Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


Ўсимликларнинг яшил баргида карбонат ангидрид гази ва сувдан қуёш ёруғлиги таъсирида органик моддаларнинг ҳосил бўлиши жараёнига фотосинтез дейилади



Download 10,78 Mb.
bet20/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

Ўсимликларнинг яшил баргида карбонат ангидрид гази ва сувдан қуёш ёруғлиги таъсирида органик моддаларнинг ҳосил бўлиши жараёнига фотосинтез дейилади. Бу жараёнда ҳавога эркин кислород ажралиб чиқади. Табиатдаги кислороднинг ягона манбаи яшил ўсимлик-лардир. Демак, қаерда яшил ўсимликлар қалин бўлса, ўша ернинг ҳавосида кислород шунчалик кўп бўлади. Табиатдаги кислород ўсимликлар ва ҳайвонларнинг нафас олишига, тупроқдаги органик моддаларнинг чиришига ва ёнишига сарфланади.
Ўсимликлар узлуксиз нафас олади ва у жараён тўхтаса ўсимлик нобуд бўлади. Ўсимликларда нафас олиш жараёни фотосинтез жараёнига тескари бўлиб, бу жараёнда органик моддалар анаэроб шароитда оксидланиб, карбонат ангидрид газини ва сувни ҳосил қилади ва энергия ажралиб чиқади. Ажралган бу энергия ўсимликнинг ўсиш, ривожланиш, ҳаракатланиш жараёнлари ва бошқаларга сарфланади.
Экинларнинг яхши ўсиши ва ривожланиши учун тупроққа кислороднинг кириш шароитини яхшилаш керак. Бунга тупроқнинг аэрациясини кучайтириш орқали эришилади. Тупроқда кислород қанчалик кўп ва озиқ моддалар етарли бўлса, тупроқдаги бактерияларнинг фаолияти учун қулай шароит яратилади.
Карбонат ангидрид гази. Карбонат ангидрид гази яшил ўсим-ликлардаги фотосинтез жараёни учун зарур. Бу жараёнда ўсимлик ҳаводаги СО2 газини истеъмол қилади, ҳавога эса эркин кислород ажралиб чиқади.
Маълумотларга қараганда, Ер шаридаги барча ўсимликлар йил давомида фотосинтез натижасида 450 миллиард тонна органик модда ҳосил қилади. Бу жараёнда ўсимликлар 174 миллиард тонна СО2 ни ўзлаштириб, ҳавога 500 миллиард тоннага яқин эркин кислород ажратади. Карбонат ангидрид гази қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилининг шаклланишида муҳим омил ҳисобланади. Ўсим-ликлар, ҳайвонларнинг нафас олишида, тупроқдаги органик моддаларнинг чиришида, ёқилғи-лар ёнишида ҳавога карбонат ангидрид гази ажралади.
Масалан, В.Н. Макаров маълумотига биноан 1 гектар ердан суткасига 400-600 кг карбонат ангидрид гази ажралиб чиқади.
Тупроқ юзасидаги ҳавода СО2 миқдори, ўсимликлар қоплами устидаги ҳаводаги СО2 миқдоридан 2-3 марта кўп бўлади. Карбонат ангидриднинг бундай тақсимланиши фотосинтез жараёнининг фаол ўтишига ёрдам беради.
Сув буғи. Сув буғи табиатдаги сув айланишининг муҳим қисми. Сув буғининг атмосферадаги конденсацияси ва сублимацияси натижасида булутлар пайдо бўлади, муайян шароитларда эса булутлардан у ёки бу турдаги ёғинлар ёғади. Ўсимликлар ёзда кўпроқ буғланиб ўзининг ҳароратини бошқаради. Бундан ташқари сув буғи атмосферада “иссиқхона эффекти” ни яратишда ҳам иштирок этади. Ҳаводаги сув буғининг миқдори ҳаво намлиги деб аталади (VI бобга қаранг).
Ҳавонинг ортиқча ёки кам намлиги ўсимликларга салбий таъсир кўрсатади. Масалан, ғалла экинларидан буғдой пишиб етилаётган даврда узоқ вақт ҳавонинг ҳарорати юқори ва нисбий намлиги 30% дан кам бўлиб турса, етиштирилган доннинг анча қисми пуч бўлиб қолади. Ортиқча нисбий намлик эса ўсимликларнинг турлича касалланишига сабаб бўлади.

Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish