Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


Тупроқнинг иссиқлик режимини мақбуллаштириш



Download 10,78 Mb.
bet67/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

4.9. Тупроқнинг иссиқлик режимини мақбуллаштириш.
Тупроқнинг иссиқлик режими деб, тупроққа иссиқликнинг келиши, қайтиши, тўпланиши ва унинг тупроқ қатламларига узатилиши каби ҳодисалар мажмуасига айтилади.
Аввал айтганимиздек тупроқ иссиқлик режимининг асосий кўрсаткичи унинг ҳароратидир.
Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг униб чиқиши, илдиз тизимининг ривожланиши, ўсимликлар ривожланиши фазалари орасидаги муддатлар, фотосинтез жадаллиги кабиларга бевосита алоқадор бўлган ўсимлик ҳосилдорлиги тупроқнинг иссиқлик шароитларига боғлиқ. Тупроқда иссиқлик етишмаса (ёки тупроқ ҳарорати меъёридан паст бўлса) ўсимликнинг ҳосили камайиб кетади, ҳаттоки ўсимликлар нобуд бўлади.
Шунинг учун тупроқ иссиқлик режимининг шаклланиши қонунларини ва уни мақбуллаштириш тадбирларини билиш муҳим аҳамиятга эга.
Турли типдаги тупроқларнинг иссиқлик режимлари А.Н. Вайков, А.Ф. Чудновский, М.И. Будико, А.М. Шульгин, В.Н.Димо, И.Т. Туроповлар томонидан анча батафсил ўрганилган.
Тупроқнинг ҳарорат режимини характерлашда тупроқнинг 20 см чуқурликдаги фаол ҳарорати (>10С) нинг давомийлиги даври муҳим аҳамиятга эга. Чунки шу чуқурликдаги тупроқ қатламида экинлар ва табиий ўтларнинг илдиз тизимининг асосий қисми тарқалган.
Қуруқликдаги фаол юза радиацион балансининг географик хусусиятлари маълум даражада тупроқ ва ерга туташ ҳаво қатлами ҳароратларининг нисбати билан аниқланади. ўсимлик эса улар орасида оралиқ қисм бўлиб қолади.
Бу масаланинг аҳамияти катта эканлигини ҳисобга олиб, В.Н. Димо вегетация давридаги тупроқ фаол ҳароратлар йиғиндисининг, ҳаво фаол ҳароратлар йиғиндисига нисбатини тупроқнинг исувчанлик даражасини ифодалайдиган термик кўрсаткич сифатида қабул қилишни таклиф қилган.
Унинг математик ифодаси қуйидагича ёзилади:


(4.8)
бу ерда: Н - тупроқнинг исувчанлик кўрсаткичи; tт.20 - тупроқнинг 20 см чуқурликдаги фаол ҳароратлари йиғиндиси. tҳ- ҳавонинг фаол ҳароратлари йиғиндиси.
Бу ифоданинг физик маъноси тупроқнинг қуёш нурий энергияси тушишидан вужудга келган иссиқликни ютиш қобилятини билдиради (тупроқ ва ҳаво ҳароратлари 10С дан юқори бўлган даврдаги).
Исувчанлик кўрсаткичи шунингдек фаол ҳароратлар даврида тупроқ - ерга яқин ҳаво қатлами тизимидаги иссиқлик алмашишнинг афзал йўналишини ҳам аниқлайди. Агар Н<1 (тупроқ ҳаводан совуқ) бўлса, иссиқлик алмашинишнинг афзал йўналиши бўлиб, ҳаводан тупроққа томон йўналишига Н>1 бўлса, иссиқлик алмашинишнинг афзал йўналиши тупроқдан ҳавога томон йўналиш ҳисобланади.
Исувчанлик кўрсаткичининг сон қиймати (бошқа шароитлар тенг бўлганда) қанчалик катта бўлса, буғланиш имконияти шунчалик юқори бўлади. Тадқиқотлар, агар Н>1 бўлса, тупроқ иқлими қурғоқчил, Н<1 бўлса тупроқ иқлими ортиқча намлик шароитида бўлишини кўрсатади. Намлик етарли шароитда Н нинг сон қиймати 1 га тенг ёки унга жуда яқин бўлади.
Айтиш мумкинки, тупроқнинг 0,2 м чуқурликдаги фаол ҳароратлар йиғиндиси тупроқнинг иссиқлик билан таъминланганлигининг асосий кўрсаткичидир.
В.Н. Димо бўйича МДҲ ҳудудларидаги тупроқларнинг иссиқлик билан таъминланишини 4.4-жадвалдаги каби баҳолаш мумкин:

Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish