4.4– жадвал
Турли типдаги тупроқларнинг иссиқлик билан таъминланганлиги.
Тупроқнинг 0,2 м чуқурликдаги фаол ҳароратлари йиғиндиси, С ларда
|
Тупроқнинг иссиқлик билан
таъминланиши
|
0-400
|
паст
|
400-800
|
жуда кучсиз
|
800-1200
|
кучсиз
|
1200-1600
|
ўртачадан паст
|
1600-2100
|
ўртача
|
2100-2700
|
ўртачадан юқори
|
2700-3400
|
яхши
|
3400-4400
|
жуда яхши (энг яхши)
|
4400-5600
|
юқори
|
5600-7200
|
жуда юқори (энг юқори)
|
Тупроқнинг ҳарорат ҳолатини баҳолашда, шунингдек қишки даврдаги шароитлари ҳам эътиборга олинади. Бунда тупроқнинг 0,2 м чуқурликдаги манфий ҳароратларининг йиғиндиси ва тупроқ юзасидаги мутлақ (абсолют) минимум ҳароратлардан ўртачасини олинади. Ана шу параметрларга кўра: илиқ, мўътадил илиқ, мўъта-дил, мўътадил совуқ, музлик ва узоқ муддатда мавсумий музлайдиган тупроқлар ажратилади
Тупроқнинг иссиқлик билан таъминланиши бўйича ана шундай ажратиш қишлоқ хўжалик экинларининг иссиқликка бўлган талабига кўра парвариш қилиш имконини беради. Тупроқнинг иссиқлик билан таъминланиш даражасини ва қишки кучли совуқлардаги тупроқ шароитини билиш қишлоқ хўжалик экинлари навларини районлаштиришда, агротехник ва турли мелиорация тадбирларини ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга.
Даставвал қайд қилиш керакки, тупроқнинг айрим иссиқлик хоссаларини ўзгартириб, бошқаларини ўзгаришсиз қолдирадиган тадбирни яратиш қийин ва бундай тадбир жуда кам учрайди. Тупроқнинг барча хоссалари бир-бири билан узвий боғланган, унинг иссиқлик хоссаларини ўзгартириш билан, албатта, бошқа хоссалари ҳам ўзгариб кетади. Айниқса тупроқдаги сув ва иссиқлик ўзаро кучли боғланган.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида тупроқнинг иссиқлик режимини талабга қараб мақбуллаштириш учун турли хил агротадбирлар қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси иқлими шароитида баъзи экинларни баҳорда эртароқ муддатларда экишни бошлаш учун ҳайдалма қатлам тупроғининг (айниқса унинг юзасига яқин қисмлари) ҳароратини оширишга қаратилган тадбирлар қўлланилади. Ёзда эса кечки экинлар уруғини сепиш (ёки экишда) тупроқнинг ҳароратини пасайтирадиган тадбирлар қўлланилади. Ҳарқайси тадбирнинг аниқ мақсади бор.
Тупроқнинг физик хоссалари ва уларга таъсир қилиш тадбирлари ўзаро боғлиқ. Шунинг учун бирор тадбирнинг тупроқ иссиқлик омилларига таъсирини текширишда, бу омилларга бошқа тадбирнинг таъсирини ҳам ҳисобга олиш керак.
Дала шароитида тупроқнинг иссиқлик режимини ўзгартирадиган агротадбирлардан бири мульчалаш тадбиридир.
Тупроқ иссиқлик режимини бошқаришнинг самарали воситаси бўлиб мульчалаш, яъни тупроқ юзасини махсус материаллар билан ёпиш (ёки қоплаш) тадбири ҳисобланади. Мульчалаш натижасида тупроқ-ҳаво тизими чегарасида иссиқлик ва масса алмашиниш шароитлари ўзгаради, демак ўсимликнинг ўсиши ва ривожланишини аниқлайдиган омилларга таъсир рўй беради. Мульча материаллар сифатида майдаланган торф, бўр, сомон, ўсимлик барглари, шағал, қоғоз, картон қоғози ва кейинги йилларда тиниқ полимер плёнкалар қўлланилмоқда.
Тупроқ юзасини мульчалаш соҳасидаги дастлабки тадқиқот ишларида мульча материали сифатида сомон ва картон ишлатилган.
А.Ф. Чудновский маълумотига кўра, юқорида айтилган сомон ва картон мульчалар ишлатилган жойда қиш пайтида тупроқ ҳарорати очиқ (мульчаланмаган) жойдагидан юқори, ёз фаслида эса мульча остидаги тупроқ ҳарорати очиқ жайдагидан паст бўлган. Бунда сомон мульчанинг иссиқлик эффекти, картон мульчанинг иссиқлик эффектидан юқори бўлган. Бу ерда мульчалашнинг иссиқлик эффекти деганда мульча тагидаги ва очиқ жойдаги бир хил чуқурликдаги тупроқ ҳароратларининг айирмасини тушунамиз.
Хойзер тажрибаларига кўра январ ойида картон мульча остидаги 5 см чуқурликдаги иссиқлик эффекти Т 0,1С бўлган, сомон мульча остидаги 5 см чуқурликдаги иссиқлик эффекти Т 0,8С, май ойида эса картон мульчанинг иссиқлик эффекти Т -0,8С га тенг. Самон мульчанинг худди шундай чуқурликдаги иссиқлик эффекти Т -3,7С га тенг бўлган.
Бу маълумотлардаги «» ишораси ёзда юқоридаги мульчалар тагидаги тупроқ ҳарорати, очиқ жойдаги худди шундай чуқурликдаги тупроқ ҳароратидан пастлигини билдиради.
Сомон ва ўсимлик баргларидан бўлган мульчалар тупроқ намини сақлашга ёрдам беради, аммо баҳорда тупроқнинг исишини кечиктиради, чунки тупроққа тушадиган қуёш радиациясини камайтиради.
Россия давлатининг Санкт-Петербург шаҳридаги Агрофизика институтида ўтказилган тажрибалар кўрсатадики, битум бўёғи (қора рангдаги) балан тупроқ юзасини бўялганда тупроқ ҳарорати ошган, тупроқ юзасини бўр билан оқ рангга бўялганда эса тупроқ ҳарорати очиқ майдондаги (бўялмаган) тупроқ ҳароратидан паст бўлган. Бундай бўлишига сабаб бўялган юзаларнинг альбедосининг ўзгаришидир.
Қорайтирилган юза альбедоси, очиқ ердаги бўялмаган тупроқ альбедосидан кам. Шу сабабли қора юза тушувчи қуёш йиғинди радиациясини очиқ ердаги тупроқдан кўпроқ ютади ва кучлироқ исийди. Оқ юзанинг альбедоси катта бўлганидан, оққа бўялган тупроқда қуёш радиацияси очиқ майдондагидан кам ютилган ва шунинг учун тупроқ кам исийди.
Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси ва хориж давлатларида мульчалаш учун полиэтилендан тайёрланган полимер плёнкалар йил сайин кўпроқ ишлатилмоқда. Ёруғликка тиниқ ва қора полиэтилен плёнкаларнинг иссиқлик мелиоратив таъсирини кўплаган илмий-тадқиқот ишларида ўрганилган. Улар орасидан энг кўп қизиқишга Н.Г. Захаров ва Г.Т. Семикиналарнинг 1964 йилда ўтказган тажрибалари бўлиб, улар ўз тадқиқотларини икки хил иқлим зоналарида: Москва ва Тошкент вилоятларида ўтказганлар.
Уларнинг тупроқ иссиқлик режимига доир тадқиқотлари кўрсатадики, ёруғликка тиниқ полимер плёнка остидаги тупроқнинг илдиз ўсадиган қатламдаги ҳарорати, кундузи очиқ майдондаги тупроқнинг худди шундай чуқурликдаги ҳароратидан анча юқори бўлган. Қора полимер плёнка билан ёпилган ердаги илдиз ўсадиган қатламдаги ҳарорат кундузи назорат (мульчаланмаган) ердаги худди шундай чуқурликдаги ҳароратдан паст бўлган (4.3-расм). Буни қуйидагича тушунтириш мумкин: тупроқ юзаси ғадир-будур бўлганлиги учун ёпилган плёнка билан тупроқ сирти орасида юпқа ҳаво қатлами вужудга келади ва бу юпқа ҳаво қатлами мульчаловчи материалнинг оптик хоссаларига боғлиқ равишда икки хил таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |