“ пул ва банклар



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

8.7.Кредитнинг турлари. 
 
109 
Ядгаров Я.С. История экономических учений. –М.: ИНФРА – М, 2001, – С.313. 


Кредитнинг тури деганда унинг маълум белгиларига кўра ўта аниқликда 
шакллантирилган тавсифи тушунилади.
 
Кредитлар муддатига кўра уч турга бўлинади: 
– қисқа муддатли кредитлар; 
– ўрта муддатли кредитлар;
– узоқ муддатли кредитлар. 
Кредитларнинг 
муддати 
бўйича 
турларга 
ажратиш 
дунё 
мамлакатларида бир-биридан фарқ қилади. Масалан, АҚШда муддати 1 
йилдан 8 йилгача бўлган кредитлар ўрта муддатли кредитлар ҳисобланади. 
Германияда эса, 1 йилдан 6 йилгача муддатдаги кредитлар ўрта муддатли 
кредитлар ҳисобланади
110
. Ўзбекистонда эса, умуман ўрта муддатли 
кредитлар тоифаси мавжуд эмас. Демак, республикамизда 1 йилгача 
муддатга берилган кредитлар қисқа муддатли, 1 йилдан ортиқ ҳар қандай 
муддатга берилган кредитлар узоқ муддатли кредитлар ҳисобланади. 
Тижорат банкларининг қисқа муддатли кредитлари хўжалик юритувчи 
субъектларнинг айланма маблағларини тўлдириш мақсадига берилса, 
уларнинг ўрта ва узоқ муддатли кредитлари инвестицион харажатларни 
молиялаштириш мақсадига берилади. 
Кредитлар таъминланганлигига кўра қуйидаги турларга бўлинади: 
– таъминланмаган кредитлар; 
– қисман таъминланган кредитлар; 
– тўлиқ таъминланган кредитлар. 
Таъминланмаган кредитлар деганда ҳеч қандай таъминотсиз берилган 
ишончли кредитлар тушунилади. Бундай кредитлар тижорат банкларининг 
тўловга қобиллиги юқори бўлган ишончли мижозларига берилади. 
Қисман 
таъминланган кредитлар деганда таъминот суммаси 
кредитнинг асосий қарз суммаси ва фоизини тўлиқ қоплашга этмайдиган 
кредитларга айтилади. 
Тўлиқ таъминланган кредитлар деганда таъминот суммаси кредитнинг 
асосий қарз суммаси ва фоизини тўлиқ қоплашга этадиган кредитларга 
айтилади. 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг талаби бўйича, тижорат 
банклари кредитлари учун қабул қилинган таъминот суммаси кредит бўйича 
қарздорлик суммасига нисбатан камида 125% бўлиши лозим. 
Кредитлар такрор ишлаб чиқариш жараёнига хизмат кўрсатишига кўра 
қуйидаги турларга бўлинади: 
– ишлаб чиқариш жараёнига бериладиган кредитлар; 
– ишлаб чиқарилган товарларни сотиш учун бериладиган кредитлар; 
– истеъмол мақсади учун бериладиган кредитлар. 
Товарлар ишлаб чиқаришнинг узлуксизлигини таъминлашда тижорат 
банклари берадиган кредитлар муҳим рол ўйнайди. Шунингдек, ишлаб 
чиқарилган товарларни харид қилиш учун истеъмолчилар ҳар доим этарли 
даражада пул маблағларига эга бўлмайди. Шу сабабли, улар товарларнинг 
маълум қисмини тижорат банкларининг кредитлари ҳисобидан харид 
қиладилар. 
Кредит баҳосига кўра қуйидаги турларга бўлинади: 
– бепул (текин) кредитлар; 
110
Деньги, кредит, банки. Учебник. – М.: КНОРУС, 2009. - С. 268. 


– арзон кредитлар; 
– қиммат кредитлар. 
Гарчи фоиз тўлашлилик кредитнинг принципларидан бири бўлса-да, 
баъзан кредитлар фоизсиз берилади. Бунга мисол қилиб, Халқаро таъмирлаш 
ва тараққиёт банки томонидан қашшоқ мамлакатларга берилаётган фоизсиз 
кредитларни келтириш мумкин. Хусусан, Африканинг Саҳара давлатидан 
жанубда жойлашган барча мамлакатларда очарчилик ҳукм сурмоқда. Мазкур 
мамлакатларга ижтимоий мақсадлар учун фоизсиз кредитлар берилмоқда. 
Арзон кредит деганда, одатда, фоиз ставкаси, яъни баҳоси бозор 
ставкасидан паст бўлган кредитларга айтилади. 
Кредитларнинг баҳсо ссуда капиталлари бозорида шаклланади. Ссуда 
капиталлари бозорининг икки сегменти мавжуд бўлиб, пул бозори 
сегментида қисқа муддатли кредитларнинг баҳоси шаклланади. Капиталлар 
бозори сегментида эса, ўрта ва узоқ муддатли кредитларнинг баҳоси 
шаклланади. 
Қиммат кредитлар деганда фоиз ставкаси бозор ставкасидан юқори 
бўлган кредитларга айтилади. Одатда, риск даражаси юқори бўлган битимлар 
банкларнинг қиммат кредитлари ҳисобидан молиялаштирилади. 
Шунингдек, 2-жадвал маълумотлари республикамиз тижорат банклари 
кредитларининг фоиз ставкасининг ижобий даражага эга эканлигини, яъни 
инфлясия даражасидан юқори эканлигини кўрсатади. 
Кредитлар фоиз ставкасининг турига кўра иккига бўлинади: 
– сузувчи ставкага эга бўлган кредитлар; 
– қатъий белгиланган ставкага эга бўлган кредитлар. 
Тижорат банклари ҳар доим сузувчи ставкада кредитлар беришдан 
манфаатдор бўлади. Бунинг сабаби шундаки, кредит сузувчи ставкада 
берилганда, унинг фоиз ставкаси қандай ўзгаришидан қатъий назар, банк 
оладиган даромад, яъни маржа ёки спред, ўзгармасдан қолади. 
Кредит олувчи ҳар доим қатъий белгиланган ставкага эга бўлган 
кредитларни олишдан манфаатдор бўлади. Чунки, бунда кредитнинг баҳоси 
ўзгармасдан сақланиб қолади. Агар кредит сузувчи ставкада олинган бўлса, у 
ҳолда, кредитнинг баҳосининг ошиши кредит олувчининг фоиз тўловлари 
миқдорининг ошишига олиб келади. 
Кредитлар тармоқ хусусиятига кўра қуйидаги турларга бўлинади: 
– саноатга берилган кредитлар; 
– қишлоқ хўжалик кредитлари; 
– қурилиш кредитлари; 
– савдо кредитлари ва ҳ.к. 
Кредитлаш объектларига кўра кредитнинг қуйидаги турларини 
ажратиб кўрсатиш мумкин: 
– товар-моддий қимматликларни сотиб олиш учун берилган кредитлар; 
– ишлаб чиқариш харажатларини молиялаштириш учун берилган 
кредитлар (масалан, республикамизда пахта ва ғаллани этиштириш 
харажатлари имтиёзли кредитлар ҳисобидан молиялаштирилади); 
– мижозларнинг тўлов айланмасидаги узилишни қоплаш учун берилган 
кредитлар. 
Кредитнинг мақсади йўналиши ва кредит муносбатларида иштирок 
этувчи субъектларга кўра кредитнинг қуйидаги турларини ажратиб кўрсатиш 
мумкин: 


– синдицияли кредитлар; 
– ипотека кредитлари; 
– халқаро кредитлар. 
Синдицияли кредит деганда битта объектни ёни лойиҳани кредитлаш 
учун икки ёки ундан ортиқ банк томонилдан берилган кредитга айтилади. 
Бош банк билан иштирокчи банклар ўртасида Бош битим тузилади ва 
ушбу битимга асосан банк синдикати ташкил этилади. 
Банк синдикати билан кредит олувчи ўртасида кредит шартномаси 
тузилади.
Синдицияли кредитлар бериш қуйидаги шартлар асосида амалга 
оширилади: 
А. Этакчи банкнинг тўловга қобил ва ликвидли бўлиши. 
Б. Этакчи банк синдицияли кредитнинг камида 25 фоизини ўзининг 
ресурслари ҳисобидан беради.
В. Марказий банк томонидан тижорат банкларининг кредитлаш 
фаолиятига нисбатан ўрнатилган иқтисодий нормативларни бузмаслик: 
– бир мижозга ёки ўзаро боғлиқ мижозлар гуруҳига бериладиган 
таъминланган кредитларнинг максимал миқдори; 
– бир мижозга ёки ўзаро боғлиқ мизожлар гуруҳига бериладиган 
таъминланмаган кредитларнинг максимал миқдори; 
– тижорат банки томонидан бериладиган йирик кредитларнинг максимал 
миқдори; 
– инсайдерларга бериладиган кредитларнинг максимал миқдори. 
Г. Кредит олувчи субъектнинг кредит тўловига лаёқатли бўлиши.
Д. Кредит билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни (кредит шартномаси, Бош 
битим ва бошқалар) юридик жиҳатдан тўғри расмийлаштириш ва ушбу 
жараённи назорат қилиш. 
Ҳозирги кунда тараққий этган мамлакатларда сузувчи ставкадаги 
синдицияли кредитлардан кенг кўламда фойдаланилмоқда. Бунинг сабаби 
шундаки, мазкур мамлакатлар тижорат банкларининг депозитлари таркибида 
сузувчи ставкаларда жалб қилинган депозитларнинг салмоғи ошиб бормоқда. 
Бу эса, сузувчи ставкалардаги синдицияли кредитлар ҳажмининг ошириш 
заруриятини юзага келтиради. Бунинг сабаби шундаки, сузувчи ставкаларда 
жалб қилинган депозитлар ҳисобидан қатъий белгиланган ставкалардаги 
синдицияли кредитларни бериш тижорат банклари фаолиятида кредит 
рискини чуқурлашиш хавфини юзага келтиради. 
Синдицияли кредитлар бўйича маржа миқдори 0,5 фоиздан 2,5 фоизгача 
бўлган даражани ташкил этади. 
Ипотека кредити деганда қўзғалмас мулкни гаровга олиш йўли билан 
бериладиган кредитларга айтилади. 
Ипотека кредитлари бериш амалиёти қуйидаги икки йўналишга эга: 
1. Хўжалик юритувчи субъектларга ва аҳолига ипотека кредитлари 
бериш; 
2. Ипотека кредитларини иккиламчи бозорда сотиш. 
Ўзбекистон Республикасида ипотека кредитлари билан боғлиқ бўлган 
ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Ипотека тўғрисида”ги 
қонуни билан тартибга солинади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2015 йил 7 январдаги ПҚ-2282-сонли “2015 йилда Қишлоқ 
жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши 


дастури ва 2016 йилги қурилишнинг асосий параметрлари тўғрисида”ги 
қарори ипотека кредитлари бериш амалиётининг муҳим ҳуқуқий асоси 
ҳисобланади. 
Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой 
қуриш учун бериладиган ипотека кредитлари энг кам иш ҳақининг 1000 
баробари миқдорида, Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 50% 
даражасидаги фоиз ставкаси бўйича берилади. 
Уй-жой қуриш ёки сотиб олиш учун бериладиган ипотека кредитлари 
уй-жой қийматининг 75 фоизигача миқдорда берилади. Уй-жой қийматининг 
қолган 25% кредит олувчининг ўз маблағлари ҳисобидан дастлабки бадал 
сифатида тўланиши лозим. 
Халқаро кредитлар – бу ссуда капиталининг давлатлараро ҳаракати 
бўлиб, ушбу ҳара кат валюта ва товар кўринишидаги маблағларни қайтариб 
беришлик, фоиз тўлашлилик ва муддатлилик шартлари асосида бериш 
натижасида бериш натижасида юзага келади. 
Халқаро кредитларнинг икки асосий тури мавжуд: 
1. Халқаро банк кредити. 
2. Халқаро тижорат кредити. 
Халқаро банк кредити банклар томонидан валюталарда берилади. 
Халқаро тижорат кредити фирмалар, компаниялар томонидан товарлар 
кўринишида берилади. 
Халқаро кредитларнинг баҳоси халқаро ссуда капиталлари бозорида 
шаклланади ва улар ҳар куни эълон қилинади. Дунёдаги энг йирик халқаро 
ссуда капиталлари бозори бўлиб, Лондон ссуда капиталлари бозори 
ҳисобланади. 
Лондон ссуда капиталлари бозорида ҳар куни маҳаллий вақт билан соат 
11.00 да этакчи хорижий валюталардаги депозитлар ва кредитларнинг фоиз 
ставкалари аниқланади ва бутун дунёга эълон қилинади. 
Хорижий валюталардаги депозитларнинг бозор ставкаси 

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish