Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М



Download 10,78 Mb.
bet30/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

3-боб. Қуёш радиацияси.




3.1. Атмосферадаги нурланиш оқимлари турлари.

Ер юзида ва атмосферада рўй берадиган барча табиий жараёнларнинг асосий манбаи Ерга тушадиган Қуёш нурланиш оқими энергиясидир.


Қуёшдан Ерга тушадиган нурланиш оқимини қуёш радиацияси деб аталади. Қуёш радиацияси энергияга эга.
Ер юзига тушган нурланиш оқимининг маълум қисми ундан қайтади, қолган қисми эса тупроқнинг устки қатламида ютилиб, уни иситади. Бошқача айтганда, ютилган нурланиш оқими энергияси иссиқликка айланади. Натижада, исиган Ер юзи атмосферанинг ерга туташган қатламларини ҳам исита бошлайди, яъни молекуляр иссиқлик ўтказувчанлик туфайли тропосферанинг қуйи қатламларига иссиқлик узатилади. Атмосфера бевосита ўзидан ўтувчи қуёш радиацияси ҳисобига жуда кам исийди.
Ерга тушаётган қуёш радиациясининг бир қисмини ташкил қиладиган кўринадиган ёруғлик таъсирида Ер юзида турли-туман ўсимликлар ўсади. Қуёш нури таъсирида ўсимликларнинг яшил баргида фотосинтез жараёни ўтади. Фотосинтез ўсимлик баргида ютилган ёруғлик энергияси ҳисобига анорганик моддалар (сув ва карбонат ангидрид гази) нинг органик модда (оқсил, крахмал ва бошқа)ларга айланиш жараёнидир. Бу жараён ўсимлик барги хлоропластларидаги яшил пигментлар-хлорофилл доналари ютган ёруғлик энергияси ҳисобига амалга ошади. Фотосинтез жараёнида тўпланган органик моддаларнинг анча қисмини ўсимлик нафас олиш жараёнида сарфлайди, қолган қисми ҳисобига ўсади, ривожланади ва ҳосил беради.
Ўсимликлардаги фотосинтез жараёни сабабли улардан атроф муҳитга эркин кислород ажралиб чиқади. Бу жараён сабабли атмосферадаги карбонат ангидрид газининг миқдори ошиб, кислород миқдори эса камайиб кетмайди.
Ерга Қуёш радиацияси тушганлиги учун унда ҳаёт учун зарурий ҳарорат шароити вужудга келади.
Кўллар, денгизлар, океанлар ва дарёлар ўзига тушган қуёш радиациясининг бир қисмини ютиб исийди ва буғланади. Сув буғлари ўз навбатида турлича сабабларга кўра тропосферанинг маълум баландликларигача кўтарилишида совийди. Уларнинг конденсацияси ва сублимацияси натижасида тропосферанинг қуйи қатламларида булутлар вужудга келади. Атмосферадаги сув буғларининг тўйиниш ҳолатигача ва ундан ҳам пастроқ ҳароратларгача совишидан турли турдаги ёғинлар ёғади.
Ниҳоят, энергиянинг қайтадан тикланмайдиган манбалари - нефт, газ, тошкўмир ҳам ўта қадим замонларда ўсимликларнинг чиришидан пайдо бўлганлигини ёки ўсимликларнинг ўзи ҳам қуёш нурланиш энергияси ҳисобига ўсганлигини унутмаслигимиз керак.
Қуёш Ердан ўртача 149,5 млн.км масофадаги газли оловли шардан ташкил топган. Унинг массаси Ер массасидан 333000 марта катта бўлиб, 1,98·1030 кг га тенг. Қуёш радиуси Ерникидан 109 марта катта ва 696000 км га тенг.
Қуёшнинг марказий қисмида ҳарорат бир неча миллион градусгача етганлигидан водороднинг гелийга айланиш термоядро реакцияси рўй беради.
Қуёш ҳар секунд давомида олам фазога 3,71·1026 Ж энергия сочади, Ерга эса бу энергиянинг икки миллиарддан бир улушигина тушади.
Ер Қуёшдан йилига 5,74·1024 Ж энергия олади. Ер юзининг ҳар бир квадрат километр майдонига йилига ўртача 1,1·1016 Ж энергия тушади. Худди шунча миқдордаги иссиқликни олиш учун эса 4∙108 кг дан ортиқ тошкўмир ёқиш лозим.
Қуёш Ерга 1,5 сутка давомида барча мамлакатлар электр станцияларининг биргаликда бир йилда ишлаб чиққан энергиясига тенг энергия беради.
Умуман олганда, Ер атмосферасига етиб келган қуёш энергиясининг 42 фоизли атмосферадан қайтиб яна космик фазога тарқалади, 14% атмосферада ютилади, қолган 44 фоизли эса атмосферадан ўтиб Ер юзига тушади.
Метеорологиянинг Қуёш, Ер ва атмосфера радиациясини ўрганадиган бўлимини актинометрия деб юритилади. Актинометрияда нурий энергия миқдори радиация оқими тушунчаси билан тавсифланади.

Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish