Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


Нормал атмосфера босими деб, 45



Download 10,78 Mb.
bet23/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

Нормал атмосфера босими деб, 45 географик кенгликда денгиз сатҳида жойлашган 0С ҳароратда баландлиги 760 мм сим. устуни босимига тенг бўлган атмосфера босимига айтилади. Нормал атмосфера босими р0 = 1013 гПа га тенг.
2.6. Атмосфера босимининг баландлик бўйлаб ўзгариши. Барик поғона.
Ер сиртидан баландлик ошган сари ҳаво сийраклаша борганлигидан зичлиги ва босими камайиб боради. Масалан, Европа қитъаси учун кўп йиллик ўртача атмосфера босими денгиз сатҳида 1014 гПа га тенг, 5 км баландда 538 гПа, 10 км баландда 262 гПа, 20 км баландда 56 гПа, 100 км баландда эса 1 гПа дан ҳам кам. Бу маълумотлардан кўринадики, 5 км баланддаги атмосфера босими, денгиз сатҳидаги қийматидан 2 марта кичик, 10 км баланддагиси - қарийб 4 марта, 20 км баланддаги қиймати эса 18 марта кичик. Бундан ер юзидан баландлик арифметик прогрессия бўйича ошса, атмосфера босими геометрик прогрессия бўйича камаяди деган хулосага келамиз.
Атмосфера босимининг баландлик бўйлаб ўзгаришини барик поғона тушунчаси билан тавсифланади.
Атмосфера босими вертикал йўналишда 1 гПа га ўзгарадиган масофани барик поғона деб аталади ва h ҳарфи билан ифодаланади. Барик поғонани м/гПа бирликда ўлчанади. Демак, барик поғона атмосфера босимининг 1 гПа га камайиши учун олинган сатҳдан вертикал йўналиш бўйича қанча масофага кўтарилиш ёки босимнинг 1 гПа га ортиши учун олинган сатҳдан вертикал йўналишда қанча масофага пастга тушиш зарурлигини билдиради. Барик поғона h, ҳаво зичлиги ва эркин тушиш тезланиши g орасида қуйидагича боғланиш мавжуд:
(2.1.)
бу ерда: g – эркин тушиш тезланиши

Юқоридаги (2.1) формуладан кўринадики, h нинг қийматлари асосан ҳаво зичлиги нинг қийматларига тескари мутаносиб равишда ўзгаради (g қийматининг жуда кам ўзгаришини ҳисобга олмаганда), зичлик қанча кам бўлса, барик поғона шунча катта ёки аксинча бўлади. Юқоридаги (2.1) формулани атмосфера босими p ва ҳарорати t орқали қуйидагича ифодаланади:




(2.2)
бу ерда: р - барик поғона ҳисобланаётган нуқтадаги атмосфера босими (гПа ларда), -0,0040С ҳавонинг ҳажмий кенгайиш коэффициенти, t-ҳаво ҳарорати (C ларда). (2.2) га нинг қийматини қўйсак:


(2.3)
Бу ердаги (2.3) формуладан ҳарорат ошган сари барик поғона (1+0,004∙t) марта ортади ёки ҳавонинг ҳар бир градус исишида h нинг қиймати 0.4% га кўпаяди деб айтамиз.
Барик поғонанинг қийматларини тасаввур қилиш учун ушбу мисолларни келтирамиз:
1. Агар р = 1000 гПа ва t = 40С бўлса, барик поғона
га тенг бўлади.
2. Агар р = 1000 гПа ва t = ОС бўлса, барик поғона
тенг бўлади.
3. Агар р = 1000 гПа ва t = - 40 С бўлса, барик поғона
га тенг бўлади.
Бу мисоллардан кўринадики, ҳаво ҳарорати ортиши билан h нинг қиймати ҳам ортади, ҳаво ҳарорати пасайганда эса h нинг қиймати ҳам камаяди.
2-мисолдан ҳавонинг ҳарорати ОС га тенг бўлганда атмосфера босими 1 гПа га ортиши учун олинган нуқтадан вертикал йўналишда 8 м пастга тушиш ёки атмосфера босими 1 гПа га камайиши учун эса олинган нуқтадан 8 м юқорига кўтарилиш кераклиги кўриниб турибди.



Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish