Ҳаво ҳарорати инверсиялари.
Ҳавонинг исиши ер юзидан бошланади ва тропосферанинг юқори қатламларига турлича жараёнлар ёрдамида иссиқлик узатилади. Демак, ер юзидан баланлик ошган сари ҳаво ҳарорати пасайиб бориши керак.
Кўп марта ўтказилган кузатишлар тропосфера ҳавоси ҳарора-тининг баландлик бўйича юқорида айтганимиздек тақсимланиши-ни тасдиқлайди.
Ҳаво ҳароратининг ҳар 100 м баландликда ўзгаришини ҳароратнинг тик (вертикал) градиенти деб айтилади.
Ҳароратнинг тик градиентини ҳарфи билан белгилайлик. Ҳаво ҳароратининг тик градиенти ни қуйидагича формула бўйича аниқланади:
5.1
бу ерда: - пастки ва юқори сатҳлардаги ҳаво ҳароратларининг айирмаси (С ларда), - юқори ва пастки сатҳларнинг баландликлари айирмаси (м-ларда), - ҳароратнинг тик градиенти С/100м ларда ифодаланади. Агар tю<tn бўлса, ҳавонинг ҳарорати баландлик ошган сари камаяди ва нинг қийматлари мусбат бўлади. Тропосферада одатда ҳаво ҳароратининг худди шундай тақсимоти мавжуд, яъни тропосферада баландлик ошган сари ҳаво ҳарорати пасая боради.
Агар tю>tn бўлса, баландлик ошган сари ҳаво ҳарорати ҳам орта боради. Бу ҳолда ҳарорат инверсияси рўй беради ва нинг қиймати манфий бўлади. Ҳаво ҳароратининг баландлик бўйича ортиб боришини ҳарорат инверсияси дейилади. Агар tю=tn бўлса, м га тенг.
Бу ҳолда баландлик бўйича ҳаво ҳарорати ўзгармайди, бундай ҳолни изотермия деб юритилади.
Агар пастки сатҳдаги ҳарорат ва ҳароратнинг тик градиенти маълум бўлса, юқоридаги исталган сатҳдаги ҳароратни қуйидагича аниқланади:
(5.2)
бу ерда: юқоридаги сатҳнинг пастки сатҳдан баландлиги.
Ҳаво ҳароратининг тик градиенти нинг қийматлари жуда ўзгарувчан. Унинг қийматлари фақат баландликкагина боғлиқ бўлмасдан, балки қуйидаги омилларга ҳам боғлиқ:
Йил фаслларига нинг қиймати ёзда катта, қишда эса кичик бўлади.
Кун (сутка) вақтларига. Кундузги вақтда нинг қиймати катта, кечаси эса кичик бўлади.
Атмосферада ҳаво массаларининг жойлашишига. Агар бирор баландликда совуқ ҳаво қатлами устига илиқ ҳаво қатлами жойлашса, ўз ишорасини ўзгартиради.
Тропосферада нинг ўртача қиймати га тенг. Аммо айрим пайтларда ер юзасига бевосита туташган атмосфера қатламида нинг қиймати, ўртача қийматидан ўн, юз ва минг мартадан ошиқ бўлиши мумкин.
Масалан, фаол сиртдан 5 см баландда ҳарорат 25,8С га, 50 см баландликда эса 24,2С га тенг бўлсин. У ҳолда нинг қиймати (100 м баландлик учун) 355С/100м га тенг бўлади. Ёки ёзда туш пайтида тупроқ юзасининг ҳарорати 2 м баланддаги ерга туташган ҳаво қатлами ҳароратидан 10С гача ошиқ бўлади, бу ҳолда ҳароратнинг тик градиенти га тенг (100м га нисбатан).
Атмосферанинг ерга туташган қатламида нинг қийматлари кун (сутка) вақтларига, об-ҳаво ва таглик сиртнинг турига боғлиқ.
Кундузи қуруқлик устида ҳар доим, айниқса ёзда мусбат бўлади. Об-ҳавонинг га таъсири куннинг олинган вақтига боғлиқ. Масалан, булутлар кундузи ҳавонинг исишини камайтиради, кечаси эса фаол сиртнинг совишига қаршилик кўрсатади. Бунга боғлиқ равишда ҳам камаяди. Шунинг учун нинг энг катта қийматлари ҳаво очиқ ва булут кам бўлганида эришилади.
Шамол нинг қийматини камайтиради, чунки ҳаво аралашиб кетганда турли баландликдаги ҳавонинг ҳароратлари тенглашади. Ҳароратнинг вертикал градиентига булутлардан ташқари ёғинлар ҳам таъсир қилади. Нам тупроқда атмосферанинг ерга туташган қатламида кескин камаяди.
Юқорида айтганимиздек ерга туташган ҳаво қатламида баландлик бўйича ҳароратнинг тақсимланишига фаол сиртнинг тури ҳам таъсир қилади. Масалан, ўсимлик қоплами ни камайтиради, чунки бу ҳолда фаол юза тупроқ бўлмай, балки ўсимлик қопламининг сирти бўлиб қолади.
Яланг тупроқ устида нинг қиймати, экинлар устидаги қийматларидан ортиқ бўлади.
Атмосферанинг ерга туташган қатламида қишда қор қоплами устида нинг қиймати кичик, кўпинча манфий бўлади.
Баландлик ортиши билан таглик сирт ва об-ҳавонинг га таъсири заифлашади. Натижада ўзининг ерга туташган қатламдаги қийматидан камайиб кетади.
Атмосферанинг турлича баландликдаги қатламида нинг қиймати ҳар хил бўлади. Масалан, 1,5 дан 5-6 км баландликларда нинг қиймати 0,5-0,6С/100м га, 6-9 км баландликда 0,65-0,75С/100м га тенг бўлади. Тропосферанинг юқори қатламида нинг қийматлари 0,5-0,2С/100м гача камаяди. Баҳор ва кузда кечаси нинг манфий бўлиши қора совуқлар бўлиш имкониятлари борлигини кўрсатади.
Атмосферанинг турли қатламларидаги ҳароратнинг вертикал градиенти ҳақидаги маълумотлардан об-ҳаво башоратларини тузишда, реактив самолётларга метеорологик хизмат кўрсатишда, сунъий йўлдошларни орбитага чиқаришда фойдаланилади.
Биз юқорида ҳаво ҳароратининг баландлик бўйлаб ортишини инверсия деб атадик. Инверсия атмосферанинг ерга туташган қатламида ва эркин атмосферада рўй беради. Агрометеорология нуқтаи назаридан ерга туташган ҳаво қатламидаги инверсия, яъни фаол юзадан бошланадиган инверсия аҳамиятга эга.
Вужудга келиш шароитларига қараб ерга туташган ҳаво қатламида радиацион ва адвектив инверсиялар мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |