Қолдиқ бўйича кредитлаш усулида кредит
кредит олувчининг товар-
моддиқ қимматликларининг қолдиғи ва харажатларининг ўзгариши
натижасида юзага келган эҳтиёжга қараб берилади. Масалан, корхона товар-
моддий қимматликни ўзининг маблағлари ҳисобидан сотиб олди ва шундан
кейингина банкка ссуда сўраб мурожаат қилди. Бундай шароитда кредит
харажатларни аванслаш учун эмас, балки товар-моддий қимматликларнинг
қолдиғига, қоплаш тартибида берилади.
Амалиётда кредитлашнинг юқорида қайд этилган ҳар иккала усули
уйғунлашиб,
кредитлашнинг янги усулини, яъни айланма-қолдиқ усулини
юзага келтиради.
Ушбу усулда кредит дастлаб товар-моддий қимматликлар ва харажатлар
шаклланишининг дастлабки босқичида берилади, кейинги босқичда эса,
кредит мижознинг банк олдидаги муддатли мажбуриятининг қолдиғи
асосида сўндирилади.
Кредитлашнинг айланма-қолдиқ усулида кредит аниқ белгиланган
муддатларда сўндирилади, бироқ, бу муддатлар ресурсларнинг бўшаш
муддатларига мос келмаслиги мумкин.
Кредитлашнинг ҳар учала услида кредитларнинг ҳаракати
мижознинг
ссуда ҳисобрақами орқали амалга оширилади.
Берилган кредитлар ссуда ҳисобрақамининг дебетида, кредитнинг
қайтарилиши унинг кредитида акс этади.
Кредит олувчи корхонанинг айланмасига боғлиқ равишда ссуда
ҳисобрақамларининг уч турини ажратиб кўрсатиш мумкин:
– айланма-тўлов ссуда ҳисобрақами;
– қолдиқ-компенсацион ссуда ҳисобрақами;
– айланма-қолдиқ ссуда ҳисобарқами.
Айланма-тўлов ссуда ҳисобрақами
мижозга барча мажбуриятлари
бўйича тўловларни, жумладан, этказиб берилган товарлар ва кўрсатилган
хизматлар бўйича юзага келган кредитор қарздорликни, солиқлар бўйича
қарздорликни ва бошқа тўловларни амалга ошириш имконини беради.
Айланма-қолдиқ ссуда ҳисобрами ҳам барча тўловларни амалга
ошириш имконини беради. Аммо қолдиқ-компенсацион ссуда ҳисобрақами
бўйича тўловларни амалга ошириш учун мижознинг кредитлаш объекти
қанча бўлса, шунча қолдиқ-компенсацион ссуда ҳисобрақами очиш керак.
Замонавий кредитлаш усулларидан
фойдаланиш самарадорлиги
бевосита қўлланилаётган тўловларнинг кетма-кетлигига боғлиқ.
Тараққий этган мамлакатлар амалиётида тўловларнинг календарь
кетма-кетлиги қўлланилади. Бунда қайси қарздорлик олдин пайдо бўлган
бўлса, ўша биринчи бўлиб тўланади. Шу сабабли, тижорат банклари кредит
олган мижознинг пул оқимини аниқ баҳолаш имконига эга бўлади.
Ўтиш иқтисодиёти мамлакатларининг кўпчилигида, шу жумладан,
Ўзбекистон
Республикасида
тўловларнинг
мақсадли
кетма-кетлиги
қўлланилади. Бунда банк мижозининг давлат бюджети олдидаги
қарздорлигини тўлашга устуворлик берилади. Айрим ҳолларда, солиқ
инспекциялари келгуси даврдаги солиқ қарздорлиги бўйича
инкассо
талабномаси қўядилар. Натижада, мижознинг жорий даврдаги пул
маблағлари оқими заифлашиб, берилган кредитни ўз вақтида
ундириш
имконини бермаслиги мумкин.
Ўзбекистон
Республикасида лизинг объектини қабул қилиш
далолатномаси расмийлаштирилмагунга қадар тижорат банкларининг лизинг
кредитларига фоиз ҳисоблашнинг мумкин эмаслиги, Республика валюта
биржасининг конвертация учун ташлаб берилган кредитларга конвертация
амалга оширилгунга қадар фоиз ҳисобламаслиги ссуда ҳисобрақамларидан
фойдаланиш жараёнида ҳисобга олинадиган муҳим
омиллардан бири
ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: