2.9. Атмосфера тузилиши. Юқори атмосфера қатламларидаги ҳаво таркиби. Атмосферани ўрганиш усуллари. Биз аввалги мавзуларда ер сиртидан ҳисобланган баландлик ошган сари ҳавонинг зичлиги, босими, намлиги, ҳарорати ўзгара боришини, бошқача айтганда атмосфе-ранинг баландлик бўйлаб бир жинсли эмаслигини ўргандик. Бундан ташқари атмосфера горизонтал йўна-лишда ҳам бир жинсли эмас. Атмосферада ҳаво ҳарора-тининг ўзгариши ҳам турли баландликларда ҳар хил тақсимотга эга. Сув буғининг асосий қисми ҳам атмосферанинг қуйи қисмларида жойлашган. Ер юзидан 25-30 км баландликларда сув буғи жуда оз.
Ҳозирги вақтда атмосфера қуйидаги 4 та белгига кўра турли қатламларга ажратилади:
1. Ҳаво ҳароратининг баландлик бўйлаб турлича тақ-симланиши.
2. Атмосфера ҳавосининг таркиби ва зарядланган заррачаларнинг борлиги.
3. Атмосферанинг Ер юзи билан ўзаро таъсирининг ҳусусиятлари.
4. Атмосферанинг учувчи аппаратларга таъсири.
Бу белгиларнинг орасида энг ошкор намоён бўладигани ҳаво ҳароратининг баландлик бўйлаб тақсимланишидир. Унга биноан атмосфера 5 та асосий қатламга ажратилади. Уларнинг орасида 4 та оралиқ қатлам ҳам мавжуд.
Атмосферанинг Ер сиртига ёндошган қуйи қатламини тропосфера деб юритилади. Унинг қалинлиги қутб устида 8–10 км, экватор устида эса 16–18 км гача етади. Тропосферанинг қалинлиги йил фаслларига, жойнинг географик кенглигига ва ҳаво циркуляцияси ҳусусиятларига боғлиқ равишда ўзгаради. Бирор кенгликнинг ўзида тропосферанинг юқори чегараси ёзда кўтарилади, қишда эса пасаяди. Катта босимли жой устида тропосферанинг устки чегараси пастга тушади, кам босимли жой устида эса унинг устки чегараси юқорига кўтарилади.
Тропосферада ҳаво бутун массасининг 80% ва сув буғларининг деярлик ҳаммаси жойлашган. Тропосферада вертикал ҳар 100 м га кўтарилганда ҳаво ҳарорати ўртача 0,65С га пасаяди (умуман бу қийматдан у ёки бу томонга четлашиш ҳам мавжуд). Экватор устида тропосферанинг юқориги чегарасида ҳарорат ўртача – 70С атрофида бўлса, шимолий қутбда тропосфера юқори чегарасидаги ҳарорат қишда – 65С ва ёзда – 450С га тенг бўлади.
Ҳаво ҳароратининг экватор устида қутб устидагига нисбатан кўпроқ совишига экваторда ҳавонинг катта баландликларга (қутбдагига нисбатан) кўтарилганлигидан кўпроқ совиш сабаб бўлди. Тропосферада об-ҳаво ва иқлимни вужудга келтирадиган барча жараёнлар рўй беради.
Тропосферанинг ерга яқин қатламининг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун аҳамияти жуда катта. Чунки бу қатламнинг тагида экинлар, ўрмонлар, яйловлар ва турли – туман дарахтзорлар жойлашган, ҳайвонлар ҳам шу қатламнинг тагида яшайди. Шунинг учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг кўпайган амалий масалаларини ҳал қилишда бу қатламда рўй берадиган жараёнларни билишимиз керак.