланиши. Хусусан, кредитор кредит ҳисобидан 
фоиз тўловлари сифатида фойда олса, қарз олувчи ишлаб чиқаришнинг 
узлуксизлигини таъминлаш орқали тегишли фойдани шакллантириш 
имкониятига эга бўлади; 
– иқтисодиётда вақтинчалик бўш пул маблағлар ссуда капитали 
сифатида жамғарилиб, тегишли мақсадларга йўналтирилади; 
– иқтисодиётда ишлаб чиқариш сиклининг даврийлиги. Бунда айрим 
тармоқларда вақтинчалик бўш пул маблағлари вужудга келса, бошқаларида 
қўшимча молиявий ресурсларга эҳтиёж туғилади, ушбу жараён кредит 
орқали тартибга солинади; 
– ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнида қўшимча молиявий 
ресурсларга бўлган эҳтиёжнинг асосий қисми кредитлар орқали 
қондирилади. 

Деньги, кредит, банки: Учеб. – 2 – е изд., перераб. и доп./под ред. В.В.Иванова, 
Б.И.Соколова. –М.: ТК Велби, изд – во Проспект, 2008. –С.410. 



Замонавий иқтисодиётда кредит муҳим молиявий элемент сифатида 
мамлакат иқтисодиётини ривожланишининг ажралмас қисми ҳисобланади. 
Кредит ва кредит муносабатларининг вужудга келиши ва ривожлашининг 
асосида товар ишлаб чиқариш, янаям аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак – 
капитал муомаласи ва айланиши ётади. Жамиятда капитал муомаласи ва 
айланиши доимо ҳам бир маромда амал қилмайди, булар юқорида 
таъкидланганидек қатор омиллар билан изоҳланади.
Кредитнинг моҳиятига қатор иқтисодчи олимлар тегишли таърифларни 
шакллантирган. Хусусан, Щегорсова В.А. таҳрири остида тайёрланган 
дарсликда, “Кредит – қайтариш ва тўлов шарти билан қарздорга вақтинчалик 
фойдаланиш мақсадида пул маблағи ёки моддий буюм кўринишида бериш 
жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар тизимидир” 
тарзидаги таърифи шакллантирилган
103
.
Профессор О.И.Лаврушин таҳрири остида нашр этилган дарсликда 
кредитнинг моҳиятига аниқ таъриф берилмаган. Бироқ, уларнинг фикрича, 
кредит ижтимоий муносабатларнинг бир кўриниши бўлиб, иқтисодий 
категориядир. Шу билан бирга, кредит турлича ижтимоий муносабатларда 
эмас, балки иқтисодий муносабатларни акс эттирувчи қийматнинг ҳаракати 
жараёнида намоён бўлади. Дарсликда, кредитнинг моҳиятини аниқ акс 
эттириш учун унинг таркиби, ҳаракат қилиш жараёни ва вужудга келиш 
асосига эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланади
104
.
Бошқа россиялик иқтисодчи олимлар “Пулли (товарли) кредит тўлов 
асосида амалга ошириладиган бир тоифадаги эквивалентнинг турли вақтдаги 
ўзаро ҳаракатининг йиғиндисир.”, деган таърифни беришган
105
.
Ўзбекистонлик иқтисодчилардан профессор Ш.Абдуллаэва томонидан 
нашр эттирилган дарсликда: “Кредит – бу вақтинча бўш турган пул 
маблағларини пул эгаси ёки бошқалар томонидан маълум муддатга, ҳақ 
тўлаш шарти билан қарзга олиш ва қайтариб бериш юзасидан келиб чиққан 
иқтисодий муносабатлар йиғиндисидир” тарзидаги таъриф берилган
106
.
Кредитнинг иқтисодий моҳиятига берилган таърифлардан кўриниб 
турибдики, бу борада иқтисодчи олимларнинг фикрлари бир – биридан 
сезиларли даражада фарқ қилади. Шу боис, 
“Кредит – тегишли 
тамойиллар асосида (қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, 
муддатлилик ва мақсадлилик) қиймат ва моддий буюм кўринишида, 
жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этиладиган иқтисодий 
категорияларнинг бир шаклидир”
тарзидаги таърифни шакллантиришга жазм 
этдик. 

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish