“ пул ва банклар



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

 – 
банклар очиқ ва ёпиқ турдаги жамиятлар сифатида 
таснифланади. Банкларнинг капиталини асосий улуши юридик шахслар 
ҳиссасига тўғри келади, ушбу банклар очиқ акциядорлик ёки ёпиқ 
акциядорлик банклари бўлиши мумкин.
Очиқ ёки ёпиқ акциядорлик банклари дейилишига сабаб уларнинг 
акцияларини сотиш ва сотиб олиш жараёни билан боғлиқ бўлади. 
Қатнашчилари ўзларига тегишли акцияларини ўзга акциядорларнинг 
розилигисиз бошқа шахсларга бериши мумкин бўлган акциядорлик жамияти 
очиқ акциядорлик жамияти деб ҳисобланади.
Акциялари фақат ўз муассислари ёки олдиндан белгиланган доирадаги 
шахслар орасида тақсимланадиган акциядорлик жамияти ёпиқ акциядорлик 
жамияти деб ҳисобланади. Мамлакатимизда мулкий жиҳатдан ташкил 
топишидан қаътий назар, фаолият юритаётган барча банклар очиқ 
акциядорлик банклари ҳисобланади. 
Банклар бажарадиган функцияси (операциялари) жиҳатидан

эмиссион, 
тижорат, инвестицион, ипотекали ва жамғарма банклар сифатида 
таснифланади. Эмиссион банклар мамлакат иқтисодиётига пулларни эмиссия 
қилиш, шунингдек, кредит муассасалари фаолиятини тартибга солиш ва пул 
– кредит сиёсатини амалга ошириш билан шуғулланади. Бундай вазифани 
ҳозирги пайтда мамлакат Марказий банклари бажаради. Марказий банклар 
бевосита мижозларга банк хизматларини кўрсатмайди ва тижорат фаолияти 
билан шуғулланиши таъқиқланади. 
Тижорат банклари мамлакат банк тизими ва кредит муассасалари 
таркибидаги муҳим аҳамиятга эга бўлган молиявий муассасалар 
ҳисобланади. Ушбу банклар банклар бажариши мумкин бўлган барча 
операцияларни бажаради. 
Инвестицион банкларнинг асосий фаолияти пассив операциялари 
натижасида шакллантирган молиявий маблағларини асосий улушини 
қимматли қоғозларга инвестиция қилишдан иборат бўлади. Мамлакатда 
инвестицион банклар фаолият юритиши учун қимматли қоғозлар бозори 


ривожланган ва этарли даражада инвестицион муҳит яратилган бўлиши 
лозим. 
Ипотека банклари жисмоний ва юридик шахсларга гаров асосида узоқ 
муддатли кредитлар бериш билан шуғулланади. Ипотека атамаси кўчмас 
мулкларни гаровга қўйиш натижасида вужудга келадиган молиявий 
муносабат бўлиб, унинг ўзига хос хусусиятларидан бири гаровга қўйилган 
кўчмас мулк кредит (қарз) олувчининг тасарруфида қолишидир. Одатда 
ипотека банклари фаолиятининг асосий йўналишини ипотека кредити 
беришга қаратилган бўлиши лозим. Бироқ, амалиётда ушбу қоида доимо ҳам 
ўзининг исботини топмайди, чунки ҳозирги кунда фаолият юритаётган 
ипотека банклари кредит портфели таркибида нафақат ипотека кредити, 
балки бошқа мақсадларга йўналтирилган кредитларнинг ҳажми салмоқли 
улушни ташкил этади. 
Жамғарма банкларининг асосий мижозлари жисмоний шахслар бўлиб, 
ушбу банкларнинг асосий фаолияти аҳолидан муддатли омонатларни жалб 
қилишга қаратилган бўлади. Жамғарма сифатида шакллантирилган 
маблағларни йирик тижорат банкларига, савдо ва қурилиш ташкилотларига 
инвестиция ва кредитлар кўринишида жойлаштиради.
Банклар бажарадиган операцияларининг табиати жиҳатидан
 –
универсал 
ва ихтисослашган банкларга бўлинади. Универсал банклар банклар 
бажарадиган барча операцияларни бажаради. Бунга мисол сифатида тижорат 
банкларини келтириш мумкин. Ихтисослашган банклар эса иқтисодиётнинг 
маълум тармоғига хизмат кўрсатиш ва шу тармоқни ривожлантириш 
мақсадида ташкил этилади. Мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки 
йилларида қатор ихтисослашган банклар (Ўзмевасабзавот, Заминбанк, 
Энгилсанаот, 
Ғаллабанк, 
Пахтабанк) 
ташкил 
этилди. 
Миллий 
иқтисодиётнинг ривожланиши ва бозор муносабатларининг чуқурлашуви 
натижасида ушбу банклар универсал банкларга айлантирилиб, бир – бирига 
қўшиб юборилди ёки универсал тижорат банкларига айлантирилди.
Шунингдек, ихтисослашган банклар, ташқи иқтисодий операцияларни 
бажариш, инвестицион фаолият билан шуғулланиши мумкин. Бироқ 
мамлакатимизда, алоҳида тармоққа хизмат кўрсатадиган ёки операцияларни 
бажарадиган ихтисослашган банклар мавжуд эмас.
Шу билан бирга банкларнинг фаолияти хизмат кўрсатадиган 
тармоқлари, филиалларининг сони, хизмат кўрсатиш доираси, капиталининг 
ҳажми нуқтаи назаридан ҳам таснифланади. 
Хизмат кўрсатадиган тармоқлари бўйича

банкларнинг фаолиятига 
эътибор қаратадиган бўлсак, айрим банклар иқтисодиётнинг турли 
тармоқларига хизмат кўрсатади. Жумладан, автомобильсозлик, нефть 
саноати, 
қурилиш 
ва 
бошқа 
соҳалар. 
Масалан, 
мамлакатимиз 
Саноатқурилишбанки кўплаб тармоқларга хизмат кўрсатади, бироқ асосий 
фаолияти оғир саноат корхоналарига хизмат кўрсатишга қаратилган. 
Шунингдек, 
Агробанкнинг 
асосий 
фаолияти 
қишлоқ 
хўжалиги 
корхоналарига, Асакабанк машинасозлик соҳасига ва ҳоказо. 
Филиалларининг сони бўйича

айрим банкларда филиаллар умуман 
мавжуд эмас, айримларида эса мамлакатнинг барча ҳудудларида филиаллари 
мавжуд. Мамлакатимизда бундай банклар сирасига Агробанк, Халқбанк, 
Микрокредитбанкларни киритиш мумкин. Ушбу банкларнинг мамлакатимиз 
туманларининг деярли барчасида ўз филиаллари фаолият юритади. 


Банкларнинг филиаллари юридик шахс сифатида барча ҳуқуқ ва 
мажбуриятларга эга бўлмайди, улар тегишли низом асосида бош банк 
томонидан берилган чегараланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар доирасида фаолият 
юритади.
Хизмат кўрсатиш доираси бўйича

банклар маълум ҳудудга, 
ҳудудлараро, халқаро даражада мижозларга хизмат кўрсатиши эътиборга 
олинади. Бунинг учун банклар Марказий банкнинг тегишли лицензияларига 
эга бўлиши талаб этилади. Масалан, мамлакатимизда Марказий банкнинг 
тегишли талабларни бажарган тижорат банкларига миллий валютада ва 
хорижий валюталарда фаолият юритиши учун алоҳида – алоҳида 
лицензиялар беради.
Капиталининг ҳажми бўйича

банклар кичик, ўрта ва йирик тижорат 
банкларга гуруҳланади. Масалан, мамлакатимиз барча банклари устав 
капиталининг 40 фоиздан ортиғи ТИФ Миллий банки ҳисасига тўғри келади, 
ёки мамлакатимизда бешта йирик банкнинг (ТИФ Миллий банки, 
Саноатқурилишбанк, Агробанк, Асакабанк, Ипотекабанк) капитали жами 
банклар капиталининг 85 – 90 фоизини ташкил этади.
Якуний сўз сифатида таъкидлаш мумкинки, банкларнинг турларини 
кўпқирралиги, уларнинг бажарадиган операцияларининг сонини ортиб 
бориши жамиятнинг ижтимоий – иқтисодий ривожланиши билан бевосита 
боғлиқдир. Бозор иқтисодиёти шароитида буларнинг барчаси тегишли қонун, 
қоида, тартиб ва механизмлар асосида тартибга солиб борилади.

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish