Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М



Download 10,78 Mb.
bet22/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

2.5. Атмосфера босими.
Атмосфера босимининг бирликлари.
Ёпиқ идишдаги ҳар қандай газ ўзини чегараловчи идиш девори юзига бирор миқдордаги босим кучлари билан урилади, яъни газ молекулаларининг идиш деворига урилиш кучи натижасида газ босими вужудга келади. Девордаги юза бирлигига нисбатан ҳисобланган молекулалар урилиш кучларининг ўртача қиймати газ босимига тенг бўлади.
Атмосфера таркибига кирган газлар ҳам оғирлик кучининг таъсирида ер юзига ва ундаги жисмларга муайян миқдордаги босим кучини вужудга келтиради.
Атмосфера босими – бу ер сиртидан атмосферанинг энг юқори қатлами устки чегарасигача чўзилган ҳаво устунининг ер сиртидаги бирлик юзага таъсир этувчи кучига тенг. Бундан кўринадики, ер сиртидан юқорига кўтарилган сари, олинган қатламга ундан юқоридаги қатламларнинг босими камая боради, бошқача айтганда атмосфера босими тик йўналишда (ёки баландлик бўйлаб) камая боради.
Атмосфера босими асосий метеорологик катталиклардан бири бўлгани учун уни барча метеорологик станцияларда ўлчаб борилади. Атмосферада рўй берадиган турли ҳодисалар натижасида ер сиртининг исталган нуқтасида ёки исталган баландликда жойлашган қатламда атмосфера босими бир неча соат ёки сутка давомида ўзгариб туради.
Атмосфера босимининг ўзгариши билан олинган жойнинг об – ҳавоси ҳам тез ўзгаради. Агар бирор ҳудудда атмосфера босими камайса, бу ерга бошқа ҳудудлардан совуқ ҳаво массалари бостириб киради, натижада бу ернинг об-ҳавоси ўзгаради. Масалан, баҳор пайтида Ўзбекистонга арктик совуқ ҳаво массалари кириб келса, бу ерда атмосфера босими ортади, ҳаво совиб кетади ва ёғингарчилик бошланади.
Демак, бирор жойда атмосфера босимининг ортиши ёки камайишига қараб ўша жойда яқин кунларда об-ҳавонинг қандай бўлишини олдиндан айтиб бериш мумкин. Тоғларда ўсимликлар камроқ атмосфера босимида, водийларда эса ўсимликлар атмосфера босимининг каттароқ қийматлари таъсирида ўсади.
Ҳайвонларнинг қон босими ҳам атмосфера босимига мослашган.
Ҳозирги вақтда атмосфера босимининг асосий ўлчов бирлиги қилиб Па (паскал) қабул қилинган. Атмосфера босими 1Па=1Н/м2 бирликда ўлчанади. Амалиётда атмосфера босимининг 1гПа (гектопаскал) бирлиги кенг тарқалган бўлиб, 1гПа= 100 Па га тенг.
Атмосфера босимини аввалги йилларда мм симоб устуни ва мбар (миллибар) бирликларда ўлчанган. Атмосфера босимининг бу ўлчов бирликлари ҳозирги вақтгача баъзи ўқув қўлланмаларида, оммавий адабиётларда учраб туради. Аввалги йилларда барометрларнинг шкалалари мм сим. устуни ёки мбар бирликларда даражаланган. Шунинг учун Па, мбар ва мм сим. устуни бирликларининг ўзаро муносабатини кўрсатамиз.
Босимнинг 1 мбар бирлиги билан 1 дин/см2 бирлиги орасида ушбу муносабат мавжуд:
1 мбар = 103 дин/см2
Физика фанидан маълумки:
1Па = 1Н/м2 = 105 дин/104 см2 = 10 дин/см2 ёки
100 Па = 1 гПа = 103 дин/см2 = 1мбар; демак 1 гПа = 1мбар
Миллиметр симоб устуни-косали барометрдаги симоб устунининг 1 мм га кўтарилиши ёки пасайишига мос атмосфера босимининг ўзгаришидир.
Баландлиги 1 мм бўлган симоб устунининг босими р ушбуга тенг:
р = 13595 кг/м3∙9,8 м/с2∙10-3м = 133 Па = 1,33 гПа
Демак, 1 мм сим. устунининг вужудга келтирган босими 1,33 гПа га тенг, яъни 1 мм сим. уст = 1,33 гПа, бундан 1 гПа = 0,75 мм сим. устуни келиб чиқади.
Шундай қилиб, атмосфера босимининг кўрсатилган бирликлари орасида қуйидаги муносабатлар мавжуд:
1 гПа = 1мбар = 0,75 мм сим.устуни ёки
1 мм сим.устуни = 1,33 мбар = 1,33 гПа
Тошкент шаҳрида атмосфера босимининг ўртача қийматлари 957,6-960 гПа атрофида бўлади.
Атмосфера босимининг қийматларига эркин тушиш тезланиши g нинг қийматлари ўзгариши таъсир қилади. Ер юзида эркин тушиш тезланиши g нинг қийматлари экватордан (gэ = 9,78 м/с2) қутбга томон (gқ = 9,83 м/с2) жуда оз миқдорда бўлсада ортиб боради. Бундан ташқари ер юзидан баландлик ошган сари g нинг қиймати камаяди.
Эркин тушиш тезланиши g нинг ўзгарувчанлиги атмосфера босимини мувозанатлаштирадиган симоб устунининг баландлигига таъсир қилади. Шунинг учун симоб устунининг g га боғлиқлигини йўқотиш учун атмосфера босимининг қийматини 45 кенгликка ва денгиз сатҳидаги қийматига ўтказилади. Чунки денгиз сатҳида ётган жойларда атмосфера босими бир хил ва ўрта ҳисоб билан 760 мм симоб устуни босимига тенг.

Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish