КИМЁНИ ЎҚИТИШДА ВИРТУАЛ ЛАБОРАТОРИЯЛАРДАН
ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИ
Жумаев П.Н., Долимова Г.Н.
Низомий номидаги ТДПУ
Таълимнинг барча сфераларида компьютер технологияларини қўллаш
ёрдамида тайёргарлик тизимини интенсивлаштириш ва тез суръатлар билан
модернизация
қилиш
усуллари
изланмоқда.
Компьютер
технологияларининг инсон фаолиятининг инструментлари ва ўқитишнинг
принципиал янги услуби сифатидаги имкониятлари ўқитишнинг янги
усуллари ва ташкилий шаклларининг вужудга келишига олиб келди.
Охирги йилларда умумтаълим ўрта мактаблари,
академик лицей ва
касб-ҳунар коллежлари ўқув дастурига киритилган кимё предмети бўйича
лаборатория машғулотларини ўтишни енгиллаштириш учун виртуал
лабораториялар ишлаб чиқилмоқда. Бироқ, уларнинг аксарияти рус ва чет
тилларида бўлиб, ўзбек тилида дарс ўтиш учун
бундай материаллар деярли
йўқ даражада. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги
интернет порталида ноорганик кимё бўйича 3 та мавзунинг виртуал
лаборатория ишланмаси мавжудлигини айтиб ўтиш жоиз [1]. Улар ҳам бўлса
7-синф учун мўлжалланган:
1-Amaliy mashg`ulot: Kimyo xonasida jihozlar va
reaktivlar bilan ishlashdagi havfsizlik qoidalariga rioya qilish ва
3 - Amaliy
mashg`ulot: Ifloslangan osh tuzini tozalash мавзуларига бағишланган 2 та
виртуал тажрибадан иборат.
Виртуал лабораторияларга қизиқиш бу қадар ортганини изоҳлаш учун
мавжуд адабиётларни ўрганиб, уларни таҳлил қилиш
ушбу ишнинг
мақсадидир. Мазкур таҳлил, биринчидан, виртуал лабораториялар бўйича
бор адабиётларни йиғиб, системалаштириб, улар ҳақида
умумий тасаввур
ҳосил қилиш имконини берса, иккинчидан, улардан фойдаланиш йўлларини
аниқлаш имкониятини беради ва ўзбек тилида виртуал лабораториялар
яратиш учун асос вазифасини ҳам ўташи мумкин.
Виртуал лабораториялар кимёвий экспериментларни худди реал
лабораторияда бажаргандек бажариш имконини беради. Масалан,
CD-ROM
шаклида ишлаб чиқилган
“Виртуал кимёвий лаборатория” электрон
нашрида интерфаол дастур бўйича 8-синф ўқувчиси реагентларни танлаб
олиши, идишга қуйиши, ёки солиши, тажриба қурилмасини йиғиши, унда
кимёвий
тажриба
ўтказиши,
кимёвий
реакцияларнинг
виртуал
фотографияларини олиши, кузатишлар натижаларини
эса лаборатория
журналига ёзиб бориши мумкин [2].
2
“Виртуал кимёвий лаборатория”
электрон нашри
Буларнинг барчаси мактаб
кимё лабораториясида реал тажриба
ўтказишга
тайёргарлик
кўриш
имконини беради. Ушбу виртуал
лаборатория 8-синф мактаб кимё
дастурига киритилган 60 га яқин
тажрибаларни ўз ичига олган.
“Молекулалар
конструктори”
номли бўлимда
органик ва
ноорганик
моддаларнинг
молекулаларини мустақил равишда йиғиш мумкин. “Масалалар” ва
“Тестлар” бўлимлари кимё бўйича масалаларни ечиш кўникмаларини
шакллантиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, ушбу виртуал лаборатория
ишланмасида лаборатория тажрибаларини бажариш учун, масалаларни ечиш
ва берилган материалларни кимёвий таълим стандартлари доирасида
ўзлаштириш учун зарур бўлган иллюстратив информация ҳам келтирилган.
Ушбу электрон нашр Россия Федерацияси мактаблари учун ишлаб
чиқилгандир.
Яна бир электрон нашр:
“8-11-синфлар. Кимё. Виртуал лаборатория”
деб номланган бўлиб [3], ушбу ишланмадан
фойдаланиш тажрибаси Пенза
шаҳри 42-гимназия кимё ўқитувчиси О.Г.Бодинанинг мақоласида ўз аксини
топган [4]. Ушбу электрон нашр умумтаълим ўрта мактабининг жорий ўқув
жараёнида ўқувчиларнинг компьютер синфларида тайёрланишлари ва
аудиторияда фойдаланишлари (кўргазма) учун ишлаб чиқилган. Бундан
ташқари, ушбу электрон нашрни мустақил таълимда ҳам (уйда, кутубхонада
ёки медиамарказда) ишлатиш мумкин.
“8-11-синфлар. Кимё. Виртуал