Кимёни ўҚитишда виртуал лабораториялардан фойдаланиш самарадорлиги жумаев П. Н., Долимова Г. Н



Download 359,92 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/2
Sana21.02.2022
Hajmi359,92 Kb.
#66372
1   2
Bog'liq
КИМЁНИ ЎҚИТИШДА ВИРТУАЛ ЛАБОРАТОРИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИ

лаборатория” электрон нашрида бешта мавзу ёритилган:
1. Кимёвий лаборатория асбоб-ускуналари ва улар билан ишлаш усуллари; 
2. Ноорганик моддаларнинг хоссалари; 
3. Органик моддаларнинг хоссалари; 
4. Кимёвий реакциялар; 
5. Атом ва молекулалар. 
Ушбу мавзуларнинг ҳар бирида лаборатория машғулотлари, техника 
ҳавфсизлиги бўйича тестлар бажарилади. Олинган билимлар эса якуний 
тестлар ёрдамида назорат қилинади. Лаборатория ишларини бажаришда ва 
электрон нашр билан ишлашда экраннинг пастки қисмидаги чап бурчакка 
жойлаштирилган сўроқ белгисини ёки “Кимёгар” фигурасини босиб ёрдам 
олиш мумкин.
Мазкур электрон нашр таркибига мактаб кимё ўқув курсида кўрсатишга 
мўлжалланган 150 дан ортиқ лаборатория тажрибалари киритилган. Кимёвий 
тажрибалар керакли кимёвий асбоб-ускуналар (пробиркалар, колбалар, 
штативлар ва ҳ-зо) билан таъминланган виртуал лабораторияда ўтказилади. 



Кимёвий асбоб-ускуналар ва кимёвий жараёнларни визуаллаштириш учун 
3D-графика ва анимациядан, ҳамда рақамли видеотасвирдан фойдаланилган.
Зарур холатларда керакли ўлчашларни ва ўтказилаётган тажриба 
параметрларининг ўзгаришини виртуал ўлчаш асбоблари билан ўлчаш 
имконияти кўзда тутилган. Махсус ойнада содир бўлаётган кимёвий 
жараёнларни кўрсатиш имконияти ҳам мавжуд [4]. 
Ҳар бир лаборатория иши давомида ўқувчи виртуал фотографиялар 
кўринишида видеокузатишни амалга ошириб, олинган натижаларни 
“Лаборатория журнали”да қайд қилиб, қайта ишлаб ва умумлаштириб 
боради.
“Лаборатория журнали”ни тўлдиришда “Кимёвий формулалар 
редактори” деб номланган махсус программа қўлланилади. 
Лаборатория ишини бажаришнинг барча босқичларида ўқувчиларнинг 
фаолиятлари ҳақида программа тарафидан назорат олиб борилади, керакли 
шарҳлар ва тавсиялар матн ҳолида, ёки педагогик агент – кимёгарнинг 
репликалари тарзида бериб борилади. Эксперимент ўтказаётганда ўқувчи уни 
бажариш тучун қадам ба қадам кўрсатмаларни олиб туради, экспериментни 
бошқа параметрларда ўтказиш ҳам программада кўзда тутилган. Ушбу 
электрон нашрнинг энг муҳим тарафи шунда-ки, ўқувчиларнинг олган 
натижалари ўқитувчи кўриши ва баҳолаши учун кириш мумкин бўлган 
индивидуал файлларда сақланади [4]. Булардан ташқари, ушбу электрон 
нашр таркибига “Молекулалар конструктори”, “Тестлар”, “Масалалар”, 
“Информацион-маълумот материаллари” деб номланган бўлимлар ҳам 
киритилган.
Юқорида келтирилганларни ҳисобга олиб, қуйидаги хулосани қилиш 
мумкин: 
Кимё 
предметини 
ўзбек 
тилида 
ўқитишда 
виртуал 
лабораториялардан фойдаланиш борасида дастлабки қадамлар энди 
қўйилмоқда, уларни мактаб ўқув жараёнида қўллаш тажрибаси деярли йўқ ва 
уни ўрганиш талаб этилади. 
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1. 
ЎзР Халқ таълими вазирлиги портали: 
http://eduportal.uz/rus/info/virtlab/
 
2. 
CD-ROM «Виртуальная химическая лаборатория. 8 класс (Jewel)» 
rutracker.org 
3. 
Учебное электронное издание: Химия. 8–11 класс. Виртуальная 
лаборатория. (2CD + методическое пособие) // Лаборатория систем 
мультимедиа. - МарГТУ. - 2004. Размер: 1000МВ. - 1000С.
4. 
О.Г.Бодина. 
Виртуальная 
лаборатория 
— 
одно 
из 
средств 
интенсификации 
процесса 
обучения 
химии. 
http://him.1september.ru/articlef.php
 

Download 359,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish